02.11.2004 йилдаги 513-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 02.11.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ НАШР ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, янги Давлат таълим стандартларига мувофиқ мамлакатнинг умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг умумий қиймати 54,97 млн. АҚШ доллари этиб белгиланганлиги, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага* мувофиқ молиялаштириш режасига мувофиқ қайтариладиган 25,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарзи белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз бўйича асосий қарзни қайтариш, у бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги имзоланган қарз битими тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда у бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясига (Р.С. Қосимов):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мувофиқлаштириш, маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳа самарали амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) харид қилиш учун баҳолаш ва тендер комиссиялари таркибларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбарини ва унинг ўринбосарини тайинлаш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда, Осиё таррақиёт банки билан тузилган қарз битими шартларига мувофиқ, лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида илгари ташкил этилган лойиҳани амалга ошириш гуруҳини қайта ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисобларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 2 ноябрь,

513-сон