ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1668-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 02/29-10/36 ва 132-сонли «Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисид»ги қарорига (рўйхат рақами 1668-6, 26.10.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-475-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
01/12-18/03-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
20-сон
Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 140-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) қарорларига мувофиқ, устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатини тузиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) аудиторлик ташкилотларини киритиш учун танлов мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берувчи ва барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн сўмдан юқори бўлганочиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг аризалари асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2008 йил 15 августдаги 01/12-18/08, 75-сонли қарори (рўйхат рақами1668-1, 09.09.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Танловда иштирок этиш учун талаблар танловда иштирок этадиган барча аудиторлик ташкилотлари учун ягона ҳисобланади.
3. Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотлари ҳар йили 25 февралдан кечиктирмаган ҳолда Давлат мулки қўмитасига ушбу Низомнинг 13-банди талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Аудиторлик ташкилотларини танлаш механизми
4. Аудиторлик ташкилотларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилади. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва иш регламенти Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 мартга қадар аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур Низом талабларига жавоб берувчи аудиторлик ташкилотларини аниқлайди ва ҳар йили Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган Рўйхатни тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳар йили тасдиқланадиган аудиторлик ташкилотларининг рўйхати оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг расмий интернет-сайтларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарнинг бошқарув органлари аудиторлик ташкилотини танлов асосида тасдиқланган Рўйхатдан танлаб оладилар.
8. Рўйхатга киритилмаган ёки Рўйхатга киритилгандан кейин мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
9. Аудиторлик ташкилоти мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида Давлат мулки қўмитасига уни Рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг мониторинги давомида аудиторлик ташкилотининг мазкур Низом талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда ушбу аудиторлик ташкилоти Рўйхатдан чиқарилади ва номувофиқлик аниқланган кундан бошлаб кейинги Рўйхат тасдиқланадиган кунга қадар такроран Рўйхатга киритиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра аудиторлик ташкилотини Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қуйиладиган талаблар:
а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;
в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши, шу жумладан, акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади);
д) фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 21 августдаги 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган 4-сонли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»га (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1624 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 392-модда) мувофиқ ички стандартларнинг мавжудлиги.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2008 йил 15 августдаги 01/12-18/08, 75-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-1, 09.09.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти ишончли тасдиқланган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларнинг аудиторлик сертификатларининг нусхалари;
в) акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи камида 2 та аудиторлик хулосаларнинг нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи маълумоти тўғрисида диплом ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестати ёки меҳнат дафтарчасидан нусхалар;
д) фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг нусхаси;
е) ички стандартлар нусхалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2008 йил 15 августдаги 01/12-18/08, 75-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-1, 09.09.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 387-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якуний қисм
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 март
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда; 2008 й., 37-38-сон, 387-модда; 2011 й., 1-2-сон, 20-модда; 2014 й., 3-сон, 39-модда; 2017 й., 6-сон, 81-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)