ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1668-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 02/29-10/36 ва 132-сонли «Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисид»ги қарорига (рўйхат рақами 1668-6, 26.10.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
01/12-18/03-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
20-сон
Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 165-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аудиторлик ташкилотларини устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 01/29-10/27, 151-сонли (рўйхат рақами 1668-5, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) аудиторлик ташкилотларини киритиш учун танлов мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берувчи ва барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг аризалари асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
2. Танловда иштирок этиш учун талаблар танловда иштирок этадиган барча аудиторлик ташкилотлари учун ягона ҳисобланади.
3. Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралдан 25 февралгача Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг иловасидаги шаклга мувофиқ аризани тақдим этади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 01/29-10/27, 151-сонли (рўйхат рақами 1668-5, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)
Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ариза кўриб чиқилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
II. Аудиторлик ташкилотларини танлаш механизми
4. Аудиторлик ташкилотларининг аризаларини кўриб чиқиш учун Марказ ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилади. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 01/29-10/27, 151-сонли (рўйхат рақами 1668-5, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)
5. Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 мартга қадар аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади, мазкур Низом талабларига жавоб берувчи аудиторлик ташкилотларини аниқлайди ва ҳар йили Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган Рўйхатни тузади.
(5-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
6. Ҳар йили тасдиқланадиган аудиторлик ташкилотларининг рўйхати оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
7. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарнинг бошқарув органлари аудиторлик ташкилотини танлов асосида тасдиқланган Рўйхатдан танлаб оладилар.
8. Рўйхатга киритилмаган ёки Рўйхатга киритилгандан кейин мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
9. Аудиторлик ташкилоти мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида Марказга уни Рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 18 декабрдаги 01/09-26/25, 114-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-3, 15.01.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 3-сон, 39-модда)
10. Марказ ва Молия вазирлигининг мониторинги давомида аудиторлик ташкилотининг мазкур Низом талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда ушбу аудиторлик ташкилоти Рўйхатдан чиқарилади ва номувофиқлик аниқланган кундан бошлаб кейинги Рўйхат тасдиқланадиган кунга қадар такроран Рўйхатга киритиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
11. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра аудиторлик ташкилотини Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
III. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган талаблар
12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қуйиладиган талаблар:
а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;
б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;
в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши;
г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади);
д) аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг мавжудлиги;
е) 4-сонли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»га (рўйхат рақами 1624, 2006 йил 25 сентябрь) мувофиқ ички стандартларнинг мавжудлиги.
(12-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
IV. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси;
аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички стандартлар рўйхати.
Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарори (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
131. Марказ мазкур Низомнинг 12-банди:
«а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ахборотларни Молия вазирлигидан;
«г» кичик бандида кўрсатилган қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидан белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.
(131-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги 01/29-10/27, 151-сонли (рўйхат рақами 1668-5, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V боб Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
| | | | | |
Давлат активларини бошқариш маркази | ||
| | | | | | ______________________________ ________________________________________________________ дан | ||
|
АРИЗА | |||||||
| Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритишга. | |||||||
| Ариза берувчи: __________________________________________________________________________________ | |||||||
|
(аудиторлик ташкилотининг уставига асосан тўлиқ номи кўрсатилади) | |||||||
| Ариза берувчининг почта манзили: _____________________________________________________ | |||||||
| __________________________________________________________________________________ | |||||||
| Телефон: _______________, Факс:________________ Е-mail ________________________________ | |||||||
| Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси: | |||||||
| Серия:_________, рақами:__________, «___»_______ 20__й. | |||||||
| Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси: | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| Аудиторлик ташкилотининг штатидаги аудиторларнинг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси: | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| Аудиторлик ташкилотининг штатидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг Ф.И.О., малака аттестати рақами, санаси: | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| _________________________, рақами: ______, «___»______20__й. | |||||||
| Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати: | |||||||
| 1. Қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма. | |||||||
| 2. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси. | |||||||
| 3. Ички стандартлар рўйхати | |||||||
| _____________________ | |||||||
| Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., имзо ва имзоланган сана (муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда). | |||||||
(илова Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01/09-26/49, 8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1668-4, 07.02.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 81-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда; 2008 й., 37-38-сон, 387-модда; 2011 й., 1-2-сон, 20-модда; 2014 й., 3-сон, 39-модда; 2017 й., 6-сон, 81-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)