ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1668-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 02/29-10/36 ва 132-сонли «Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисид»ги қарорига (рўйхат рақами 1668-6, 26.10.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-475-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
01/12-18/03-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 февраль,
20-сон
Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 140-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) қарорларига мувофиқ, устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатини тузиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) аудиторлик ташкилотларини киритиш учун аудиторлик ташкилотларининг танлови аудиторлик фаолиятини юритиш учун лицензияга эга бўлган ва мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берувчи аудиторлик ташкилотларининг аризалари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Танловда иштирок этиш учун талаблар танловда иштирок этадиган барча аудиторлик ташкилотлари учун ягона ҳисобланади.
3. Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотлари ҳар йили 25 февралдан кечиктирмаган ҳолда Давлат мулки қўмитасига ушбу Низомнинг 13-банди талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Аудиторлик ташкилотларини танлаш механизми
4. Аудиторлик ташкилотларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилади. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва иш регламенти Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 мартга қадар аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур Низом талабларига жавоб берувчи аудиторлик ташкилотларини аниқлайди ва ҳар йили Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган Рўйхатни тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳар йили тасдиқланадиган аудиторлик ташкилотларининг рўйхати оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг расмий интернет-сайтларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарнинг бошқарув органлари аудиторлик ташкилотини танлов асосида тасдиқланган Рўйхатдан танлаб оладилар.
8. Рўйхатга киритилмаган ёки Рўйхатга киритилгандан кейин мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
9. Аудиторлик ташкилоти мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида Давлат мулки қўмитасига уни Рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг мониторинги давомида аудиторлик ташкилотининг мазкур Низом талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда ушбу аудиторлик ташкилоти Рўйхатдан чиқарилади ва номувофиқлик аниқланган кундан бошлаб кейинги Рўйхат тасдиқланадиган кунга қадар такроран Рўйхатга киритиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра аудиторлик ташкилотини Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган талаблар
12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қуйиладиган талаблар бўлиб:
а) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва аудиторларда (ариза берилган вақтда) амалда бўлган аудитор малака сертификатларининг ва малака ошириш курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг мавжудлиги;
б) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шу жумладан, акциядорлик жамиятларидаги текширишлар бўйича;
в) шаклланган устав капиталининг мавжудлиги;
г) штатдаги камида 2 та аудиторларда «Сертификатланган ҳисобчи-амалиётчи (CAP)» ёки «Сертификатланган халқаро профессионал ҳисобчи (CIPA)» Халқаро профессионал ҳисобчиларни сертификатлаш дастури бўйича «Молиявий ҳисоб» фанини муваффақиятли топширганлик тўғрисида гувоҳномаларнинг мавжудлиги;
д) аудиторлик ташкилотида камида 1 та қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган мутахассиснинг мавжудлиги (малака қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификати мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасининг мавжудлиги билан тасдиқланади);
е) фуқаролик жавобгарлиги бўйича суғурта полиси мавжуд бўлиши;
ж) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 21 августдаги 76-сон буйруғи билан тасдиқланган 4-сон аудиторлик фаолиятининг Миллий стандарти «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»га (2006 йил 25 сентябрь, рўйхат рақами 1624 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 392-модда) мувофиқ ички стандартлар ва уларнинг иловаларини мавжудлиги ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти:
а) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва аудиторларнинг аудитор малака сертификатларининг сертификат берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари ёки малака ошириш курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
б) камида 2 та аудиторнинг «Сертификатланган ҳисобчи-амалиётчи (CAP)» ёки «Сертификатланган халқаро профессионал ҳисобчи (CIPA)» Халқаро профессионал ҳисобчиларни сертификатлаш дастури бўйича «Молиявий ҳисоб» фанини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжатни мазкур ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёки нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаларининг нусхалари;
г) аудиторлик ташкилотини устав капиталининг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
д) маълумоти тўғрисидаги диплом ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги малакани тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
е) фуқаролик жавобгарлиги бўйича суғурта полисининг нусхаси;
ж) ички стандартлар ва уларнинг иловаларини нусхаларини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якуний қисм
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 март
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда; 2008 й., 37-38-сон, 387-модда; 2011 й., 1-2-сон, 20-модда; 2014 й., 3-сон, 39-модда; 2017 й., 6-сон, 81-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1668-5/0411-сон)