Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2009 28.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1666
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 28.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1666
Кучга кириш санаси
07.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎСИМЛИК (ПАХТА) ЁҒИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЁҒ-МОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ УЮШМАСИНИНГ МАХСУС ҲИСОБВАРАҒИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1666-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 3 февралдаги 14-сон, 2009-5-сонли «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1912, 25.02.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 51-52-сон, 507-модда) ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 6 мартдаги 27, 2007-23-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)ги қарорига мувофиқ, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредитларини сўндириш учун ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига (кейинги ўринларда — Махсус ҳисобварақ) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналарда акциз солиғининг бир қисмини ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг Махсус ҳисобварағига ўтказиб бериладиган акциз солиғи бир қисмининг миқдори ўсимлик (пахта) ёғига ҳисобланадиган умумий акциз солиғи ва шундан бюджетга тўланадиган акциз солиғи ўртасидаги фарқидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ҳисобвараққа ва Давлат бюджетига ўтказиладиган ўсимлик (пахта) ёғига ҳисобланадиган акциз солиғи ставкасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига акциз солиғининг бир қисмини ўтказиб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар ўсимлик (пахта) ёғини, саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ бундан мустасно, сотишдан умумий ҳисобланган акциз солиғининг тўлов топшириқномасини акциз солиғини тўлаш муддатларида хизмат кўрсатувчи банкка юборади. Тўлов топшириқномасида акциз солиғининг умумий суммаси билан бирга бюджетга ҳамда Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси белгиланган миқдорда алоҳида ажратилиб кўрсатилиши шарт. Бунда, Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси кўрсатилмаган тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка ижро учун топширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ой якунида Махсус ҳисобварақда жамланган акциз солиғи суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси кафолати билан жалб қилинган кредитни сўндириш учун ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай «МТ Инвест-Импекс» республика ташқи савдо фирмасининг ТИФ Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасидаги МФО 00451, ИНН 201292107, 20210000300429574006 рақамли махсус ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «МТ Инвест-Импекс» республика ташқи савдо фирмаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-кунидан кечиктирмай махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағларни конвертация қилиш учун йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвертация қилинган маблағлар икки банк иши кунида Ҳукумат кафолати билан жалб қилинган кредитларни сўндиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жавобгарлик ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўсимлик (пахта) ёғи сотишни амалга оширувчи корхоналар Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг бир қисмини тўғри ҳисобланишига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махсус ҳисобварақдаги маблағни ушбу Низомда кўзда тутилмаган бошқа мақсадлар учун ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, «МТ Инвест-Импекс» республика ташқи савдо фирмасининг маълумотига мувофиқ, ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси кафолати билан жалб қилинган кредитларни сўндирилиши тўғрисида маълумотнома тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини ўтказилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раҳбарияти зиммасига ва ушбу маблағлардан фойдаланишдаги жавобгарлик «МТ Инвест-Импекс» республика ташқи савдо фирмасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низом Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси М. ҒОФУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 6 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 126-модда)