22.10.2004 йилдаги 494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «АМУ-ЗАНГ МАШИНА КАНАЛИ ТИЗИМИНИ ТИКЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ирригация тизимларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва сув ресурсларини бошқаришнинг замонавий методларини жорий этиш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг 112,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва уни молиялаштиришда, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага* мувофиқ қайтариладиган 73,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини ҳисобга олган ҳолда томонларнинг иштирок этиши схемаси белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа Сурхондарё вилоятининг бешта туманида Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музрабод ва Термиз туманларида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида (2004—2008 йиллар) Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш» лойиҳасини молиялаштиришга ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзини тўлаш схемаси ҳамда жадвали 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2- 3-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 341-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва танлаб олинган тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 341-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда Сурхондарё вилояти ва лойиҳаларга киритилган туманлар ҳокимларига кредит маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш, шунингдек Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва киритишни таъминлаш масъулияти юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг барча харажатлари йиғма сметасини, шунингдек Осиё тараққиёт банки қарзининг берилиши, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш тартибини тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида лойиҳани бошқариш гуруҳини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, лойиҳага киритилган туманларда тажриба тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил ҳосилидан бошлаб, лойиҳани амалга ошириш даврида давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш топшириқлари ўрнига Осиё тараққиёт банки билан қарз битими шартларига мувофиқ пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларига давлат харид квоталари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари бўйича давлат харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар харид квоталаридан ортиқча етиштирилган маҳсулотларни шартномавий нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва лойиҳага киритилган туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳадаги туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари учун белгиланадиган харид квоталарини тақсимлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан, 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси улуши молиялаштирилишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида эришилган битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ лойиҳа доирасида импорт қилинадиган (республикада ишлаб чиқарилмайдиган) асбоб-ускуналар, материалларнинг инвестиция даври мобайнида божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
494-сон