Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ТАСВИРИЙ САНЪАТ ГАЛЕРЕЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбек халқининг ранг-тасвир асарларини сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасвирий санъат асарларининг кенг кўргазма фаолияти воситасида жамоатчиликни мамлакатимизнинг бой маданияти ва тасвирий санъат асарлари билан таништириш ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштирилганлиги ва қурилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг балансида туради, банк ундан жорий фойдаланади ва уни бошқаради;
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси таъминотининг харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси таъминоти бўйича харажатлари даромад (фойда) ва экология солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Галереянинг кўргазма фаолиятидан тушадиган даромадлар, шунингдек санъатни ривожлантириш учун юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ўтказадиган ҳомийлик маблағлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва тўлиқ миқдорда Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 10 сентябрь,
425-сон