Ўзбек халқининг ранг-тасвир асарларини сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасвирий санъат асарларининг кенг кўргазма фаолияти воситасида жамоатчиликни мамлакатимизнинг бой маданияти ва тасвирий санъат асарлари билан таништириш ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштирилганлиги ва қурилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг балансида туради, банк ундан жорий фойдаланади ва уни бошқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси таъминотининг харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)