Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУВАЙТ ДАВЛАТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт Давлати ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қувайт Давлатининг Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилсин.
2. Қувайт Давлатидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг штат жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Элчихона ходимлари сони 5 нафар, улардан дипломатик таркиб ходимлари 3 нафар ва маъмурий-техник таркиб ходимлари 2 нафардан иборат этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан 2004 йилнинг қолган даври учун мазкур Элчихона таъминотига харажатлар сметасини келишсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йилдан бошлаб хорижий муассасаларни молиялаштиришнинг навбатдаги молиявий йил учун бюджетда тасдиқланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда штатлар бутланишига қараб, харажатлар сметасига мувофиқ хорижий муассаса таъминотига зарур маблағлар ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Элчихонанинг дипломатик таркибини штат жадвалига мувофиқ бутлаш учун номзодлар юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
6. Манама шаҳридаги (Баҳрайн) Ўзбекистон Республикаси Консуллиги ва Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони Қироллиги) Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигида учинчи котиб лавозими 2004 йил 1 июндан бошлаб тугатилсин.
Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони Қироллиги) Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг Консуллик ваколатхоналарини очиш тўғрисида» 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига 1-илова ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Манама шаҳрида (Баҳрайн) Ўзбекистон Республикаси Консуллигини очиш тўғрисида» 1997 йил 1 ноябрдаги 497-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 18 май,
235-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 майдаги 235- сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қувайт Давлатидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида) | |||||
|
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги |
Элчининг маоши (2200$) га |
Ойлик |
2004 йил учун |
|
| |||||
| 1. | Элчи | 1 | 100% | 2 200,00 | 26 400,00 |
| 2. | Биринчи котиб | 1 | 75% | 1 650,00 | 19 800,00 |
| 3. | Учинчи котиб | 1 | 65% | 1 430,00 | 17 160,00 |
| | Ҳаммаси: | 3 | | 5 280,00 | 63 360,00 |
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби | |||||
| 1. | Катта бухгалтер | 1 | 65% | 1 430,00 | 17 160,00 |
| 2. | Хўжалик мудири, ўзи ҳайдовчи |
1 | 50% | 1 100,00 | 13 200,00 |
| 3. | Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар: фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) |
| | 2 000,00 | 24 000,00 |
| | Ҳаммаси: | 2 | | 4 530,00 | 54 360,00 |
| | Жами: | 9 | | 9 810,00 | 117720,00 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 869-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)