11.05.2004 йилдаги 224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ «СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИГА БАЪЗИ ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг «Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 597–II-сон қарорини қатъий амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ш.Рашидов туманини Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани этиб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича иловага мувофиқ Республика комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ховос тумани маъмурий марказини Фарҳод шаҳарчасидан Ховос шаҳарчасига кўчириш, Ш.Рашидов туманини Сардоба тумани этиб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2004 йил учун Мирзаобод, Ховос, Оқолтин, Боёвут, Сардоба туманлари ва Янгиер шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз параметрларига ва бюджетларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда юқорида кўрсатилган туманларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органларини қўшиб юбориш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқлари, коммунал соҳанинг узлуксиз ва бир маромда ишлашини, аҳолининг ижтимоий масалалари ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мирзаобод ва Ховос туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасдиқланган тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳисобга олинган ҳолда ўзгаришсиз қолиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Меҳнатобод туманининг адлия, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари ходимлари сони Мирзаобод ва Ховос туманларининг тегишли туман бўлинмаларига қисқартиришсиз қайта тақсимланади, тегишли мол-мулк ва бинолар уларнинг балансида сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда, кейинчалик статистик база қиёсланишини таъминлаш учун, Ховос, Боёвут, Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманлари ва Янгиер шаҳрининг тегишли кўрсаткичларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Сирдарё вилояти ҳокими Р.Ҳ. Ҳайдаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 майдаги 224-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини тугатиш, Оқолтин, Боёвут, Мирзаобод, Ховос, Ш.Рашидов туманлари ва Янгиер шаҳри ҳудудларини ўзгартириш ҳамда Ховос тумани маъмурий марказини Фарҳод шаҳарчасидан Ховос шаҳарчасига кўчириш, Ш.Рашидов туманини Сардоба тумани этиб қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзиёев Ш.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси ‎
Исмоилов У.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари (келишув бўйича) ‎
Ҳайдаров Р.Ҳ.‎ —‎‎ Сирдарё вилояти ҳокими ‎
Жўраев Т.И.‎ —‎‎ Халқ таълими вазири ‎
Обидов О.О.‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ‎
Бегалиев С.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ‎
Хожибоев А.М. ‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Эрназаров Э.М.‎ —‎‎ Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари‎
Ҳасанов С.С.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ‎
Саматов П.А.‎ —‎‎ Адлия вазирининг ўринбосари‎
Абдураҳмонов М.С.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Зокиров Х.А.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Аҳмедов М.А.‎ —‎‎ Мудофаа вазирининг ўринбосари‎
Бобожонов П.Р.‎ —‎‎ Бош прокурор ўринбосари ‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Рогозникова Т.А. ‎ —‎‎ Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Бакирхонов Ф.Ф.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Холмуҳамедов Ў.О.‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори ‎
Маҳмудов М.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари ‎
лавозимига кўра‎ —‎‎ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси ‎
Низомиддинов З.Ш.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг шуъба мудири, комиссиянинг масъул котиби ‎