Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.01.2004 йилдаги 40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МЕҲР ВА МУРУВВАТ ЙИЛИ» ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда 2004 йилнинг «Меҳр ва мурувват йили» деб эълон қилиниши муносабати билан, жамиятимизда аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртдошларимиз, аввало, ёшларимиз онги ва тафаккурида юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, хусусан, кам таъминланган тоифа ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Меҳр ва мурувват йили» дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда белгиланган чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат идоралари ва жамоат тузилмаларининг маблағ ва имкониятларини, корхона ва ташкилотлар, ширкат ва фермер хўжаликлари, тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳомийлик ёрдамларини кам таъминланган оилалар, ногиронлар, боқувчисидан жудо бўлган фуқаролар ва ёлғиз кексаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жамият ҳаётининг асосий бўғини бўлган оила тизимини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни, инсон ҳаёти ва манфаатларини ҳимоялаш, муҳофаза қилиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, аҳолига тиббий, савдо ва коммунал-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича аниқ режаларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— юртдошларимизни меҳрибонлик ва эзгулик руҳида тарбиялаш, замон талабларига жавоб берадиган қадимий анъана ва қадриятларимизни ҳаётимизга янада чуқурроқ сингдириш, бундай интилиш ва ҳаракатларни оммавий ахборот воситалари, жойлардаги маънавий-маърифий тадбирлар орқали кенг тарғиб қилишга йўналтирилгани маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Меҳр ва мурувват йили» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ушбу дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва агентликлар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг ҳар чорагида, тегишли идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда, «Меҳр ва мурувват йили» дастурининг бажарилишини муҳокама қилиб, зарур чора-тадбирлар кўриб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича дастур топшириқларининг бажарилиши натижалари тўғрисидаги таҳлилий маълумотни кейинги ойнинг 7-кунигача республика комиссиясига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига аҳоли ўртасида «Меҳр ва мурувват йили» дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, уларни амалга ошириш борасида қилинаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-сон