26.01.2004 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДРЕНАЖ ЛОЙИҲАСИ. ЖАНУБИЙ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ДРЕНАЖ ЎТКАЗИШ» ЛОЙИҲАСИНИ ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг унумдорлигини янада ошириш, сув ресурсларини бошқариш, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари ҳудудларидаги ирригация-дренаж тизимларидан фойдаланиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш тузилмасини такомиллаштириш, шунингдек Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг амалга ошириш муддати 6 йил ва умумий қиймати 74,55 млн. АҚШ доллари бўлган «Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жаҳон банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш» лойиҳасини амалга ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ресурсларидан беш йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил муддатга 35 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмаси ресурсларидан ўн йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 35 йил муддатга 18,4 млн СДР миқдорида (қарз бериш махсус ҳуқуқлари) (эквивалент ҳисобида 25 млн. АҚШ доллари) кредит берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битимни ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битим ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ манбалар бўйича йилларга бўлинган ҳолдаги ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ компонентлар бўйича схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзини ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтаришнинг 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—4 иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 5-иловага мувофиқ таркиби тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек зарур ҳужжатларни ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда келишиб олишга ва тасдиқлашга киритилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити бўйича асосий қарзни, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳани амалга оширишга улушини молиялаштириш 2-иловага мувофиқ қуйидаги тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация-дренаж тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар — марказлаштирилган маблағлар ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация-дренаж тизимларидан фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолатини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар — бюджет маблағлари ҳисобига, Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, материаллар (республикада ишлаб чиқарилмайдиган), ишлар (хизматлар) мазкур лойиҳани амалга ошириш даврида божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 26 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Равшанов А.Э. —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Кенгаш раҳбарининг ўринбосари
Жўраев А.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Кенгаш раҳбарининг ўринбосари‎
лавозимига кўра —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Кенгаш раҳбарининг ўринбосари
Жалолов А.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Каипов Ж.С.‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Салимов А.Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Жўраев Т.И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
лавозимига кўра —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти бош мутахассиси
лавозимига кўра —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси (Кенгашнинг масъул котиби)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)