Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ СУРХОНДАРЁ ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИНИ ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сурхондарё вилоятидаги Сурхондарё дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси қирғоқбўйи полосаси билан тегишли равишда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 9208 гектар ва 1521,3 гектар этиб белгилансин.
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Сурхондарё дарёси қирғоқбўйи полосасидаги ерларни ер эгаларидан ва ердан фойдаланувчилардан белгиланган тартибда олсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига ўрмон-мелиоратив ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда фойдаланиш учун берсин, сув хўжалиги объектлари жойлашган ерлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, унга ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқига Давлат далолатномаси берган ҳолда, белгиланган тартибда ерлар ажратсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда 2005 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни, қирғоқбўйи полосасидан эса истисносиз барча объектларни чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмонзорлар барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зонасидан ерлар ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 январь,
15-сон