1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 13 мартда 1662-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 10 сентябрдаги 40-сон ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 2020-11-сонли ««Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1662-5, 12.10.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган «Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низом» (1998 йил 14 июль, рўйхат рақами 454);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 31 декабрда 30-01-12/332-сон билан, Давлат мулки қўмитаси томонидан 1998 йил 10 декабрда 9-сон билан тасдиқланган «Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар» (1999 йил 18 февраль, рўйхат рақами 454-1);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 24 ноябрда 89-сон билан, Давлат мулки қўмитаси томонидан 1999 йил 9 ноябрда 16-сон билан тасдиқланган «Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар» (1999 йил 15 декабрь, рўйхат рақами 454-2).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/ККБФМНМ-18/07-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 декабрдаги 102, 01/ККБФМНМ-18/07-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона услубий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишда татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш инвестиция фонди (кейинги ўринларда — ХИФ) — ўз акциялари эмиссияси ҳисобидан маблағларини хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига жалб қилиш, ўз маблағларини ва олинган махсус давлат кредитларини инвестиция қилиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, ўз акцияларига эгалик қилган корхоналарни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашишдан иборат фаолиятни амалга оширувчи очиқ акциядорлик жамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарувчи компания — ИФнинг ва ХИФнинг инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятни, шунингдек, қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус давлат кредити — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан ХИФларга хусусийлаштирилган корхоналарнинг сотиб олинган акциялари учун тўлов муддатини кечиктириш шаклида бериладиган кредит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарувчи компания ИФлар ва ХИФлар инвестиция активларини бошқаришни, бошқарувчи компания ва ИФлар ёки ХИФлар ўртасида тузилган шартномага (контрактга) мувофиқ амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ИФлар ва ХИФлар инвестиция активларини бошқаришни амалга ошириш вақтида бошқарувчи компания ушбу ИФлар ёки ХИФлар номидан ҳаракат қилади. Бунда у ИФ ёки ХИФ билан тузилган шартномада (контрактда) ИФнинг ёки ХИФнинг номини эътироф қилган ҳолда, ИФнинг ёки ХИФнинг бошқарувчи компанияси сифатида иштирок этаётганлигини кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ИФларда ва ХИФларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил қилиш, шунингдек ИФ ва ХИФ ҳисоботларини ўз вақтида тузиш мажбурияти юклатилган бошқарувчи компаниянинг мансабдор шахси масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ИФнинг ёки ХИФнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун бошқарувчи компания томонидан муайян ИФ ёки ХИФ билан ишлашга масъул бўлган мансабдор шахс (таркибий бўлинма) тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бошқарувчи компания ҳар бир ИФ ва ХИФ бўйича ИФлар ва ХИФлар мулкини, шунингдек бошқарувчи компанияга тегишли мулк билан ИФлар ва ХИФлар мулкининг аралашишига йўл қўймаган ҳолда алоҳида ҳисоб юритиши лозим. ИФнинг ва ХИФнинг пул маблағлари ҳисобини алоҳида юритилишини ташкил этиш мақсадида банкда миллий валютада, зарур бўлганда эса чет эл валютасида счёт очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий ҳисоботи бошқарувчи компания томонидан қонунчиликда белгиланган органларга ўрнатилган муддатда ва ҳажмда тақдим этилади. Молиявий ҳисобот билан бирга қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ бошқа ҳисобот ва маълумотномалар ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ИФнинг ёки ХИФнинг фаолиятини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ харажатлар, қайси даврда амалга оширилган бўлса, ИФнинг ёки ХИФнинг шу даврдаги харажатларига олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бошқарувчи компания ИФнинг ва ХИФнинг кузатув кенгашига бошқарувчи компания ва ИФ ва ХИФ ўртасида тузилган шартномада (контрактда) белгиланган муддатларда, амалга оширилган барча битимлар бўйича ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ИФнинг ва ХИФнинг бошланғич ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ва бошқа ҳисоботлари бошқарувчи компанияда ўрнатилган тартибда мажбурий тарзда сақланиши лозим. Бошқарувчи компания мазкур ҳужжатлар билан ишлаш даврида унинг сақланишини таъминлаш юзасидан тузилган шартномага (контрактга) мувофиқ масъул ҳисобланади. Бошқарувчи компания алмашганда, мазкур ҳужжатлар ИФнинг ёки ХИФнинг инвестиция активларини бошқаришни амалга оширадиган янги бошқарувчи компанияга ўрнатилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳисобот йили якуни бўйича ИФнинг ёки ХИФнинг фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш, ИФ ёки ХИФ акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланган, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хусусийлаштирилган корхоналар улушлари (пайлари) билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИФларда ва ПИФларда айрим операциялар бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Устав, қўшилган ва резерв капитали ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ИФнинг устав капитали (фонди), у таъсис этилганида унинг таъсисчилари улушлари ҳисобига шаклланади ва унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. ИФни таъсис этиш вақтида унинг устав капитали (фонди) таъсисчилар ўртасида тақсимланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФнинг устав капитали (фонди) пул маблағлари билан нақд пул ёки нақд пулсиз таpтибда, қимматли қоғозлаp, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк билан шаклланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФни таъсис этишда унинг устав капиталининг (фондининг) камида 75 фоизи пул шаклида тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ИФнинг устав капитали рўйхатдан ўтказилган эмиссия рисоласидаги суммада 8310 «Оддий акциялар» счётининг кредитида 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счёти билан боғланган холда акс эттирилади. Пул маблағлари ва тегишли мулкларнинг ўрнатилган тартибда ИФнинг акцияси учун тўлов сифатида унинг таъсисчилари ва акциядорларидан келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счёти кредитида ҳамда тегишли пул маблағлари ва бошқа мулкларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ХИФнинг устав капитали (фонди), у таъсис этилганида унинг таъсисчилари улушлари ҳисобига шаклланади ва унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. ХИФнинг устав капитали (фонди) фақат пул маблағларини киритиш йўли билан шакллантирилади. Таъсисчилар ХИФ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай устав капитали (фонди) миқдорининг 100 фоизини тўлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ХИФнинг устав капитали (фонди), эълон қилинган устав капитали (фонди) миқдорида акс эттирилади ва бухгалтерия ҳисобида 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётининг дебетида ва 8310 «Оддий акциялар» счёти кредитида ҳисобга олинади. Пул маблағларининг ўрнатилган тартибда ХИФнинг акциялари учун тўлов сифатида унинг таъсисчилари ва акциядорларидан келиб тушиши, бухгалтерия ҳисобида 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётининг кредити ҳамда тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Акцияларни жойлаштириш муддати тугаганидан сўнг 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётида дебет қолдиқ қолган бўлса ва мос равишда сотиб олиш учун таклиф этилган, аммо инвесторлар томонидан сотиб олинмаган акциялар мавжуд бўлса, ХИФ ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган устав капиталининг (фондининг) миқдорини ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар суммасига мослаштириши лозим. Таъсис ҳужжатлари ўрнатилган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг жойлаштирилмаган акциялар суммаси бухгалтерия ҳисобида 8310 «Оддий акциялар» счётининг дебети ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ИФнинг ва ХИФнинг акцияларини бирламчи жойлаштириш номинал баҳода ёки номинал қийматидан юқори бўлган баҳода амалга оширилади. ИФ ва ХИФнинг акцияларини бирламчи жойлаштириш номинал қийматидан юқори баҳода амалга оширилганда, сотиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси эмиссия даромади сифатида қаралади ва ҳисобда қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётда ҳисобга олинган сумма, сотиб олинган хусусий акциялар бекор қилинганда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни қоплаш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ИФларда ва ХИФларда, ИФнинг ва ХИФнинг уставида назарда тутилган миқдорда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ резерв фонди (капитали) тузилади. Резерв фонди (капитали) ИФнинг ва ХИФнинг уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори ИФ ва ХИФ уставида белгиланади, аммо бу миқдор қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Соф фойдадан ташкил қилинадиган резерв фонди (капитали), ИФларининг ва ХИФларининг зарарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш учун мўлжалланган ва бухгалтерия ҳисобида резерв фондининг (капиталининг) ташкил қилиниши 8520 «Резерв капитали» счётининг кредитида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. ИФнинг хусусий акцияларини сотиб олиш ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги ИФлари қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбурияти билан эмиссия қилиши, яъни ушбу ИФнинг қимматли қоғозлари эгаларига уларни пул маблағи ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мулкларга алмаштириш ҳуқуқини бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ИФнинг ўз акциядорларидан хусусий акцияларини сотиб олиш операциялари бухгалтерия ҳисобида сотиб олинган ҳақиқий қийматда 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий» счётининг дебетида ҳамда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олинган нархидан юқори нархда қайта сотилганда, сотилган суммага — пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетланиб, сотиб олинган қийматга — 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий» счёти кредитланади, шунингдек, сотилган қийматнинг сотиб олинган қийматдан ошган суммага — 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» счёти кредитланади. Агар сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олинган нархидан паст нархда қайта сотилса, у ҳолда сотиб олинган ва қайта сотилган қиймат ўртасидаги паст фарқга 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» счёти дебетланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номинал қийматидан паст баҳода қайтариб сотиб олинган хусусий акциялар бекор қилинганда, номинал қийматга — 8310 «Оддий акциялар» счёти дебетланиб, қайтариб сотиб олиш қийматига — 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий» счёти кредитланади, ҳамда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ суммасига 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» счёти кредитланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар, бекор қилинган қайтариб сотиб олинган хусусий акциялар қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда номинал қиймати суммаси устав капиталини (фондини) ҳисобга олувчи счётнинг дебетида ва 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий» счётининг кредитида, эмиссия даромади доирасидаги фарқ суммасига 8410 «Эмиссия даромади» счётининг дебетида ва фарқнинг эмиссия даромадидан ортиқча қисмига 9690 «Молиявий фаолиятнинг бошқа харажатлари» счётининг дебетида ва 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар-оддий» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Қимматли қоғозларни сотиб олиш операциялари ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хусусийлаштирилган корхоналар қимматли қоғозлари ва улушларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) ҳисоби алоҳида бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётларида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ИФлар ва ХИФлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1999 йил 16 январь, рўйхат рақами 596 — Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 1999 й. 3 ва 6-сон) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) «Молиявий инвестициялар ҳисоби» га мувофиқ аниқланадиган сотиб олиш қиймати бўйича кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) счётларида ҳисобга олинган чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар қиймати, миллий валютага қайта ҳисобланади. Қимматли қоғозларнинг чет эл валютасида ифодаланган қийматини миллий валютага қайта ҳисоблаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22 — сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби»га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 20-сон, 246 модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан операция амалга оширилган санадаги ана шу чет эл валютасининг миллий валютага (сўмга) нисбатан белгиланган курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари ХИФ томонидан ўз маблағлари, ҳамда махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Махсус давлат кредити Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан беш йилга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Махсус давлат кредити ХИФга унинг мурожаатномаси асосида хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасидан сотиб олинган тақдирда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ХИФга берилган хусусийлаштирилган корхона акциялари пакети қийматининг 30 фоизи ХИФнинг хусусий пул маблағлари ҳисобидан тўланиши, акциялар пакети қийматининг қолган 70 фоизи махсус кредит ҳисобига сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. ХИФ томонидан хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган махсус давлат кредити ҳисобига сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида «Хусусийлаштирилган корхоналар акциялари» счётини алоҳида ажратган ҳолда узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётнинг (0600) дебетида ва «Махсус давлат кредити» счётини алоҳида ажратган ҳолда узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (7800) кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Облигацияларни сотиб олиш ИФнинг ёки ХИФнинг бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган «Узоқ муддатли облигациялар» счёти ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (5800) қўшимча очиладиган «Қисқа муддатли облигациялар» счётининг дебети бўйича ва тегишли пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар ИФ ёки ХИФ томонидан харид қилинган облигацияларнинг харид баҳоси номинал (сўндириладиган) қийматидан юқори (ёки паст) бўлса, у ҳолда харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги тегишли юқори (чегирма) фарқ суммаси ИФнинг ёки ХИФнинг молиявий фаолият натижаларига олиб борилиб ҳисобдан чиқарилади ва облигацияни қоплаш вақтида унинг баланс қиймати номинал (сўндириладиган) қийматига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қайд этилган ҳисобдан чиқариш ёки қўшимча ҳисоблаш қачон амалга оширилган бўлса шу ҳисобот даврида акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида облигацияларнинг баланс қийматини номинал қийматигача қўшимча ҳисоблаш (ҳисобдан чиқариш) қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) облигацияларнинг сотиб олиш қиймати унинг номинал қийматидан юқори бўлган тақдирда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган «Узоқ муддатли облигациялар» счётининг ва\ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётига (5800) қўшимча очиладиган «Қисқа муддатли облигациялар» счётининг кредитидан 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар облигацияларнинг сотиб олиш қиймати унинг номинал (сўндириладиган) қийматидан паст бўлса, у ҳолда облигациянинг ҳисоб қийматига қўшимча ҳисоблаш узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (0600) қўшимча очиладиган «Узоқ муддатли облигациялар» счётининг ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётга (5800) қўшимча очиладиган «Қисқа муддатли облигациялар» счётининг дебетида (ИФ ва ХИФ томонидан аниқланган облигациянинг сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқи қисмига) ва 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва унинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари, шу жумладан, ИФлар ва ХИФлар, котировкаси мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган қўйилмани қайта баҳолайди. Мазкур Низом мақсадларида котировка деганда савдолар ташкилотчиси қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга савдо қатнашчиси томонидан эълон қилинган таклиф тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолаш, портфелдаги мавжуд қимматли қоғозлар сонини уларнинг курс қийматига кўпайтириш орқали ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасига ўтказилади. Мазкур Низом мақсадларида курс қиймати деганда савдо куни мобайнида савдо ташкилотчиси орқали амалга оширилган битимлар бўйича битта қимматли қоғознинг нархи (курси) тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агар қайта баҳолаш санасида айнан битта қимматли қоғоз бўйича савдолар ташкилотчиларнинг икки ва ундан ортиқ майдончаларида битимлар амалга оширилган бўлса, унда бошқарувчи компания мазкур савдо кунида ушбу қимматли қоғозлар бўйича энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлган уюшган бозордаги қимматли қоғозлар курсини танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Агар қимматли қоғозларни баҳолаш санасида савдо ташкилотчилари томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан савдо ўтказилмаган бўлса, у ҳолда ИФлар ва ХИФлар ушбу қимматли қоғозларни баҳолашгача ўтказилган энг яқин савдо кунидаги баҳони қўллашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қимматли қоғозларни ҳар ойда қайта баҳолашдан ҳосил бўлган қийматлар орасидаги фарқ тўғри олиб бориш усули қўлланилганда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилиб, ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан юқори бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)» счётининг кредитида акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан паст бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ молиявий фаолият бўйича харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9600) қўшимча очиладиган «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан зарарлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)» счётининг дебетида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қимматли қоғозларни ҳар ойда қайта баҳолашдан ҳосил бўлган қийматлар орасидаги фарқ жамлаш усули қўлланилганда улар вужудга келган вақтда ИФнинг ёки ХИФнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилмайди ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан юқори бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ — 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётининг кредити бўйича — уларнинг жорий қисми ва (ёки) 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётининг кредити бўйича — уларнинг узоқ муддатли қисми акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар қайта баҳолаш вақтида қимматли қоғознинг баҳолаш қиймати унинг ҳисоб қийматидан паст бўлса, у ҳолда қийматлар орасидаги фарқ — 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётининг дебети бўйича — уларнинг жорий қисми ва (ёки) 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётининг дебети бўйича — уларнинг узоқ муддатли қисми акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан жамланган фарқ ИФнинг ёки ХИФнинг фаолиявий-хўжалик фаолияти натижасига қимматли қоғозларни сотиш жараёнида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курс фарқларини олиб боришда қўлланилаётган усуллар ИФнинг ва ХИФнинг ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилиши лозим. Бунда ИФлар ва ХИФлар ҳисоб сиёсатини календарь йил давомида ўзгартирмаслиги лозим, бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (1998 йил 14 август, рўйхат рақами 474 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) нинг 56-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда, 2004 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 98-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-57-сонли, Марказий банкнинг 257-В-сонли, Давлат статистика қўмитасининг 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Такрорланиш ҳолатининг олдини олиш мақсадида, агар ИФлар ва ХИФлар инвестиция портфелидаги чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни котировкаси доимий эълон қилинадиган халқаро фонд биржалари курси бўйича қайта баҳоласа, у ҳолда ушбу чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курси бўйича қайта ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Фойдани тақсимлаш, қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва фоизлар ҳисобининг тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. ИФнинг ёки ХИФнинг соф фойдасининг бир қисми акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра тақсимлашда ИФнинг ёки ХИФнинг устав капиталининг (фондининг) оширилишига йўналтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФнинг ёки ХИФнинг соф фойдаси барча солиқлар ва мажбурий тўловлар хамда бошқарув компаниясига мукофотлар тўлангандан кейин унинг акциядорлари ўртасида дивиденд сифатида тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. ИФ ва ХИФ акциялари бўйича ҳисобланган дивидендлар улар эълон қилинган вақтда бухгалтерия ҳисобида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг дебетида ва 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счётининг кредитида акс эттирилади. ИФ ва ХИФ акциядорларига дивидендларни тўлаш ҳисобда 6610 «Тўладиган дивидендлар» счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ҳисобот даврининг якуни бўйича ҳисобланган дивиденд суммаси акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра ИФнинг ва ХИФнинг устав капиталининг (фондининг) оширилишига йўналтирилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобида соф фойда ҳисобидан устав капиталини (фондини) ошириш бўйича операциялар қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебет 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счёти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Акциядорлик жамиятларининг ИФга ёки ХИФга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ҳисобланганда (агарда ИФ ёки ХИФ вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этганда, билдириш хатини олганда, акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини олганда, оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинганда ва бошқа тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатларда) бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган дивидендлар 4840 «Олинадиган дивидендлар» счётининг дебетида ва 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида, уларнинг келиб тушиши эса — пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4840 «Олинадиган дивидендлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий инвестициялари таркибидаги облигациялар бўйича ҳисобланган фоизлар бухгалтерия ҳисобида 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг дебетида ва 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида, уларнинг келиб тушиши эса — пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 6. Қимматли қоғозларни сотиш ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. ИФларнинг ва ХИФларнинг инвестиция портфелидаги қимматли қоғозларни сотиш ва бошқа хил тасарруфдан чиқариш қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХИФнинг инвестиция портфелини ташкил қилувчи акцияларни сотиш, фақат улар томонидан чиқарилган акцияларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари томонидан уюштирилган биржа ёки биржадан ташқари бозорлари орқали аҳоли ўртасида жойлаштирилиши тугаллангандан кейингина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни сотишдан даромад, сотиш нархи ва ҳисоб қиймати ўртасидаги фарқдан иборат бўлади ва у асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларга (9000) қўшимча очиладиган «Қимматли қоғозларни сотишдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)» счётида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. ИФ ва ХИФ томонидан қимматли қоғозларни сотиш бухгалтерия ҳисобида 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётининг дебетида — қимматли қоғозларнинг сотиш суммаси ва узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва/ёки қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича) (5800) кредитида — қимматли қоғознинг ҳисоб қийматига, ҳамда бир вақтда асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларга (9000) қўшимча очиладиган «Қимматли қоғозларни сотишдан даромадлар (қимматли қоғозларнинг турлари бўйича)» счётининг кредитида — сотилган қимматли қоғозларнинг сотиш баҳосининг ҳисоб қийматидан ошган суммаси акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фондларда харажатлар таркибининг хусусиятлари ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. ИФлар ва ХИФлар харажатлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади ва фонд томонидан амалга ошириладиган қуйидаги махсус хусусиятли харажатларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактга мувофиқ, бироқ ИФнинг ва ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда бошқарувчи компаниянинг кўрсатган хизматлари учун мукофот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФ ёки ХИФ фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ИФ ёки ХИФ уставига, эмиссия рисоласига ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш харажатлари ва тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказишга кетадиган харажатлар, шу жумладан, ИФ ёки ХИФ акцияларини ёки акциялари сертификатини, уларни биринчи жойлаштиришда тайёрлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган, аммо акцияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар миқдорининг 4 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, оммавий ахборот воситаларида ИФнинг ёки ХИФнинг реклама харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган тўлов ҳужжатларига асосан ИФ ёки ХИФ акцияларини жойлаштириш якуни бўйича ИФ ёки ХИФ томонидан бошқарувчи компанияга бир маротабалик тўлов харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФ ёки ХИФ соф активлари ўртача йиллик қийматининг 0,3 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ИФ ёки ХИФнинг Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ солиқлар (бошқарув компанияси, депозитарий, ИФ ёки ХИФ акцияларини тарқатувчилар ва Кузатув кенгаши аъзоларидан олган мукофотларидан ушлаб қолинадиган солиқлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИФнинг ёки ХИФнинг кузатув кенгаши билан келишилган ва ИФ ёки ХИФ акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган миқдор ставкасида аудиторлик текширувини ўтказишга, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга ва ИФнинг ёки ХИФнинг акциядорларига дивиденд тўлаш харажатлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондларининг бошқарувчи компаниялари тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатган хизматлари учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш, ИФ ёки ХИФ томонидан, бошқарувчи компаниянинг бажарган ишлари якуни бўйича асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш тарзида тўланади. Бошқарувчи компаниянинг асосий мукофоти бир йил учун чораклар бўйича тақсимланган ҳолда қатъий суммада белгиланади. Бошқарувчи компания оладиган асосий мукофотнинг умумий миқдори ИФ ёки ХИФ соф активларининг ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. Ушбу кўрсатилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартномани (контрактни) бажариш бўйича бошқарувчи компаниянинг барча харажатларини қоплаш киради, бунда қонунчиликка мувофиқ ИФнинг ёки ХИФнинг ҳисобига олиб бориладиган қатъий белгиланган харажатлар бундан мустасно. Бошқарувчи компанияни қўшимча (мукофотлаш) рағбатлантириш шартномага (контрактга) мувофиқ йил натижаларига кўра, аммо Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича соф активларнинг депозитларда жойлаштиришдан келиб чиқадиган қўшимча ўсишдан ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендларни ҳисобга олган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активларининг йиллик ўсиши суммасининг 7 фоизидан ошмаган миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. ИФлар ва ХИФлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар қатъий белгилаб қўйилган ва белгиланмаган харажатларга бўлинади. ИФнинг ёки ХИФнинг белгилаб қўйилган харажатларига, ИФни ёки ХИФни бошқарувчи компанияни, депозитарийни ва кузатув кенгашини мукофотлаш каби харажатлари киради ва уларнинг миқдори мазкур Низомнинг 54-бандига мувофиқ аниқланади. Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9400) қўшимча очиладиган «Бошқарувчи компаниянинг кўрсатган хизматларини мукофотлаш бўйича харажатлар», «Депозитарийнинг фондга кўрсатган хизматини мукофотлаш бўйича харажатлар» ва «Кузатув кенгашини мукофотлаш бўйича харажатлар» счётларида ҳисобга олинади. Бунда ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қатъий белгиланмаган харажатлар бухгалтерия ҳисобида ИФнинг ёки ХИФнинг харажатларига олиб борилади ва давр харажатларини ҳисобга олувчи тегишли счётларда (9400) ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. ИФнинг ёки ХИФнинг даромадлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ИФнинг ва ХИФнинг ҳисоботи ва маълумотномалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондлари тўғрисидаги ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ, ИФ ва ХИФ молиявий чорак тугаганидан сўнг 30 кундан кечикмаган муддатда ва молиявий йил тугаганидан сўнг 60 кундан кечикмаган муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги ахборотларни ўз ичига олган молиявий ҳисоботни тақдим этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия баланси билан бирга ИФ ва ХИФ инвестицияларининг кенгайтирилган рўйхати (ҳисоботни тузиш санасига қимматли қоғозлар сони, тури ва жорий бозор баҳоси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлар, шунингдек, кўрсатилган даврда тўланадиган дивидендлар тўғрисида ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган даврнинг охирги санасига ИФнинг ва ХИФнинг молиявий фаолияти ва соф активлари ҳолати тўғрисида, ИФ ва ХИФ томонидан чиқарилган акциялар сони, ҳисобот тузилган санага битта акциянинг номинал ва жорий бозор баҳоси тўғрисида, шунингдек, ИФ ўз акциядорларидан харид қилиш мажбуриятини олган хусусий акцияларининг баҳоси тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган давр учун бошқаpувчи компания, депозитаpий ва аудиторнинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори, реклама харажатлари, шунингдек Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва мукофот миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тегишли маълумотларни ушбу Низомнинг 1—6-иловаларда кўрсатилган шаклларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. ИФни ва ХИФни бошқарувчи компания қонунчиликда белгиланган тартибда ИФларда ва ХИФларда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши ва юритилиши, молиявий ҳисоботларни тўғри тузиш ва тақдим этиш учун жавобгар бўлади, шунингдек бошқарувчи компаниянинг эҳтиётсизлиги, фирибгарлиги ёки қонунчилик билан тақиқланган бошқа ҳаракатлари натижасида ИФга ва ХИФга келтирилган зарарлари учун жавобгар ҳисобланади.