13.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 13.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662
Кучга кириш санаси
23.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2020
Ҳужжат 23.03.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона услубий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. ИФларда ва ХИФларда, ИФнинг ва ХИФнинг уставида назарда тутилган миқдорда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ резерв фонди (капитали) тузилади. Резерв фонди (капитали) ИФнинг ва ХИФнинг уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори ИФ ва ХИФ уставида белгиланади, аммо бу миқдор қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Соф фойдадан ташкил қилинадиган резерв фонди (капитали), ИФларининг ва ХИФларининг зарарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш учун мўлжалланган ва бухгалтерия ҳисобида резерв фондининг (капиталининг) ташкил қилиниши 8520 «Резерв капитали» счётининг кредитида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) счётларида ҳисобга олинган чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар қиймати, миллий валютага қайта ҳисобланади. Қимматли қоғозларнинг чет эл валютасида ифодаланган қийматини миллий валютага қайта ҳисоблаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22 — сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби»га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 20-сон, 246 модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан операция амалга оширилган санадаги ана шу чет эл валютасининг миллий валютага (сўмга) нисбатан белгиланган курси бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда, 2004 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 98-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-57-сонли, Марказий банкнинг 257-В-сонли, Давлат статистика қўмитасининг 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. ИФлар ва ХИФлар харажатлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади ва фонд томонидан амалга ошириладиган қуйидаги махсус хусусиятли харажатларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондларининг бошқарувчи компаниялари тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатган хизматлари учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш, ИФ ёки ХИФ томонидан, бошқарувчи компаниянинг бажарган ишлари якуни бўйича асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш тарзида тўланади. Бошқарувчи компаниянинг асосий мукофоти бир йил учун чораклар бўйича тақсимланган ҳолда қатъий суммада белгиланади. Бошқарувчи компания оладиган асосий мукофотнинг умумий миқдори ИФ ёки ХИФ соф активларининг ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. Ушбу кўрсатилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартномани (контрактни) бажариш бўйича бошқарувчи компаниянинг барча харажатларини қоплаш киради, бунда қонунчиликка мувофиқ ИФнинг ёки ХИФнинг ҳисобига олиб бориладиган қатъий белгиланган харажатлар бундан мустасно. Бошқарувчи компанияни қўшимча (мукофотлаш) рағбатлантириш шартномага (контрактга) мувофиқ йил натижаларига кўра, аммо Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича соф активларнинг депозитларда жойлаштиришдан келиб чиқадиган қўшимча ўсишдан ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендларни ҳисобга олган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активларининг йиллик ўсиши суммасининг 7 фоизидан ошмаган миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. ИФлар ва ХИФлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар қатъий белгилаб қўйилган ва белгиланмаган харажатларга бўлинади. ИФнинг ёки ХИФнинг белгилаб қўйилган харажатларига, ИФни ёки ХИФни бошқарувчи компанияни, депозитарийни ва кузатув кенгашини мукофотлаш каби харажатлари киради ва уларнинг миқдори мазкур Низомнинг 54-бандига мувофиқ аниқланади. Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9400) қўшимча очиладиган «Бошқарувчи компаниянинг кўрсатган хизматларини мукофотлаш бўйича харажатлар», «Депозитарийнинг фондга кўрсатган хизматини мукофотлаш бўйича харажатлар» ва «Кузатув кенгашини мукофотлаш бўйича харажатлар» счётларида ҳисобга олинади. Бунда ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қатъий белгиланмаган харажатлар бухгалтерия ҳисобида ИФнинг ёки ХИФнинг харажатларига олиб борилади ва давр харажатларини ҳисобга олувчи тегишли счётларда (9400) ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57. ИФнинг ёки ХИФнинг даромадлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади.
58. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондлари тўғрисидаги ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ, ИФ ва ХИФ молиявий чорак тугаганидан сўнг 30 кундан кечикмаган муддатда ва молиявий йил тугаганидан сўнг 60 кундан кечикмаган муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги ахборотларни ўз ичига олган молиявий ҳисоботни тақдим этиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
О-1-шакл

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ

___________________ (сана) га

Фонднинг номиКТУТ кодиҲисобот тақдим этилган сана
Кўрсаткичлар номиСатрлар кодиЎтган йилнинг шу давридаҲисобот даврида
Даромадлар (фойда)Харажатлар (зарар)Даромадлар (фойда)Харажатлар (зарар)
Даромадлар
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар010хх
Дивидендлар020хх
Фоизлар030хх
Молиявий фаолиятдан даромадлар040хх
Бошқа даромадлар050хх

Жами даромадлар: (010+020+030+040+050)

060хх
Харажатлар
Бошқаришнинг қатъий белгиланган харажатлари, шу жумладан:
Бошқарувчи компанияни мукофотлаш070хх
Бошқарувчи компанияни (мукофот) рағбатлантириш 080хх
Депозитарийни мукофотлаш090хх
Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш100хх
Бошқаришнинг қатъий белгиланмаган харажатлари, шу жумладан:
Давлат кредитлари бўйича фоиз тўловлари110хх
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши мажлисларини ўтказиш харажатлари120хх
Аудиторлик текширувини ўтказиш харажатлари130хх
Банк хизматлари тўловлари140хх
Битимларни амалга ошириш харажатлари150хх
Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан зарарлар160хх
Бошқа харажатлар (зарарлар)170хх
Солиқлар ва мажбурий тўловлар180хх

Жами харажатлар: (070+080+090+100+110+120+130+140+ 150+160+170+180)

190хх

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (060-190)

200



Фонднинг кузатув кенгаши раиси



Бошқарувчи компания раиси


Депозитарий раиси
М.Ў.М.Ў.М.Ў.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.