Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ДОННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 27 февралда 936-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур бўйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 августдаги 316-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 936-2, 05.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 95-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2000 йил 6 июндаги 160-сон буйруғи билан тасдиқланган «Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб тартиби бўйича йўриқнома»га (2000 йил 20 июнь, рўйхат рақами 936) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 6 февраль,
22-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 89-модда)