02.08.2005 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сон Фармонини бажариш юзасидан ва чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаси тузилади ва шартнома кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни
ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган
кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ — 3594-сон Фармонига мувофиқ «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси тўртинчи қисми билан чет эллик инвесторларга ва уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни (кейинги ўринларда матнда кафолат деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кейинги қонун ҳужжатлари муносабати билан инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда инвестициялаш пайтида амал қилган қонун ҳужжатларини ўн йил мобайнида қўллаш тўғрисидаги кафолат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар шаклида олинадиган даромадга солинадиган солиқ миқдори (ставкалар) кўпайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромади (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-қоидасини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилиши, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона тўлов қобилиятига эга бўлмаганда ва банкротга учраганда ёки кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор — жисмоний шахс томонидан содир этилган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқни бузишлар, ёхуд суд ёки ҳакамлик қарорига мувофиқ бундай репатриацияни тўхтатиб туриш зарурияти ҳолларида камситмасдан қонун ҳужжатларини қўллаш шартларида чет эллик инвесторнинг маблағларини репатриация қилиш давлат томонидан тўхтатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ва инвестициялар миқдори бўйича, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш шаклидаги бошқа қўшимча чора-тадбирлар жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторнинг улушли қатнашиши бўйича чеклашлар жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-қоидалари, шунингдек чет эл инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилиши ҳолларида қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ қуйидагилар чет эллик инвесторлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлар ўртасидаги битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кафолатнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ташкил этилганда — корхона давлат рўйхатидан ўтказилган санадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк, улушлар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмитация қилинган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олинганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, улар жойлашган ер участкалари билан турар жой биноларига мулкчилик ҳуқуқи, шунингдек ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи (шу жумладан ижара асосида) мулкчилик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни мустаҳкамлайдиган ҳужжат кучга кирган санадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулкка ҳуқуқлар қўшилганда, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, шунингдек амалий обрў (гудвилл) ҳам шу жумлага киради — интеллектуал мулкка ҳуқуқлар қўшилишини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни разведка қилиш, қазиш, қазиб чиқариш ёхуд фойдаланишга концессиялар сотиб олинганда - концессия шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган санадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан тузадиган инвестиция шартномасида бир вақтнинг ўзида мустаҳкамланадиган инвестициялашда — шартнома кучга кирган санадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллардаги инвестициялашда — чет эллик инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолияти амалга оширилишини тасдиқлайдиган ҳужжат кучга кирган санадан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 2-бандида санаб ўтилган инвестициялаш шартлари ёмонлашишининг ҳар қандай турлари бошланган тақдирда чет эллик инвестор тегишли ваколатли органни кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар чет эллик инвестор томонидан кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилинадиган ваколатли органлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Билдиришнома ёзма шаклда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар шаклида олинадиган даромадга солинадиган солиқ миқдори (ставкалар) кўпайган тақдирда — корхона рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромади (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-қоидасини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда — хизмат кўрсатувчи банкка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чеклашлар шаклидаги талаблар, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-қоидалари жорий этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестициялаш шартлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юборилади (берилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдиришнома инвестор томонидан инвестициялаш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Билдиришномада чет эллик инвестор инвестициялаш шартлари ёмонлашди деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиши муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чет эллик инвесторнинг билдиришномаси чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. Билдиришнома, ваколатли органга юборилиши санасидан қатъи назар, инвестициялаш шартларининг ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг билдиришномасига розилик билдирмаган тақдирда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси тўртинчи қисми ва мазкур Низом чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мурожаат олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда тегишли ваколатли органга асосланган хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли органнинг чет эллик инвестор билдиришномасига розилик билдирмаслиги, юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, уларга қўшимчалар киритилиши ёхуд уларнинг бекор қилинишига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари
ва уларнинг ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси
тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш
тартиби ҳақидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат қўлланиши ҳақида чет эллик инвестор томонидан хабар берилиши схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга
ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) беришда улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инвестиция шартномалари тузиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллик инвесторлар билан уларнинг қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериш билан боғлиқ бўлмаган инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлашга йўналтирилган шартномаларни тузиш ва амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет эллик инвесторларга кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётини прогрессив таркибий ўзгартиришларни таъминловчи устувор тармоқларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни, республикани жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашни таъминловчи устувор лойиҳаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилиши хом ашё ва материалларни қайта ишлашга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга, аҳолини иш билан таъминлашга йўналтирилган кичик тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларни инвестициялашнинг ҳар бир аниқ ҳолатида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар хорижий инвесторлар томонидан ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз тусда бўлиши мумкин эмас.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериладиган чет эллик инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида инвестор билан инвестиция шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция шартномаси инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция фаолияти объектларига нисбатан ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилган тақдирда мажбурий тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари беришни, махсус божхона, солиқ ва тўлов режими яратишни, лойиҳаларни амалга ошириш давлат мониторингини юритишни, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишни, инвестиция дастурига киритишни ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар объекти ва ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторнинг, шу жумладан инвестициялаш ҳажми, ишлаб чиқаришнинг муайян ҳажмини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва сифатининг кафолатланган даражаси, ўзи ишлаб чиқарган товарлар экспорти ва кўрсатадиган хизматлари ҳажми, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб этиладиган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, меҳнат қонунчилигига ва техника хавфсизлигига риоя қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа соҳалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишларига шартномалар тузиш муддатлари, молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини техник назорат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвестор томонидан унинг мажбуриятлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилмаганлиги учун жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартиришлар киритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасининг амал қилишини тўхтатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномасида инвестиция лойиҳаси хусусиятига қараб бошқа шартлар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг минтақанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўзаро мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторнинг шартномани бажариш натижасида ўзига тегишли маҳсулотни ва олинган фойдани (даромадларни) Ўзбекистон Республикасидан четга чиқариш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари бўлган ходимларни ёллаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари, шунингдек инвесторнинг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугаллангандан кейин ташкил этилган ташкилотнинг ходимларини ўқитиш бўйича мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чет эллик инвестор инвестиция шартномасини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қуйидагиларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасининг лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоблаш) асосида бажарилган асосий иқтисодий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномаси лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси юзасидан — Адлия вазирлигининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик инвесторларга ва (ёки) ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонага қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча равишда солиқ солиш бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан — Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хулосалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги чет эллик инвестордан инвестиция шартномаси лойиҳасини баҳолаш билан боғлиқ бўлган қўшимча материалларни сўраб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет эллик инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция шартномаси лойиҳаси ва бошқа материаллар инвестиция шартномаси лойиҳаси олинган кундан бошлаб ўн тўрт иш куни мобайнида ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Зарурат бўлган тақдирда, инвестиция шартномаси қоидаларини келишиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чет эллик инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан имзоланган инвестиция шартномаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаши (техник-иқтисодий ҳисоби) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак бўлса инвестиция шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли банд инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаши (техник-иқтисодий ҳисоби)ни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар инвестиция шартномасида солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари бериш назарда тутилса бундай шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чет эллик инвестор билан инвестиция шартномаси уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради, агар ушбу қарорда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чет эллик инвестор инвестиция шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг чет эллик инвестор томонидан бажарилишини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомнинг амал қилиши у кучга киргандан кейин амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга
ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция шартномасини тузиш ва амалга ошириш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 232-модда; 2006 й., 28-29-сон, 270-модда; 2016 й., 40-сон, 469-модда; 2017 й., 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2020 й., 09/20/264/0530-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)