02.08.2005 йилдаги 180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сон Фармонини бажариш юзасидан ва чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида инвесторларга ёки уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг хабарномасига розилик билдирмаган тақдирда, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чет эллик инвесторларга қонунчиликда белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) беришда улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инвестиция шартномалари тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклига мувофиқ Инвестиция шартномаси лойиҳаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар инвестиция шартномаси қайта ишлаш учун қайтарилса, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган давлат органларининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, кўриб чиқиш муддати қайта ишлаб чиқилган инвестиция шартномасининг лойиҳаси олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
* Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ

билан

___________________________ компанияси (чет эл инвестори)

ўртасида

« __________________________________ »

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича

НАМУНАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ШАРТНОМАСИ

20____ йил ___________________

ИНВЕСТИЦИЯ ШАРТНОМАСИ

Ушбу Инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 20____ йил «____» _________да Тошкент шаҳрида қуйидагилар ўртасида тузилди:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига мувофиқ фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, кейинчалик «Ҳукумат» деб юритилади ва

____________________________ қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, ______________________________ манзили бўйича жойлашган, _________________ директор номидан, _____________________ асосида фаолият юритувчи, ___________________ инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи, ____________________________, кейинчалик «Инвестор» деб юритилади,

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қулай иқтисодий шароитларни яратиш, инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини, манфаатларини ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек, солиқ солинадиган базани ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида, жумладан, қўшимча иш жойларини яратиш, замонавий ва инновацион технологияларни жорий қилиш мақсадида,

модомики, Инвесторда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий имкониятлар, техник ва малакавий кўникмалар мавжуд экан,

қуйидаги мазмундаги ушбу Инвестиция шартномасини имзолади:

1-модда.

Атама ва уларга таърифлар

1.1. Агар Шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги кўрсатилган таърифлар шундай мазмунга эга:
Шартнома — ушбу Инвестиция шартномаси ва унинг шартларига мувофиқ унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, унга барча иловалар;
Инвестициялар — Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасига киритиладиган ёки жалб қилинадиган моддий ва номоддий бойликларнинг барча турлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, реинвестициялар;
Инвестиция фаолияти — инвестицияларни киритиш бўйича Инвесторнинг ҳаракатлари (инвестиция амалга ошириладиган аниқ объект кўрсатилсин);
Инвестиция лойиҳаси(инвестиция лойиҳасининг номи);
Инвестор(инвесторнинг тўлиқ номи);
Томон — мазмунга қараб Ҳукумат ёки Инвестор;
Томонлар — биргаликда номланувчи Ҳукумат ва Инвестор;
Қўлланиладиган қонунчилик — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек, унинг барча ўзгартиришлари ва қўшимчалари (Шартнома томонларининг икки томонлама розилиги билан бошқа қонунчилик ҳуқуқи танланиши мумкин).

Давлат органи — барча ҳокимият органлари, жумладан, қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимияти органлари, сайлов органлари, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ваколатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тузилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;

...

(ҳар бир атама Шартнома томонлари ўртасида келишилади).

1.2. Ушбу шартнома тегишли ўзгаришлари билан бирга келишик ва сон жиҳатидан мазмунига қараб талқин қилиниши керак. Моддалар, бўлимлар ва бандларнинг сарлавҳалари қулайлик учун киритилган ва Шартноманинг қайсидир бир қоидаси талқин қилинишига таъсир кўрсатмайди.

2-модда.

Шартнома предмети ва инвестиция лойиҳасининг умумий тавсифи

1. Ушбу Шартнома Инвесторнинг инвестициялар киритиш ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди, шунингдек, Ҳукуматнинг бундай инвестициялар ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган ўзаро келишув мажбуриятларини ўрнатади.
2.2. Инвестиция фаолиятининг объекти _______ҳисобланади ушбу Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестия фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ тузиладиган инвестиция фаолиятининг аниқ объекти кўрсатилсин (масалан, кўчмас мулкнинг янгидан яратиладиган объекти— капитал қурилиш...).
2.3. Инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларни ташкил қилади: _____________ (сумма рақамлар билан (сўз билан))
Жумладан, инвестицияларни амалга ошириш манбалари:
Инвесторнинг шахсий маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);
бошқа ташкилотларнинг қарз маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);
банкларнинг кредитлари (қарзлари) _______ сумма рақамлар билан (сўз билан), жумладан, чет эл банкларининг _______ сумма рақамлар билан (сўз билан);
бошқа манбалар _____ (тури кўрсатилсин) сумма рақамлар билан (сўз билан).
2.4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати қуйидагича (ушбу Шартнома кучга кирган санадан бошлаб): __________________________
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бошланиши: _____________________;
Инвестиция лойиҳасининг муддати:_____________________;
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш босқичлари (ишларнинг турлари, инвестицияларнинг муддатлари ва кўзланаётган ҳажмлари кўрсатилган ҳолда):_______________________;
Инвестицияларни амалга ошириш муддатлари ва шартлари: _____________________.

3-модда.
Инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Инвестор қуйидагиларга мажбур:
ушбу Шартномада белгиланган ҳажмларда ва муддатларда инвестиция лойиҳаси тўлақонли ва ўз вақтидаги амалга оширилишини таъминлаш (зарурат туғилганида, инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига ёки ушбу Шартномага иловага мувофиқ белгиланган муддатларда), жумладан:
_________________ ўзлаштирилиши;
_______________ таъминланиши;
(ўзаро келишилган қоидалар бўйича).
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ___________ сумма рақамлар билан (сўз билан) миқдорида инвестицияларни жалб қилиш, жумладан:
шахсий маблағлар ___________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг ___________ фоизи;
жалб қилинган маблағлар __________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг __________фоизи.
объектнинг қиймати ошган ҳолларда инвестиция лойиҳасини ушбу шартномада назарда тутилган тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун қўшимча инвестициялар билан таъминлаш;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида _____________ нафар янги иш ўринларини яратиш ва ______дан (одамлар сони кўрсатилсин) кам бўлмаган миқдорда _____дан кейин (масалан, объектни фойдаланишга киритиш, Шартноманинг кучга кириши) ________ ой давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишчиларни иш билан таъминлаш;
халқаро стандартларга, шунингдек, энергия самарадорлиги ва экологик меъёрлар бўйича замонавий талабларга мос келадиган замонавий ускуналар ва технологиялардан фойдаланишни таъминлаш;
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳаллийлаштириш, маҳсулот сифати, товарлар ва ҳизматларни экспорт қилиш бўйича мажбуриятларни таъминлаш;
почта манзили ёки тўлов реквизитлари ўзгарганда, қайта ташкил қилинганда ва (ёки) мулкнинг эгаси ўзгарганда, ёки юридик шахс сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб турганда ёки тугатганда, бундай ўзгаришлар вақтидан бошлаб 10 календарь кун мобайнида давлат органини ёзма равишда хабардор қилиш;
ҳар чоракда, ҳисобот йилидан кейинги ойининг 10-кунигача давлат органига инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва Инвестор томонидан мазкур шартнома шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
инсофсиз рақобат юзага келишига олиб келувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, шунингдек, рақобатга йўл қўймаслик, бартараф қилиш ёки чеклашга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини чеклашга қаратилган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширмаслик;
рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига ушбу Шартнома ёки унга тегишли бўлган қўшимча битим тузиш кунидан бошлаб бир ой муддатда ушбу Шартнома, унга тегишли бўлган қўшимча битимлар нусхаларини тақдим этиш;
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан техник назорат олиб бориш тартиби ҳамда лойиҳани амалга ошириш графиклари тўғрисида маълумот тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат ҳақидаги қонунларга ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;
Ушбу Шартнома бўйича Инвестор ўз мажбуриятларини бошқа сабабларга кўра бажаришни бекор қилганида, Ўзбекистон Республикасига ёки унинг маъмурий-ҳудудий бирликларига тақдим этилган имтиёзлар ва (ёки) преференцияларнинг суммасини қоплаб бериш;
… ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича).
3.2. Ушбу Шартнома амал қилиш даврида, агар ушбу Шартномада бошқа давр назарда тутилмаган бўлса, қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор қуйидагиларга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай шаклда молиялаштиришни амалга ошириш, инвестициялар ҳажмини ва йўналишини мустақил тарзда белгилаш (Техник-иқтисодий асослашда кўрсатилган мақсадларга), шунингдек, бошқа инвесторлар, учинчи шахслар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган битимларва шартномаларни тузиш, ушбу Шартномада назарда тутилмаган қўшимча маблағлар ва ресурсларни жалб қилиш;
инвестиция киритиш объектлари ва киритилган инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш;
киритилган инвестиция маблағлари мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;
инвестициялардан олинган даромадлардан ва пул маблағларидан тегишли солиқлар ва йиғимлар тўлангандан кейин эркин фойдаланиш;
Шартномага асосан ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ капитал қўйилмаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида шахсий ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
инвестициялари ва бошқа активлари қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда реквизиция қилинганида етарли миқдорда компенсация олиш;
давлат органларининг ҳар қандай қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, жумладан суд тартибида; …
ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича)

4-модда.
Ҳукуматнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Ҳукумат қуйидагиларга мажбур:
қўлланиладиган қонунчиликка, шунингдек, икки томонлама солиқ солиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга тааллуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларга ҳамда ушбу Шартномага мувофиқ Инвесторга имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш;
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда давлат органи ваколатига кирувчи масалалар бўйича Инвесторга маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;
ушбу Шартномага ва қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор ҳуқуқларининг барқарорлигини ва инвестициялар ҳимоясини таъминлаш;
агар Инвесторнинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Шартнома шартларига зид келмаса, унинг фаолиятига аралашмаслик;
Инвесторнинг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ёзма таклифларини кўриб чиқиш;
Инвесторни ушбу Шартнома ва қўлланиладиган қонунчилик томонидан тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида барча мулкини экспроприация қилиш, мусодара қилиш, йўқотиш, бузиш, ноҳақ эгаллаб олиш ёки бошқа ҳар қандай шахс томонидан аралашишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи билан таъминлаш.
4.2. Ҳукумат:
Инвестор томонидан унинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама воз кечишга;
Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Шартномага мувофиқ олган имтиёзлар ва (ёки) преференциялар суммасини ундириб олиш;
ушбу Шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ва Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши назорат қилиниши ва улар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилишга;
Инвестордан:
инвестиция лойиҳасини ташкил этиш ва молиялаштириш таъминланмаслиги ёки ўз вақтида таъминланмаслиги ҳолатларида ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50% идан ошмаган миқдорда пеня;
Инвестор томонидан ушбу Шартноманинг ____-моддаси ____-бандининг ____-кичик бандида (муддатларни бузиш билан боғлиқ кичик бандлар кўрсатилади) назарда тутилган мажбуриятларга риоя қилмаслик ҳолатида қонунчилик томонидан тўлаш кунида ўрнатилган МҲТЭКМнинг _____ миқдоридаги жарима;
Инвесторнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик, жумладан, ушбу Шартнома ўзгаришига ёки бекор қилинишига сабаб бўлган ҳолатда қонунчилик томонидан тўлаш кунида белгиланган МҲТЭКМнинг ___ миқдоридаги жарима ундиришга;
Инвестор ушбу шартнома ____-моддасининг ____-бандида ва ____-моддасининг ____-бандида (Шартноманинг амал қилиш муддатига тааллуқли) кўрсатилганидек ушбу Шартноманинг амал қилиш муддатлари, инвестиция лойиҳасини (унинг босқичларини) амалга ошириш якунланганлиги бўйича давлат органига тегишли аризани берган тақдирда, ушбу Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишдан бош тортишга ҳақлидир.

5-модда.
Инвестор ва Ҳукуматнинг жавобгарлиги

5.1. Инвестор ва Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади.
5.2. Инвестор Ўзбекистон Республикасига қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолотлайди:
ушбу Шартномани имзолаш ва унинг шартларини бажаришда ўзининг таъсис ҳужжатларини ёки Инвесторнинг ўзи бир томон ҳисобланган бошқа битимларнинг қоидаларини бузмасликни ёхуд Инвестор ёки унинг мол-мулкига нисбатан мажбуриятлар юкланмаганлигини;
Инвесторга нисбатан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган суд низолари, арбитраж ёки маъмурий ишлар мавжуд эмаслигини.
5.3. Инвестор ва Ҳукумат коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмишларни содир этишдан ўзини тийиши шарт.
5.4. Инвестор ва Ҳукумат ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли томонларнинг бирига етказилган зарарни қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ қоплаш мажбуриятини олади. Давлат органи мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Инвесторга етказилган зарарни қоплаш суд қарори бўйича амалга оширилади.
5.5. Ушбу Шартномага мувофиқ Инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва молиялаштиришни таъминламаслик ёки ўз вақтида таъминламаслик ҳолатида Ҳукумат Инвесторни ёзма равишда ушбу Шартнома ёки қўлланиладиган қонунчилик шартларидаги ва (ёки) олинган мажбуриятларни бажаришдаги мавжуд бузилишлар тўғрисида хабардор қилади. Зарурат бўлганида иккала Томон уч ой давомида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиши мумкин.
5.6. Агар мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб уч ой мобайнида Ҳукумат ва Инвестор музокаралар ўтказмаса ёки Инвестор ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаса, Ҳукумат ушбу Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бу ҳолатда Ҳукумат томонидан Инвесторга ушбу Шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб ушбу Шартнома бекор қилинади.
5.7. Ушбу Шартнома _____-моддасининг _____-бандига мувофиқ ушбу Шартнома Ҳукумат талабига биноан бекор қилинганида:
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Ҳукумат Инвестордан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан тақдим этилган махсус имтиёзлар ва преференцияларнинг суммасини ундириб олишга ҳақли;
Ҳукумат Инвесторнинг инвестиция фаолияти даврида тижорат хавфлари ҳисобланган инвестициялари, зарарлари, йўқотилган фойдаси ва бошқа харажатларини қоплаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.
5.8. Инвесторга ер участкалари ажратилганда ва тақдим этилганда ва Инвестиция лойиҳасида белгиланган муддатларда ер участкаларини ўзлаштириш таъминланмаганда Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ фойдаланилмаган ер участкаларини қайтариб олишга ҳақли.
5.9. Иш ўринлари умумий сонининг ___фоизидан кам бўлмаган миқдорда маҳаллий ишчиларнинг меҳнатидан фойдаланиш мажбуриятлари бажарилмаганда Инвестор Ҳукуматга ҳар ойда ушбу Шартноманинг ___- бандида белгиланган меъёрдан ортиқ қабул қилинган ҳар бир хорижий ишчи учун ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.
10. Жарима санкцияларини тўлаш Томонларни ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

6-модда.
Ҳукумат томонидан Инвесторга тақдим этиладиган қўшимча ваколатлар

6.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш доирасида инвестиция киритишнинг ҳар бир аниқ ҳолатида Ҳукумат Инвесторга қўшимча кафолатларни ва ҳимоя чораларини тақдим этиши мумкин (имтиёзлар ва преференцияларни) (масалан, қонунчиликнинг барқарорлигини, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тақдим қилиш, солиқ ва божхона имтиёзлари ва ҳоказо).
6.2. Ўзаро келишув бўйича Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳукумат Инвесторни _____ йилнинг «____» _________ кунигача.... (солиқ ва божхона тўловлари назарда тутилмоқда) тўлашдан озод қилиши мумкин. (Бунда, товарлар сотиб олинган (импорт) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки беғараз берилганда, имтиёзларнинг амал қилиши қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга тегишли солиқлар ва божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади).
6.3. Ҳукумат Инвесторга қуйидаги кафолатларни, шу жумладан, улар билан чекланмасдан, тақдим этади:
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда Инвесторнинг барча ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши;
инвесторни ўз инвестицияларига нисбатан ўзининг инвесторларига ёки шунга ўхшаш саноатда фаолият юритадиган ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бошқа чел эл инвесторларига нисбатан тақдим этаётган режимдан кам бўлмаган қулай режим билан таъминлашни;
Инвесторнинг қўлланиладиган қонунчилик ва ушбу Шартнома билан кафолатланган бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашни;
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш туфайли Ўзбекистон Республикасида жойлашган Инвесторни, унинг вакиллари ва хорижий ишчиларни Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан таъминлашни. Муайян чекловлар фақат миллий хавфсизликни таъминлаш учун қўлланилиши мумкин, агар эркин ҳаракатланиш учун бундай чекловлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган бўлса;
солиқлар ва йиғимлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда тўланиши шарти билан пул маблағларини Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига ҳеч қандай чекловларсиз чет эл валютасида эркин ўтказиш кафолатини.
Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун дастлабки ва қўшимча суммалар ёки устав капиталининг оширилиши, инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромад;
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ инвестицион зарарларнинг харажатларини қоплаш сифатида олинган маблағлар;
шартномаларни бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;
Инвестор инвестицияларининг барчаси ёки бир қисми сотилишидан тушган даромад;
низоларни тартибга солишда юзага келадиган тўловлар, жумладан, ҳар қандай суд қарорлари;
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалардан тушган маблағлар;
халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Ҳукумат амалдаги қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда қўлланиладиган қонунчиликни камситмаслик шарти билан Инвестор маблағларининг репатриациясини тўхтатиши мумкин.
6.4. Ҳукумат очиқ маълумотларга, хусусан, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда идоравий норматив ҳужжатларга, шунингдек, қандайдир тарзда Инвесторнинг манфаатларига тааллуқли бўлган суд қарорларига эркин киришни таъминлайди.
6.5. Ҳукумат давлат органи орқали Инвесторнинг сўровларига мувофиқ қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган тартибда уни қизиқтираётган ахборотни тақдим этишни таъминлайди.

7-модда.
Ҳисоботлар

7.1. Ҳукумат исталган вақтда Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган шартлар ва аниқ мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш, шу жумладан, техник назорат тартибида текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Шу мақсадда Инвестор Ҳукумат томонидан талаб қилинган оқилона муддат ичида ва Томонлар билан келишилган форматда бундай текшириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши керак.
7.2. Инвестор ушбу Шартнома бўйича Инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларни ҳар чоракда ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ва Ҳукуматнинг мурожаатида сўралган барча талабларни бажариш учун Томонлар учун мақбул форматда ҳисоботларни Ҳукуматга тақдим этиш мажбуриятини олади.

8-модда.
Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома Ҳукумат ва Инвестор ўртасида имзоланганидан кейин қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ тасдиқланиши керак ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради («Кучга кириш санаси») ва кучга кирган кундан бошлаб _____ йил мобайнида амал қилади.
8.2. Ушбу Шартноманинг барча қоидалари Томонлар учун кучга кирган санадан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

9-модда.
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

9.1. ?укумат ва Инвесторнинг ўзаро розилиги бўйича ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши ва ваколатли вакиллар томонидан имзоланиши керак. Бунда имзоланган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Шартноманинг ____-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
9.2. Ушбу Шартноманинг амал қилиши:
ушбу шартномада кўрсатилган амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки ушбу Шартномага мувофиқ Инвестор олган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган ҳолларда;
Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича;
ушбу Шартнома бўйича Ҳукумат ёки Инвестор қабул қилинган мажбуриятларни бузган ёки бажармаган тақдирда, ушбу Шартноманинг ____-моддасига мувофиқ Ҳукумат ёки Инвесторнинг ташаббуси билан тўхтатилади.

10-модда.
Форс-мажор

10.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар у олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда вазиятлар ва ушбу шароитларда муқаррар бўлган ҳолатлар оқибатида юзага келган бўлса: ташқи объектив омиллар (ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, иш ташлашлар, шартномага мувофиқ Томонларга юклатилган мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи суд жараёнларининг мавжудлиги, оқилона назорат қилинмайдиган бошқа ҳодисалар) таъсири натижасида табиий ҳодисалар (зилзилалар, сув тошқинлари ва ҳоказолар), агар ушбу ҳолатлар ушбу Шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир қилган бўлса, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида.
10.2. Томонлар форс-мажор вазиятлар бошланиши ҳақида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт. Агар бир Томон 30 (ўттиз) календарь кун мобайнида бундай ҳолатларнинг юзага келиши ҳақида бошқа Томонни ўз вақтида хабардор қилмаса, у ҳолда ўша Томон фавқулодда ҳолатлар сифатида кўрсатилган ҳолатларга мурожаат қилиш ҳуқуқини йўқотади.
Ушбу фавқулодда ҳолат юзага келган мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлиги ҳақида етарли далил бўлади.
10.3. Фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари бундай фавқулодда вазиятларнинг амал қилиш муддати мобайнида орқага сурилади.
10.4. Агар вазиятлар бир йилдан ортиқ вақт давом этадиган бўлса, Томонлар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томонга етказилган зарарни камайтириш бўйича барча мумкин бўлган чораларни қўллаб, жарималар ва (ёки) пеняларни тўламасдан ушбу Шартномани давом эттиришдан воз кечишга ҳақли.
10.5. Томонлар фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак.

11-модда.
Низоларни ҳал қилиш

11.1. Томонлар ўртасидаги ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар ва низолар қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади (ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи Шартнома Томонларининг ўзаро розилиги билан белгиланади).
11.2. Томонлар ўзаро музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар ва низоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
11.3. Келишмовчиликлар ва низолар Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ҳар қандай даъво, келишмовчилик ва/ёки низолар ҳақида хабар берган санадан бошлаб Томонлар тарафидан олти ой мобайнида музокаралар ва маслаҳатлашув йўли билан ҳал этилмаса, ушбу Шартнома муддати тугагунга қадар ёки ундан кейин келиб чиқадиган бундай даъволар, келишмовчиликлар ва/ёки низолар (шу жумладан, арбитраж суди томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳар қандай низо), Тошкент халқаро арбитраж марказининг (TIAC) Арбитраж Регламентига мувофиқ якуний ҳал қилинишига Томонлар ўз розиликларини билдирадилар (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган тегишли суд ёки Арбитраж Регламентига кўра низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тартиби).
11.4. Ҳар бир Томон арбитраж тўғрисидаги илтимосга мувофиқ ва арбитраж тўғрисидаги илтимосга жавобан биттадан арбитр тайинлайди. Агар Томон арбитрни тайинламаса, унда тайинлашни TIAC амалга оширади. Шу тарзда тайинланган икки арбитр Арбитраж суди таркибининг раиси бўлган утинчи арбитр?? тайинлайди. агар иккинчи арбитр тайинлангандан кейин ўттиз (30) календарь кун мобайнида иккита арбитр бундай тайинлашни ўтказа олмаса, учинчи арбитр TIAC томонидан тайинланади (ёки Шартнома Томонларнинг келишувига кўра, ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни тегишли суд ёки Арбитражнинг Регламентига биноан кўриб чиқиш бошқа тартибида).
11.5. Арбитраж судининг таркиби низо ёки арбитраж муҳокамасига нисбатан барча ҳуқуқий, далилий ва юрисдикция масалаларини (шу жумладан, низо арбитраж судида кўриб чиқилиши керак бўлган масалаларни) ва арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ барча процессуал масалаларни ҳал қилиши мумкин. Арбитраж судининг таркиби умумий ҳуқуқ ва адолат ҳуқуқи (шу жумладан, таъминловчи чоралар) бўйича суд ҳимоясини таъминлаши, харажатларни (шу жумладан, юридик харажатлар ва арбитраж харажатларини) ва фоизларни қоплаш учун ҳукм чиқариши мумкин.
11.6. Арбитраж суди таркиби жойлашган манзил Тошкент шаҳри ва арбитражнинг фаолият тили инглиз тили ҳисобланади (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тегишли жойи ва тили).
11.7. Арбитраж муҳокамаси ва ундан бевосита ёки билвосита келиб чиқадиган барча масалалар Томонлар тарафидан қаттиқ махфийлик режимида сақланади, махфий ахборотни ошкор қилиш қўлланиладиган қонунчилик бўйича талаб қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
11.8. Арбитраж суди таркибининг қарори якуний ва томонлар бажариши шарт ҳисобланади. Қарор тегишли юрисдикцияга эга бўлган ҳар қандай суд томонидан мажбурий тарзда ижрога қаратилиши мумкин.

12-модда.
Қўшимча шартлар

12.1. Бир Томондан бошқа Томонга берилган ахборотнинг махфийлик шартлари ҳар қандай Томоннинг ёзма талабига биноан белгиланиши мумкин. Махфий деб топилган ҳар қандай ахборот ошкор қилинмаслиги лозим.
12.2. Махфийлик шартлари қуйидаги ҳолатлар учун қўлланилмайди:
ушбу Шартномани амалга ошириш мақсадида ушбу Шартнома ва унинг шартлари тўғрисидаги ахборотни давлат органларига тақдим этишда;
бундай ахборот амалдаги қонунчиликка мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ёки бошқа ваколатли органлари томонидан қонуний даъво тақдим этилганда фақат тушган сўров ҳажмида ошкор этилиши керак бўлганида.
12.3. Ушбу шартнома доирасида барча билдиришномалар Томонларга қуйидаги манзиллар бўйича ёзма равишда юборилиши керак:
Ҳукумат:
____________________________________________________.
Инвестор:
____________________________________________________.
12.4. Почта реквизитлари ўзгарганда Томонлар бир-бирларини дарҳол хабардор қилишлари керак. Эски манзиллар ва ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган хатти-ҳаракатлар, уларнинг ўзгариши ҳақида хабарнома олинмагунча қабул қилинган ҳисобланади.
12.5. Ушбу Шартнома шартлари ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва ҳуқуқий ворислар, бенефициарлар ва Томонлар тарафидан тайинланган шахслар, шу жумладан, жамоат органларининг келажакдаги барча кўринишлари ёки шакллари учун мажбурий бўлиши керак. Бундан ташқари, ушбу Шартнома бўйича Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корпорацияларнинг бирлашуви, консолидация, қўшиб юбориш ёки Инвестор бошқарувида бошқача эгалик қилиш ёки ўзгартириш орқали бузилмаслиги керак.
12.6. Томонлар бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз бошқа шахсларга даъво қилиш ёки ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш ҳуқуқини бера олмайди.
12.7. Ушбу Шартнома (ва унга илова) ____ саҳифада рус тилида (ва инглиз тилида), тўрт нусхада (ҳар бир тилда) тузилган, бир хил қонуний кучга эга, бири Инвестор учун, учтаси эса Ҳукумат учун.
12.8. Инглиз ва рус тилларидаги матнлар ўртасида келишмовчилик юзага келганида, инглиз тилидаги матн устунликка эга. Ушбу Шартномага илова ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

13-модда.
Томонларнинг реквизитлари ва имзолари

«Ҳукумат»

«Инвестор»

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

Лавозими

савдо вазирлиги

Имзо
Ф.И.О.

Жойлашиши: _________,

Жойлашиши: _________,

??

Банк реквизитлари:

Банк реквизитлари:

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)