Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДИДАН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН ҲАЖМЛАРДА ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 февралда 1230-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 26 февралдаги 37, 2003-33-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 3 апрель, рўйхат рақами 1230 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 4-сон, 50-модда; 31-сон, 359-модда; 2005 й., 5-6-сон, 51-модда; 2006 й., 11-сон, 92-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
13- сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
2007-08-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 78-модда)