Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АЙРИМ ТУРДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 февралда 1218-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 31 январдаги 24, 2003-19-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1218 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 79-модда; 2005 й., 5-6-сон, 50-модда; 2006 й., 11-сон, 91-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
14-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
2007-09-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 77-модда)