Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.02.2007 йилдаги 40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 ЙИЛ ПУДРАТ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрлари бажарилишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга, шунингдек академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари қуришга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007 йил Пудрат қурилиш ишлари дастурининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2007 йил пудрат ишларининг объектлар бўйича дастурлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари бўйича 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар бўйича 2007 йил Инвестиция дастурига киритилган йирик ишлаб чиқариш объектлари бўйича 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра ҳамда пудрат ишларини бажариш юзасидан буюртмачилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари қуришни амалга оширувчи пудрат ташкилотларига кредитлар бериш учун 2007 йилги қурилишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мактаб таълими жамғармаси томонидан 2006 йил декабрда республика тижорат банкларида 33,7 млрд. сўм миқдорида мақсадли депозитлар жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2007 йил Инвестиция дастурига киритилган объектлар буюртмачилари — вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда, объектларнинг белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда фойдаланишга топширилишини таъминлайдиган ишларни олиб боришнинг алоҳида босқичларини бўлиб чиққан ва боғлаган ҳолда ҳар бир объект қурилишининг календарь жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 5-кунида Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига Пудрат ишлари дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиладиган ахборот асосида буюртмачилар ва пудратчилар томонидан танлов савдолари ҳамда тузилган шартномалар шартлари бажарилишининг мунтазам мониторингини таъминласин, бунда қурилаётган объектларнинг зарур қурилиш материаллари билан таъминланганлигига, уларнинг технологик асбоб-ускуналар билан ўз вақтида бутланганлигига алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг 10-кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Пудрат ишлари дастурининг амалга оширилиши мониторинги натижалари, бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишларининг сифати, буюртмачилар ва пудратчилар томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, алоҳида объектлар бўйича ўтказилган танлов савдолари натижаларини ва маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда Пудрат ишлари дастурининг айрим кўрсаткичларига тасдиқланган лимитлар доирасида тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 70-модда)