Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 апрелда 1149-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 сентябрдаги 404-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1149-8, 16.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Жаҳон бозорида пахта толаси нархининг пасайиши муносабати билан «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2002 йил 25 майдаги 66-сонли ва 218-В-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомга (2002 йил 12 июнь, рўйхат рақами 1149 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 11-12-сон, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 93-модда, 2004 й., 45-46-сон, 483-модда, 2005 й., 27-сон, 193-модда, 34-36-сон, 273-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 2 март,
25-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 2 март,
218-В-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 117-модда)