Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 31.01.2007 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУТБОЛ БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш, ишончли захирани шакллантириш ҳамда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш футболчиларнинг маҳорати ошишини ва спорт соҳасидаги ютуқлари кўпайишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини, уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, олий лиганинг иловага мувофиқ 16 та профессионал клублари ихтиёрига бир ой муддатда, белгиланган тартибда ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, профессионал клуб тугатилган тақдирда болалар-ўсмирлар спорт мактаби, кейинчалик уни бошқа профессионал футбол клубига берган ҳолда Ўзбекистон Футбол федерацияси ихтиёрига белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси билан биргаликда мунтазам равишда олий ва биринчи лига ўйинларидан олдин болалар ва ўсмирлар жамоалари ўртасида футбол учрашувларини ўтказсин. Ҳар йили ҳар бир спорт мавсуми якунларига кўра энг яхши футболчиларни ва футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ишлайдиган энг яхши тренерларни аниқласин;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятига оид норматив ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун Ягона ўқув дастурини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасига талабларни, ушбу мактаблар жамоалари ўртасида республика мусобақаларини ўтказиш тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча спорт базаларида футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ўқув-тренировка машғулотлари ва мусобақалар ўтказиш учун спорт иншоотларини имтиёзли асосда, ижара тўлови ундирмасдан берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари ва тренерларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида футбол грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Футбол бўйича энг яхши болалар-ўсмирлар спорт мактаби», «Футбол бўйича йилнинг энг яхши болалар тренери» ва «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинациялари бўйича ҳар йилги мукофот таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 31 январдаги 23-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан олий лига профессионал футбол клубларига берилаётган футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/Р‎ Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари‎ Футбол клублари‎

‎‎Андижон вилояти

1.‎ Андижон шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби ‎ «Андижон ЎзДЭУ-авто» (Андижон шаҳри)‎

‎‎Бухоро вилояти

2.‎ Бухоро шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби‎ «Бухоро» (Бухоро шаҳри)‎
3.‎ 28-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Вобкент» (Вобкент тумани)‎

‎‎Қашқадарё вилояти

4.‎ Нишон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Насаф» (Қарши шаҳри) ‎
5.‎ Шаҳрисабз туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби ‎ «Шўртан» (Ғузор шаҳри)‎
6.‎ Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Машъал» (Муборак шаҳри) ‎

‎‎Навоий вилояти

7.‎ Навоий шаҳридаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Қизилқум» (Зарафшон шаҳри) ‎

‎‎Наманган вилояти

8.‎ Наманган шаҳридаги 17-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Навбаҳор-Наманган» (Наманган шаҳри)‎

‎‎Самарқанд вилояти

9.‎ Самарқанд шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби‎ «Самарқанд-Динамо» (Самарқанд шаҳри) ‎

‎‎Сурхондарё вилояти

10.‎ Узун туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби‎ «Сариосиё» (Сариосиё тумани) ‎

‎‎Тошкент вилояти

11.‎ Қибрай туманидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби‎ «Металлург» (Бекобод шаҳри) ‎

‎‎Фарғона вилояти‎

12.‎ Фарғона шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби‎ «Нефтчи» (Фарғона шаҳри)‎

‎‎Тошкент шаҳри

13.‎ 16-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби ‎ «Пахтакор» (Тошкент шаҳри ) ‎
14.‎ 24-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби ‎ «Трактор» (Тошкент шаҳри) ‎
15.‎ 23-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби ‎ «Локомотив» (Тошкент шаҳри ) ‎
16.‎ 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби ‎ «Қурувчи» (Тошкент шаҳри) ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 44-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)