26.04.1996 йилдаги 229-I-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2005
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини тузаётган, депутатлик вазифаларини бажармаётган ёки сайловчиларнинг, шунингдек депутатликка номзод қилиб кўрсатган органнинг ишончини бошқача тарзда оқламаётган Олий Мажлис депутати, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати ушбу Қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг олий органи ёки у ваколат берган орган, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Мазкур қарор баённома билан ёки баённомадан кўчирма билан бирга Олий Мажлис Кенгашига юборилади.
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда сайловчилар фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) унда аҳолининг (делегатларнинг) учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда бундай қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг вилоят органи, халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши ёки фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) сайловчилар депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг қонуний ҳуқуққа эгалиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг туман, шаҳар органи ёки фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) сайловчилар депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг қонуний ҳуқуққа эгалиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)