Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 январь,
7-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 281-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 362-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада етиштирилган пилладан фойдаланиш механизмини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 77-сон қарорида:
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Пилла-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорида:
3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмасининг пилла тайёрлаш ва пиллакашлик корхоналарига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг пилла тайёрлаш ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ипак йигириш корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмасининг Ўзбекистон ипакчилик илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорида:
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Пилла-холдинг» холдинг компанияси корхоналарига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 4-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда):
1-банддаги «Ҳасанов Б.В.» сўзлари «Қаландаров Н.К.» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 9 сентябрдаги 390-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 82-модда):
а) 3-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «тегишли равишда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналарининг қишлоқ хўжалиги корхоналари билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарининг пилла етиштирувчилар билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банддаги «Ўзбек ипаги» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловадан 70-позиция чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорига
6-ИЛОВА
2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пиллачилик соҳасини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилги пилла ҳосили учун пилла тайёрловчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 26-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлимининг 12-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 мартдаги 141-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 1 ва 2-иловалар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2004 йил 4 июндаги 257-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 51-модда) 1-банди ва қарорга илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2007 й., 37-38-сон, 390-модда; 2009 й., 5-сон, 36-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, 20-сон, 362-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)