ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СОМОНИНИ ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛАДИГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УШБУ ҲОЛАТЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарори ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорининг 4-банди талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
11-1481-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
10/8-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 ноябрь,
91-сон
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8 ва 91-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон ва 2006 йил 17 майдаги «2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-351-сон қарорларининг 4-бандларига мувофиқ, бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом асосида бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 1, 11, 34-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-1, 14.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 24-модда)
3. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасига мувофиқ чора кўрилади.
II. Келтирилган зарарни ҳисоблаш тартиби
4. Мазкур Низомда унумдор тупроқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш воситаси сифатида қаралиб, уларнинг миқдори тупроқ балл бонитети ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги билан белгиланади.
5. Сомонни ёқиб юбориш натижасида тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар миқдорини аниқлашда унга етказиладиган зарар даражаси ва тупроқнинг биосферадаги маҳсулдорлиги мезонлар сифатида қаралади. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарар, сомон ёниши таъсирида тупроқ унумдорлигини белгиловчи унинг таркибидаги асосий элементлар бўлган гумус ва азотнинг йўқотилган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
6. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда аниқланади:
Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади:
Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
12% — гумусни йўқолиши;
7,5% — азотни йўқолиши;
Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:
Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;
Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали
Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошоқли дон экинларининг сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни юқорида қайд қилинган тартибда аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби илова қилинади.
III. Келтирилган зарарни ундириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (инспекциялари), ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомоннинг ёқилиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни етказганлардан қоплашни талаб қилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган шахслар томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари мазкур Низомнинг II-бўлимида қайд қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш чораларини кўради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарарнинг ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади, қолган қисми 100 фоиз деб олиниб, ушбу сумма, сомонни ёқиб юбориш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) бошқа юридик ёки жисмоний шахслар томонидан содир этилган бўлса, 50 фоизи ер эгаси (фойдаланувчи ёки ижарачига) фойдасига, қолган 50 фоизи эса Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳисобларига ундирилади.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
10. Тарафлар ўртасида вужудга келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Бошоқли дон экини сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби
Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида тупроқнинг ўртача бонитети 41 баллга тенг, бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлиги 2005 йилда гектаридан 24 центнерни ташкил этди.
1. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1.1 Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. (Ушбу миқдор кўп йиллик тажриба натижасига асосланиб аниқланган.)
1.2 Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади:
Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
1.3 Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:
Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;
Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали
1.4 Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
4,68 ц/га х 6783 сўм/ц = 31744 сўм/га зарар кўрилади.
Бунда — 6783 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2005 йил харид нархи.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда; 2015 й., 2-сон, 24-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)