25.12.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1647
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 25.12.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1647
Кучга кириш санаси
04.01.2007
Ҳужжат 11.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СОМОНИНИ ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛАДИГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УШБУ ҲОЛАТЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарори талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
(муқаддима Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2006 йил 27 ноябрь,

11-1481-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10/8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-сон

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8 ва 91-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом асосида бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 1, 11, 34-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-1, 14.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 24-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасига мувофиқ чора кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Келтирилган зарарни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомда унумдор тупроқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш воситаси сифатида қаралиб, уларнинг миқдори тупроқ балл бонитети ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сомонни ёқиб юбориш натижасида тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар миқдорини аниқлашда унга етказиладиган зарар даражаси ва тупроқнинг биосферадаги маҳсулдорлиги мезонлар сифатида қаралади. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарар, сомон ёниши таъсирида тупроқ унумдорлигини белгиловчи унинг таркибидаги асосий элементлар бўлган гумус ва азотнинг йўқотилган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;

Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;

12% — гумусни йўқолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7,5% — азотни йўқолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;

Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали

Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинларининг сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни юқорида қайд қилинган тартибда аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Келтирилган зарарни ундириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (инспекциялари), ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомоннинг ёқилиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни етказганлардан қоплашни талаб қилиши мумкин.
(7-банд Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган шахслар томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари мазкур Низомнинг II-бўлимида қайд қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш чораларини кўради.
(8-банд Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарарнинг ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади, қолган қисми 100 фоиз деб олиниб, ушбу сумма, сомонни ёқиб юбориш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича Экология жамғармасига;
(9-банднинг «а» кичик банди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа юридик ёки жисмоний шахслар томонидан содир этилган бўлса, 50 фоизи ер эгаси (фойдаланувчи ёки ижарачига) фойдасига, қолган 50 фоизи эса Экология жамғармаси ҳисобларига ундирилади.
(9-банднинг «б» кичик банди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тарафлар ўртасида вужудга келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 24 октябрь

Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 24 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 24 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экини сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида тупроқнинг ўртача бонитети 41 баллга тенг, бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлиги 2005 йилда гектаридан 24 центнерни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1 Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. (Ушбу миқдор кўп йиллик тажриба натижасига асосланиб аниқланган.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2 Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3 Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4 Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4,68 ц/га х 6783 сўм/ц = 31744 сўм/га зарар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда — 6783 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2005 йил харид нархи.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда; 2015 й., 2-сон, 24-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)