ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК АВИАЦИЯСИНИНГ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА (ЎЗР АҚ 67) ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 декабрда 1186-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сонли буйруғи билан тасдиқланган (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 48-49-сон, 498-б.) Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кун муддат ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Х. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 октябрь,
118-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 496-модда)