Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «В.П.ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 18 АПРЕЛДАГИ 156-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 30 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-500-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 декабрь,
251-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 251-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
5-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти асосий ишлаб чиқариш цехларининг иловага мувофиқ намунавий тузилмасига розилик берилсин»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 3-иловадаги «3» рақами чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48–50-сон, 487-модда)