Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 21.11.2006 йилдаги ПҚ-514-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА АЙЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқда фермерликни асосий хўжалик субъекти сифатида мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида, шунингдек зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш Дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрлаган қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ, 2007 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ, 2007 йилда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини барпо этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда 1-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналари Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига тўла мувофиқ тарзда фермер хўжаликларига айлантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларини ташкил этишга даъвогарлар ўртасида очиқ ва ошкора танловлар ўтказилиши. бунда ғолибларни аниқлашда ижтимоий адолат, холислик ва ҳаққонийлик тамойиллари қатъий таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат хўжаликларини тугатиш бўйича ишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўлиқ якунланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида барпо этиладиган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари 2-иловага қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини бир ой муддатда аниқласин ва уларни ташкил қилиш устидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари билан қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида аввал тузилган шартномаларга тенг ҳажмда давлат эҳтиёжлари учун 2007 йил ҳосилидан бошоқли дон харид қилиш учун янги ташкил этилган фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида бўшайдиган ходимлар иш билан таъминланишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ёрдамчи, ўқув, ўқув-тажриба хўжаликлари ва бошқа хўжалик субъектлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг тўлиқ инвентаризациясини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвентаризация натижаларига кўра, ушбу ерлардан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси телевидение ва оммавий ахборот воситаларида фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш масалаларини ёритиш бўйича махсус кўрсатув ва рукнлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-514-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 457-модда)