Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ПОЧТА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб - қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўздавстандарт» маркази почта ва телекоммуникациялар техник воситаларини ва хизматларини сертификациялаш органи сифатида Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигини белгиланган тартибда аккредитация қилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 август,
420-сон
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисида
НИ3ОМ
1. Умумий қоидалар
1. Ўз6екистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, бундан кейин «Агентлик» деб аталади, Ўзбекистон Республикасида маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телефон-телеграф, почта алоқаси, маълумотларни узатиш, радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқларини ташкил этиш, ишлатиш, уларнинг хизматлар кўрсатиши соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади, уларнинг аҳволи ва ривожланиши учун жавоб беради
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга амал қилади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикасини Халқаро электр алоқаси иттифоқида, Жаҳон почта иттифоқида ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилувчи ваколатли орган ҳисобланади.
4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи Ўзбекистон Республикаси давлат тилида ёзилган муҳрга, ҳисоб - китоб ва валюта счётларига эга бўлади.
II. Агентликнинг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг почта ва телекоммуникациялар турли хизматларига бўлган, эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни таъминловчи почта ва телекоммуникацияларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
почта алоқаси ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш ва бошқаришни такомиллаштириш, маркетинг тадқиқотларини ва мониторингини ташкил этиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, ушбу соҳада рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш;
телекоммуникация тизимини ва технологияларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;
телекоммуникация ва почта технологияларини яратиш, жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ягона шартлар ва талабларни тасдиқлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, почта ва телекоммуникациялар тармоғининг ахборот хавфсизлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари учун ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитларида улардан устуворлик билан фойдаланишни таъминлаш чора - тадбирларини амалга ошириш.
III. Агентликнинг асосий функциялари
6. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
ахборот тизимларини, технология ва хизматларини, радиоэшиттириш, радиоалоқа, телевидениени ривожлантириш дастурлари, концепциялари ва схемалари лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади;
иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ ва қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда қатнашади;
почта ва телекоммуникация соҳасидаги фаолият масалаларига оид қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
почта ва телекоммуникациялар тизимлари соҳасидаги илғор технологияларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланишга доир техник шартлар ва талабларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва тасдиқлайди, юридик ва жисмоний шахсларнинг почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ўзаро муносабатларини белгилайди;
почта тўловлари белгилари намуналарини тасдиқлайди ва бу белгиларни нашр этишни ташкил қилади, уларни жорий қилади ва муомаладан чиқаради;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида корхона ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шартлари ҳамда хусусиятларини белгилашда қатнашади;
телекоммуникациялар тизимларини, технологиялар ва хизматларни, тармоқ стандартлари ва техник шартларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича муаммоли тадқиқотлар, маркетинг ва мониторинг ишларини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастоталарни тартибга солиш ва бошқаришнинг асосий принципларини белгилайди, радиочастота спектридан фойдаланиш тартибини белгилайди, радиочастаталарни режалаштириш, мақсадини белгилаш ва ҳисобга олиш, радио - электрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек радионуқсонларни, шу жумладан индустриал нуқсонларни йўқотиш ишларини ташкил қилади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг почта ва телекоммуникация тармоқларини ташкил қилиш ва ишлатиш фаолияти устидан давлат назоратини йўлга қўйиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
почта ва телекоммуникацияларнинг техник воситалари хизматларининг мувофиқлигини ва қўлланишини сертификациялашни ташкил қилади;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини лицензиялаш ишларини ташкил қилади ҳамда магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар беради;
умумий равишда фойдаланиладиган телекоммуникация тармоқларини ташкил этувчи телефон тармоқларининг ишлашини таъминловчи юридик шахслар рўйхатини тасдиқлайди;
почта, электр алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқлари ва воситалари фаолият кўрсатишининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид талабларни белгилайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб, идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг техникавий кучларидан фойдаланган ҳолда табиий офатлар оқибатларини тугатиш комплекс чора - тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополияси хўжалик юритувчи субъектларининг тарифлари давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматлари рўйхатини республика ва минтақавий (маҳаллий) даражаларда табиий монополиялар субъектларини давлат томонидан тартибга солиш органлари билан келишган ҳолда белгилайди;
почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополия хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматларига республика даражасидаги тарифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;
(III бўлим 6 бандининг ўн олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 августдаги 354-сонли қарори таҳририда)
ажратилган ва идоравий тармоқларни умумий фойдаланишдаги тармоққа улаш бўйича талабларни белгилайди;
истеъмолчиларнинг алоқа хизматларига ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилади ва таъминлайди;
технологиялар, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги халқаро фаолиятда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли алоқа маъмурияти сифатида иш кўради. Халқаро электр алоқаси иттифоқи, Жаҳон почта иттифоқи ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларнинг конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;
почта ва телекоммуникациялар тизимлари соҳасидаги халқаро ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, хорижий инвестицияларни телекоммуникациялар тизимлари воситалари ва тармоқларини ривожлантиришга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни, илмий тадқиқотларни мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни қўллаб - қувватлашга жалб этиш чора - тадбирларини амалга оширади;
молия ташкилотлари, хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг почта ва телекоммуникациялар учун ажратиладиган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди ва уларни тақсимлайди;
инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни почта телекоммуникацияларни ривожлантиришга жалб этиш бўйича тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил қилишда қатнашади.
ўз тасарруфидаги давлат ташкилотлари, корхоналар ва муассасалар ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, раҳбарларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, уларни рағбатлантириш ёки жазолаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Агентлик тизими бошқаруви тузилмаси, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ишлаб чиқади ва киритади;
ўз тасарруфидаги давлат алоқа корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларини белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил қилади ва тугатади;
Агентлик тизимининг сафарбарлик режасини, давлат моддий маблағлар заҳирасидаги жамғармалар тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, ҳарбий қисм куч ва воситалари билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини алоқа билан таъминлаш учун авариятиклаш ишларини, Агентлик тизимининг алоҳида муҳим объектларини қўриқлашни ташкил қилади;
бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув юртлари, махсус корхоналар, ҳарбий бўлинмалар эҳтиёжини умумлаштиради ва уларни бюджетдан маблағ билан таъминлашни ташкил қилади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида статистик ҳисоботни такомиллаштириш ишларини ташкил қилади;
йиғма статистик ҳисоботни амалга оширади, унинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги юқори иқтидорли талабалар учун Агентлик стипендияларини белгилайди.
Агентлик қонунчиликда назарда тутилган бошқа, функцияларни ҳам бажаради.
IV. Агентликнинг ҳуқуқлари
7. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мувофиқ телекоммуникациялар ва почта алоқаси, радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение хизматлари кўрсатувчи ёки улар-фойдаланувчи, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, телекоммуникациялар ва почта тизимлари ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқариш;
магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш бўйича фаолият билан шуғулланишга лицензияларни бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва уларни олиб қўйиш, ўз тасарруфидаги органлар орқали лицензиялар шартларининг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасида алоқа воситаларини қўллашга белгиланган тартибда сертификатлар бериш, техник шартларни, тармоқ стандартларини, норма ва нормативларни тасдиқлаш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ҳал қилиш, тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;
ўз ваколати доирасида, зиммасига юкланган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқлар;
Агентлик почта тўлови белгиларини муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш борасида мутлақ ҳуқуққа эгадир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартлар ва техник нормаларга мувофиқ келмаган, фуқаролар хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминламаган ҳолларда, шунингдек, алоҳида ҳолларда улардан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлаш;
ҳарбий ҳаракатлар, ер қимирлашлар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар бўлган ҳолларда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда фойдаланувчиларнинг радиоэлектрон воситалардан фойдаланишга чеклашлар киритиш, шунингдек, ушбу воситалардан давлат хавфсизлигини таъминлаш ва табиий офатларни ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда фойдаланиш.
(IV бўлимнинг 7 банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган)
V. Жавобгарлиги
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг ва ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.
VI. Агентликнинг ташкилий тузилмаси.
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш соҳасидаги устувор ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни ҳамда илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш учун телекоммуникациялар тизимлари корхоналари маблағларининг бир қисмини, шунингдек бошқа молиявий маблағларни жамлаш бўйича Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Почта ва телекоммуникациялар тизимларининг муаммоли тадқиқотлар, маркетинг ва мониторинг, техник воситаларни сертификациялаш бўйича Ахборот тизимларининг илмий - техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази;
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар жўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида частоталарни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси;
Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун мутахассислар тайёрлаш бўйича Тошкент алоқа электротехника институти, Тошкент алоқа коллежи;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари хат – хабарларни ва дипломатик хат-хабарларни қабул қилиш, етказиб бериш бўйича Давлат чопарлик хизмати;
Республика муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг махсус хат - хабарларини ва жўнатмаларини қабул қилиш, етказиб бериш бўйича Республика махсус алоқа узели;
маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро почта ва телекоммуникациялар тармоқларининг, радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқларининг умум фойдаланишдаги электр ва почта алоқаси хизмати кўрсатадиган ташкилотлари, муассасалари, компаниялари, корхоналари, ҳарбий бўлинма.
VII. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
10. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
11. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.
12. Бош директорнинг белгиланган тартибда тайинланадиган уч нафар ўринбосари, жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
13. Бош директор лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар - тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Бош директор ўринбосарлари «Ўзбек телеком» акциядорлик компанияларининг ва «Ўзбекистон почтаси» давлат - акциядорлик компанияси кузатув кенгашларидаги давлат вакиллари ҳисобланадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
15. Агентликнинг Бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси раиси ҳисобланади.
16. Бош директор:
Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ўринбосарларнинг, тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди;
почта ва телекоммуникациялар хизматларини айирбошлашни ташкил этишда хорижий давлатларнинг бунга вакил қилинган мансабдор шахслари билан битимлар ва шартномаларни Ҳукумат номидан имзолашга белгиланган тартибда вакил қилишга;
Агентлик аппарати иш ҳақи фондини, штат жадвалини, аппаратни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди, рағбатлантириш ва иш ҳақи тўлаш миқдори ва тизимини белгилайди;
ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун буйруқлар ва фармойишлар, чиқаради;
тасдиқланган номенклатурага мувофиқ Агентлик аппарати ходимларини, тасарруфидаги давлат ташкилотлари, корхоналари, муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
17. Агентликда таркибига бош директор (ҳайъат раиси), лавозими бўйича бош директорнинг ўринбосарлари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа раҳбар ходимлари кирувчи 11 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўз мажлисларида, алоқа тармоғини ривожлантириш, фан - техника ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича асосий масалаларни ҳамда фаолиятнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Агентлик буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бош директор ва ҳайъат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда бош директор ўз қарорини ҳаётга татбиқ этади ва пайдо бўлган келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади, ҳайъат, аъзолари, ўз навбатида, ўз фикр - мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
18. Агентлик аппаратини маблағ билан таъминлаш почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан текин амалга оширилади.
19. Агентликни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб - қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИ3ОМ
I. Умумий қоидалар
1. Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг устувор ва ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини маблағ билан таъминлашда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, миллий ва хорижий валютада ҳисоб - китоб ва бошқа банк счётларига, ўз рамзи тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штамплар ва расмий иш қоғозларига эга бўлади.
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.
Жамғарма маблағлари мазкур Низомда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимига кирувчи почта ва телекоммуникациялар объектлари ҳамда корхоналарини хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг 40 фоизи;
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ҳамда қўшма корхоналардаги давлатга тегишли акция (улуш)лар туркуми бўйича дивидендларнинг 25 фоизи;
Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаштириш қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни берганлик учун давлат пошлиналаридан тушувчи маблағларнинг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимига кирмайдиган юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз бадаллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ёки бошқа шаклларда жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқлар стандартлари талабларини, почта ва телекоммуникациялар соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун санкциялар шаклида, монополияга қарши қонунчиликни бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан бошқа, ундириладиган маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимнинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган)
III. Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
5. Қуйидагилар: жамғарма вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
корхоналарни хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг 40 фоизини, шунингдек акциядорлик жамиятларида ва қўшма корхоналардаги давлатга тегишли акция (улуш)лар туркумлари бўйича дивидендларнинг 25 фоизини ҳамда почта ва телекоммуникациялар айрим корхоналарининг бадалларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмайдиган бошқа маблағларни жамлаш;
Жамғарма счётларида жамланадиган маблағлардан:
почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқлари ҳамда воситаларини техник қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишни ривожлантириш соҳасидаги устувор илмий - тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлашда;
телекоммуникациялар маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ дастурларни амалга оширишда;
мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришни маблағ билан таъминлашда;
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги аппарати ҳамда унинг тизимига кирувчи ва даромад олишнинг мустақил манбаларига эга бўлмаган телекоммуникация тизимларини тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш давлат органлари фаолиятини маблағ билан таъминлашда;
танлов асосида танлаб олинадиган почта ва телекоммуникацияларни реконструкция қилиш ҳамда ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашда;
шаҳар ва қишлоқ алоқа бўлимларида почта-касса операцияларини компьютерлаштириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашда;
эфирга рухсатсиз чиқишлар ва давлат тузилмаларининг радио воситаларига халал беришларнинг олдини олиш мақсадида радиочастота спектридан фойдаланилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш учун махсус назорат-ўлчов техникаси сотиб олишга сарфланган харажатларни қисман қоплашда;
коммутация тизимлари учун ватанимизнинг дастурий таъминотини ташкил қилиш ва жорий этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини маблағ билан таъминлашда;
қишлоқ жойларда алоқа хизмати кўрсатувчи почта алоқаси, радио алоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхоналарига вақтинчалик молиявий ёрдам кўрсатишда;
почта ходимлари учун формали кийим - бош ва велосипедлар сотиб олиш харажатларини қисман маблағ билан таъминлашда фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқлари ва узоқ аҳоли яшаш жойлари телекоммуникация инфратузилмасини қайта жиҳозлаш ва уни янада ривожлантиришни мақсадли маблағ билан таъминлаш.
(III бўлим 5-бандининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма маблағлари тегишли лицензиялар асосида республика ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолияти бўйича хизматлар ҳажми жами тушум ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган юридик шахсларга, шунингдек почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ўқув, илмий-тадқиқот муассасаларига ва тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш органларигагина ажратилади.
7. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимига кирувчи корхоналарнинг сармояларига қўйилади ва айрим ҳолларда «Алоқабанк» ва унинг филиаллари орқали уларга кредитлар сифатида берилади.
8. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Агентлик ва ихтисослаштирилган «Алоқабанк» экспертизасидан ўтган электр, почта алоқаси, радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение воситалари ва тармоқларини ривожлантиришнинг аниқ лойиҳаларига ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Жамғарманинг ҳуқуқлари
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган манбалардан тушувчи маблағларни ўз банк счётларида жамлаш;
маблағларни почта ва телекоммуникациялар корхоналарининг сармояларига қўйиш ёки ихтисослаштирилган «Алоқабанк» ва унинг филиаллари орқали кредитлар, бериш йўли билан улардан фойдаланиш;
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш, қоидабузишлар аниқланган ҳолларда маблағ билан таъминлашни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
«Алоқабанк» ва унинг тармоқларининг мамлакат ҳамда хорижий давлатларнинг кредит - молия муассасалари билан вакиллик муносабатларидан фойдаланиб, вақтинча бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молия воситаларига (депозитларга, қарз қимматли қоғозлар ва бошқаларга) жойлаштириш.
10 Жамғарма маблағларини жойлаштиришга оид барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда унинг томонидан ҳар йили тасдиқланадиган бюджет доирасида амалга оширилади.
11. Жамғарма электр ва почта алоқаси, радиоалоқа, радиоэиттириш ва телевидение воситалари ва тармоқларини ривожлантириш ҳамда реконструкция қилишнинг аниқ лойиҳаларига Жамғарма маблағларини ажратиш учун шартлар, талаблар ва Қоидаларни белгилашга ҳақлидир.
12. Жамғарма савдо - воситачилик, лизинг, траст ва ипотека операцияларини амалга ошириш, шунингдек қарз маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
V. Жамғарманинг мажбуриятлари
13. Жамғарма:
ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашга;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга оширишга;
алоқа хизматлари барча турларининг ривожланиши ва такомиллаштирилишига кўмаклашишга;
ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай навбатдаги йил учун даромадлар ва харажатларни йил чораклари, шунингдек, моддалар бўйича тақсимлаган ҳолда прогноз бюджетни тузиш ва уни Жамғарма Кенгаши тасдиқлаши, учун киритишга;
ҳар бир календарь чоракнинг йигирма куни давомида Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тамом бўлган йил чораги учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
VI. Жамғармани бошқариш
14. Жамғарма Кенгаши Жамғарма бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, у Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати раҳбарлари ўринбосарларидан иборат бўлади.
Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг ўринбосари Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Жамғарма Кенгаши раиси ва унинг аъзолари ўз вазифаларни жамоатчилик асосида бажарадилар.
15. Жамғарма Кенгаши Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини ва шартларини белгилайди ва Жамғарма директорининг маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботини тинглайди.
16. Жамғарма Кенгашининг йиғилиши йил чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар чақирилиши мумкин.
17. Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш ва Жамғарма Кенгаши қарорларини бажариш директор бошчилигидаги дирекция томонидан амалга оширилади. Директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади ҳамда Жамғарма Кенгаши томонидан лавозимга тасдиқланади.
18. Жамғарма директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар олдида, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Жамғарманинг манфаатларини ифодалайди.
Жамғарма фаолиятига алоқадор юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штат жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобига Жамғарма аппаратини маблағ билан таъминлаш учун харажатлар сметасини тузади ва Жамғарма Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;
Жамғарманинг лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъволар қилади;
Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
мазкур Низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилади.