ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯ (ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯ) ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 октябрда 660-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 5 октябрдаги 55-сонли «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 660-8, 18.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 1 мартда тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга (1999 йил 3 март, рўйхат рақами 660) ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат
қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 23 август,
2006-06-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 421-модда)