ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ — ЁШ МУТАХАССИСЛАРНИНГ ИШГА ЖОЙЛАШИШИ УЧУН ЛАВОЗИМ, КАСБЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 октябрда 1631-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 июлдаги ПҚ-427-сонли «Умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандини ижро қилиш мақсадида қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари — ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиши учун лавозим, касблар рўйхати» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
117-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
12-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими маркази директори А. КАРИМОВ
таълими маркази директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
37 / ҚҚ-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 423-модда)