Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
БУЙРУҒИ
Аукцион савдолар ўтказиш учун биржаларни танлаш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 30 сентябрда 1625-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 январдаги 22-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1625-2, 10.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–458-сонли қарорига асосан буюраман:
1. Аукцион савдолар ўтказиш учун биржаларни танлаш бўйича конкурс ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров):
мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;
ушбу буйруқни амалда қўлланилиши ва барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
4. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (З. Худойқулов) 10 кун муддат ичида ушбу буйруқни ижро ва амалда қўллаш учун Департаментнинг ҳудудий бошқармалари эътиборига етказилишини таъминласин;
5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 сентябрь,
177/1-ум-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 400-модда; 2014 й., 2-сон, 32-модда)