ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ИЧКИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 30 сентябрда 1408-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 84, 258-В-3, 2011-43, 01-1/479-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1408-3, 06.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлашни якунига етказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдорлари ўртасидаги намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 22-сон, 196-модда) асосан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли қарори билан тасдиқланган «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1408 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 37-сон, 414-модда; 2005 йил 39-сон, 196-модда) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
79-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
258-В-2-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
2006-38-сон
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
01-088-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 399-модда)