ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН «КАМОЛОТ» ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ВА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ ШАКЛИ БЎЙИЧА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТАЛАБАЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 30 сентябрда 1622-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 74, 5-2016-сонли «Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар орасидаги талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1622-3, 15.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 43-44-сонлар, 328-модда) 2-банди қоидалари татбиқ этиладиган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабалар доирасини аниқлаштириш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2006 йил 12 сентябрдаги 80 ва 211-сонли қарори (2006 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1622) билан тасдиқланган «Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидалари»га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 сентябрь,
85-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 сентябрь,
229-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 398-модда)