ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТ СИЁСАТИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 сентябрда 905-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 31 августдаги 20/8-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва кўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 905-7, 23.09.2021 й.) асосан 2021 йил 24 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги «Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида» ПФ–3780-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПФ–3780-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида» 147-сонли қарори 3-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб ҳар бир тижорат банки бир ой муддат ичида ўз кредит сиёсатига тегишли қўшимчаларни киритсин ва уни ижро этилишини таъминласин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 август,
21/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 363-модда)