Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯЛАРИНИ ТУЗАТИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 августда 890-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 августдаги 01-02/15-17-сонли «Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2143, 24.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ ҳамда божхона юк декларацияларини тузатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартибини соддалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 август,
01-02/19-18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 355-модда)