Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФУТБОЛ БЎЙИЧА ТРЕНЕРЛАР ВА ҲАКАМЛАР ТАЙЁРЛАШ РЕСПУБЛИКА МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сонли «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида спорт ўқув-методик муассаси бўлган ҳамда ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида амалга оширувчи Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг таклиф этилаётган тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Қуйидагилар Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ўзбекистон терма командалари ва профессионал футбол клублари учун бош мураббийлар ва катта мураббийлар, шунингдек футбол бўйича мактаб-интернатлар профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун бош мураббийлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
футбол бўйича республика мусобақалари ва халқаро мусобақаларда юқори сифатли ҳакамликни таъминлаш учун малакали ҳакамлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг тингловчилари сифатида:
ўқиш муддати 6 ой бўлган тренерлик бўлимига — миллий чемпионатларда, шунингдек миллий терма командалар таркибида ўйин тажрибасига, тегишли тренерлик стажига, Осиё футбол конфедерациясининг «С» тренерлик лицензиясига, камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқиш муддати 3 ой бўлган ҳакамлик бўлимига — футбол бўйича мусобақаларда ҳакамлик қилиш тажрибасига, ФИФА тавсияларига жавоб берувчи антрометрик кўрсаткичларга эга бўлган, ёши 35 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон футбол федерацияси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир ой муддатда Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг уставини тасдиқласин ва Мактабнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда футбол бўйича тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабини малакали мутахассислар билан бутлаш, зарур ўқув-методик адабиётларни танлаган ҳолда ўқув аудиторияларини жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин;
футбол назарияси ва методикаси, ҳакамлар тайёрлаш бўйича ўқув ва илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқсин ва нашрга тайёрласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг футбол бўйича тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илғор хорижий таълим ва илмий марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабига ўқишга юбориладиган тинловчиларни танлаб олиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда минтақавий футбол федерацияларига, футбол клублари, мактабларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг вакилларини ўқишга юборишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
6. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабида ўқиш учун жалб қилинаётган тингловчиларга ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.
7. Белгилаб қўйилсинки:
футбол бўйича тренерлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга Ўзбекистон терма командалари ва профессионал футбол клублари, олий лига ва биринчи лига футбол командаларида мураббийлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади;
футбол бўйича ҳакамлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга футбол бўйича халқаро мусобақаларга ва республика мусобақаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли ҳакамлик тоифасини олиш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази базасида жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабини шартнома асосида мактаб маъмуриятининг ишлаши, спорт ускуналари, жиҳозлари ва формаларини сақлаш учун зарур бинолар, назарий машғулотлар ўтказиш учун аудиториялар ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун спорт иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва бошқа бинолар билан таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сонлар, 20-модда):
а) 2-илова қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:
«30. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби»;
б) 3-иловада мутасаддилик қилинадиган ташкилотларнинг учинчи блоки қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 август,
176-сон
Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби учун ходимларнинг энг кам сони 12 киши назарда тутилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби тингловчилари билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун шартнома асосида мамлакатимиз олий ўқув юртларидан, хориждан ва Ўзбекистон футбол федерациясидан амалиётчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.