Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025 18.08.2006 йилдаги 176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сонли «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 1 майдаги ПҚ-338-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида спорт ўқув-методик муассаси бўлган ҳамда ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида амалга оширувчи Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг таклиф этилаётган тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт терма жамоалари ва профессионал футбол клублари учун бош мураббийлар ва катта мураббийлар, шунингдек футбол бўйича мактаб-интернатлар профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун бош мураббийлар тайёрлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича республика мусобақалари ва халқаро спорт мусобақаларида юқори сифатли ҳакамликни таъминлаш учун малакали спорт ҳакамлари тайёрлаш.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг тингловчилари сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш муддати 6 ой бўлган тренерлик бўлимига — миллий чемпионатларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибида ўйин тажрибасига, тегишли тренерлик стажига, Осиё футбол конфедерациясининг «С» тренерлик лицензиясига, камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш муддати 3 ой бўлган ҳакамлик бўлимига — футбол бўйича спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш тажрибасига, ФИФА тавсияларига жавоб берувчи антрометрик кўрсаткичларга эга бўлган, ёши 35 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон футбол федерацияси билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг уставини тасдиқласин ва Мактабнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабини малакали мутахассислар билан бутлаш, зарур ўқув-методик адабиётларни танлаган ҳолда ўқув аудиторияларини жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол назарияси ва методикаси, спорт ҳакамлари тайёрлаш бўйича ўқув ва илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқсин ва нашрга тайёрласин;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактабининг футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илғор хорижий таълим ва илмий марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминласин;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабига ўқишга юбориладиган тинловчиларни танлаб олиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда минтақавий футбол федерацияларига, футбол клублари, мактабларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг вакилларини ўқишга юборишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабида ўқиш учун жалб қилинаётган тингловчиларга ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича тренерлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури бўйича давлат талабларини бажарган тингловчиларга футбол бўйича халқаро спорт мусобақаларига ва республика спорт мусобақаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли спорт ҳакамининг малака тоифасини олиш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади;
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактаби Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази базасида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банклараро спорт-соғломлаштириш маркази Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар республика мактабини шартнома асосида мактаб маъмуриятининг ишлаши, спорт ускуналари, жиҳозлари ва формаларини сақлаш учун зарур бинолар, назарий машғулотлар ўтказиш учун аудиториялар ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун спорт иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва бошқа бинолар билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 18 августдаги 176-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари республика мактабининг тузилмаси
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари республика мактаби учун ходимларнинг энг кам сони 12 киши назарда тутилмоқда.
(изоҳнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари республика мактаби тингловчилари билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун шартнома асосида мамлакатимиз олий ўқув юртларидан, хориждан ва Ўзбекистон футбол федерациясидан амалиётчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.
(изоҳнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 345-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда)