Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020 24.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1605
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 24.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1605
Кучга кириш санаси
03.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандартини тасдиқлаш тўғрисида «Бозор қиймати баҳолаш базаси сифатида»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1605-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти «Бозор қиймати баҳолаш базаси сифатида» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/19-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (2-сон МБМС) «Бозор қиймати баҳолаш базаси сифатида»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мулкни баҳолаш миллий стандарти «Бозор қиймати баҳолаш базаси сифатида» (кейинги ўринларда 2-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив тартибга солиниши элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон МБМСга 1-сон МБМСда кўрсатилган қўллаш бўйича умумий қоидалар ва кўрсатмалар билан биргаликда қараш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон МБМСнинг мақсади — бозор қийматининг умумэътироф этилган таърифини бериш. Стандарт шунингдек, баҳолашнинг мақсади ва функциялари бозор қийматини ҳисоблашдан иборат бўлганда ушбу таърифга ва мулкни баҳолашда уни қўллашга боғлиқ умумий мезонларни ҳам изоҳлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати унинг таърифида кўрсатилган шартларга мос бўлган шароитда, мулкни баҳолаш санасида очиқ бозорда сотувга қўйилган мулк келтириши мумкин бўлган айирбошлаш қиймати ёки пул суммасини ўзида намоён этади. Баҳоловчи бозор қийматини белгилаш учун аввал ундан энг самарали фойдаланиш ёки энг эҳтимол қилинадиган фойдаланишни аниқлаши керак. Бундай фойдаланиш мавжуд фойдаланилишнинг давоми ёки унга қандайдир муқобил бўлиши мумкин. Бу масала бозор маълумотлари асосида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати мулкнинг характерини ва уни очиқ бозорда сотишнинг энг юқори эҳтимолини кўрсатувчи усуллар ва баҳолаш тартиботларини қўллаш йўли билан аниқланади. Бозор қийматини белгилашнинг энг кенг тарқалган усулларига сотувларни таққослаш усули, даромадни капиталлаштириш усули ёки пул оқимларини дисконтлаш усули, шунингдек харажат усули киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажат усулини қўллашнинг иккита варианти бўлиб, уларнинг биридан бозор қийматини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин, бошқасидан эса — йўқ. Харажат усулидан бозор қийматини аниқлаш учун фойдаланилганда, усулнинг ҳамма элементлари очиқ бозор маълумотларига асосланади. Башарти харажат усули бозордан ташқари қиймат турларига татбиқан қўлланилганда, бозордан ташқари элементлар олинади. Эскиришни ҳисобга олиб алмаштиришга харажатлар усули (ЭҲАҲ) алоҳида ўрин тутади, унда бозор ва бозордан ташқари элементлар уйғунлаштирилади ва у бозор қийматини баҳолаш усули сифатида қарала олмайди. Харажат ёндашувларининг ушбу турли вазиятларини аралаштириб бўлмайди, бозор қиймати миқдорларини таърифлаш, тақдим этиш ёки қўллашда уларнинг нотўғри талқин этилиши хавфи мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қийматини ўлчашнинг барча усуллари, услублари ва тартиботлари, агар уларнинг қўлланилиши мумкин бўлиб, қатъий қўлланилган ва бозордан келиб чиққан мезонларга асосланган бўлса, бозор қийматининг умумий тарзда ифодаланишига олиб келади. Сотувларни таққослаш усули ёки бозорга боғлиқ бошқа қиёсий усуллар бозорни ўрганишдан келиб чиқиши керак. Қурилишга харажатлар ҳамда эскириш суммаси харажатлари эскириш суммаси ва харажатлар бўйича бозор маълумотларига асосланиб аниқланиши керак. Даромадни капиталлаштириш усули ёки пул оқимларини дисконтлаш усули бозор позициясидан аниқланган пул оқимларига ҳамда бозор маълумотлари бўйича белгиланган даромад ставкаларига асосланган бўлиши керак. Ахборотни олиш имкониятлари, шунингдек бозордаги ва мулк объектининг атрофидаги вазият баҳолаш усулларидан қайси бири кўпроқ мос ва муносиб эканлигини белгилаб берса-да, юқорида кўрсатилган тартиботлардан ҳар қайсисидан фойдаланиш, усулларнинг ҳар бири бозор маълумотларига асосланган бўлса, бозор қийматининг белгиланишига олиб келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қийматини аниқлашнинг у ёки бу усуллари ва тартиботларидан қанчалик фойдаланиш мумкинлиги бу мулк одатда очиқ бозорда қандай усулда сотилишидан келиб чиқиб белгиланади. Ҳар бир усул бозор ахборотига асосланган бўлиб, қиёсий усул ҳисобланади. Ҳар бир баҳолаш вазиятида бир ёки бир нечта усуллар очиқ бозор фаолияти ҳақида энг тўлиқ тасаввур беради. Бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳар бир топшириқда Баҳоловчи ҳамма усулларни кўриб чиқиши ва улардан энг мақбулини аниқлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўлланиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон МБМС мулкнинг бозор қийматига татбиқан қўлланилади. У баҳоланаётган мулк объекти, у ишлаётган корхонанинг бир қисми сифатида ёки қандайдир бошқа мақсад учун эмас, балки очиқ бозорда сотувга қўйилганда қандай қараладиган бўлса, шундай қаралишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон МБМС мақсадлари учун бозор қиймати қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор қиймати — бу муносиб тарзда маркетинг ўтказилгандан кейин тузилган тижорат битими натижасида манфаатдор сотувчи ва манфаатдор харидор ўртасида активнинг баҳолаш санасида айирбошланиши мумкин бўлган пул миқдори бўлиб, бунда ҳар бир тараф етарлича ахборотга эга бўлган ҳолда, оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилган деб тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Актив» атамасидан фойдаланилиши шу билан изоҳланадики, 2-сон МБМС диққат марказида айнан активлар туриши билан боғлиқ. Бироқ ушбу тушунчадан умумий ҳолда фойдаланиш учун уни «мулк» атамасига алмаштириш мумкин. Ушбу таърифнинг ҳар бир элементи ўзининг тушунчалар доирасига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳисоблаб чиқиладиган пул суммаси...» пулда (қоида тариқасида, миллий валюта — сўмда) ифодаланган, бозорда тижорат битими тузилганда актив учун тўланиши мумкин бўлган нархга тегишли. Бозор қиймати ўлчови бозор қиймати таърифида кўрсатилган шартларга риоя этилганда баҳолаш санасида оқилона ўйлаб олиниши эҳтимоли энг юқори бўлган нархдир. Бу нарх — оқилона ўйлаганда сотувчи учун эришишса бўладиган энг яхши, харидор учун эса оқилона ўйлаганда эришишса бўладиган энг хамъёнбопдир. Бу нархни аниқлашда, хусусан, битимнинг алоҳида шартлари ёки ҳолатларига, масалан, молиялаштиришнинг ноодатий шакли, мулкни сотиб, кейин ижарага қайта олиш, битимга жалб этилган тарафлардан бири томонидан тақдим қилинган махсус компенсациялар ёки чекинишлар, ёхуд «Махсус қиймат»нинг (таърифи 3-сон МБМСда берилган) ҳар қандай элементи кабиларга боғлиқ ҳолда ошириб ёки тушириб юборилган нархлар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...актив айирбошланиши мумкин бўлган…» шундан далолат берадики, актив қиймати олдиндан белгилаб қўйилган ёки ҳақиқий сотув нархи эмас, балки тахмин қилинадиган миқдор. Бу нарх бозор қиймати таърифида кўрсатилган барча бошқа шартларга риоя этилганда баҳолаш санасида бозор битим содир этилишидан кутадиган нархдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...баҳолаш санасига...» тахмин этилаётган бозор қиймати миқдори аниқ санага тегишли бўлиши ҳақидаги талабни ифодалайди. Бозор ва бозор шароитлари ўзгариши мумкинлиги боис бошқа вақтда тахмин қилинган қиймат хато бўлиб чиқиши ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин. Баҳолаш натижаси ўтган ёки келгуси санадаги эмас, балки аниқ баҳолаш санасидаги бозорнинг жорий ҳолати ва шартларини акс эттиради. Бу тушунча, шунингдек, активнинг қўлдан қўлга ўтиши ва битим тузилиши бир вақтда, бозор қиймати бўйича битимда бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин бўлган бошқа ҳеч қандай нарх вариацияларисиз содир бўлишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...манфаатдор харидор...»сотиб олиш учун асоси бўлган, аммо уни бунга ҳеч ким мажбурламайдиган кишига тегишли. Бундай харидорда активни сотиб олиш кучли зарурати йўқ, шунингдек, у ҳар қандай нархни беришга ҳам мойил эмас. Бундан ташқари, у аниқ ифодалаб ҳам, кўриб ҳам бўлмайдиган гипотетик бозордаги эмас, балки жорий бозордаги воқелик ва имкониятларга қараб харидни амалга оширмоқда. Фараз қилинадиган харидор бозор талаб қилганидан юқори нархни тўламайди. Активнинг ҳозирги эгаси ҳам бу бозорни ташкил этувчилар сирасига киради. Баҳоловчи бозор шароитлари хусусида ҳақиқатга мос келмайдиган фаразлар қилмаслиги ёки оқилона ўйланадигандан юқори бозор қийматини эҳтимол этмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...манфаатдор сотувчи...» деганда сотишга мажбур бўлмаган, ҳар қандай нархга сотиб юборишга ёки айни пайтда бозорда оқилона ҳисобланмайдиган нархни талаб қилишга тайёр бўлмаган сотувчи назарда тутилади. Манфаатдор сотувчининг асоси муносиб тарзда маркетинг ўтказилгандан кейин активни бозор шароитида очиқ бозордаги энг юқори эҳтимол қилинадиган нархда, бу нарх қандай бўлмасин, сотиб юборишдир. Актив реал мулкдорининг ҳақиқий аҳволи эътиборга олинмайди, чунки «манфаатдор сотувчи» — бу гипотетик мулкдор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...тижорат битими натижасида...» тарафлар ўртасида нархни бозор учун хос бўлмаган даражага олиб келадиган ёки махсус қиймат элементи мавжудлиги туфайли уни ошириб юборадиган ҳеч қандай алоҳида ёки махсус ўзаро муносабатлар (масалан, бош ва шуъба компаниялари ўртасидаги ёки уй эгаси билан ижарачилар ўртасидаги муносабатлар каби) йўқлигини англатади. Бозор қийматидаги битим қандайдир муносабатлар билан ўзаро боғланмаган тарафлар ўртасида содир этилиши ва ҳар бир тараф мустақил ҳаракат қилиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...муносиб тарзда маркетинг олиб борилгандан кейин...» актив оқилона ўйлаб қараганда эришиш мумкин бўлган, бозор қиймати таърифига мувофиқ келадиган нархда сотилишини таъминлаш учун у бозорга энг муносиб тарзда олиб чиқилиши кераклигини англатади. Бозорга қўйиш муддати ундаги шароитларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолда ҳам бу муддат актив етарли сондаги потенциал харидорларнинг эътиборини тортиши учун етарли бўлиши даркор. Бозорга қўйиш даври баҳолаш санасидан олдин келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...бунда ҳар бир тараф етарлича ахборотга эга бўлган ҳолда, оқилона, ҳаракат қилган…» — манфаатдор харидор ҳам, манфаатдор сотувчи ҳам сотилаётган активнинг характери ва хоссалари, унинг ҳақиқий ва потенциал фойдаланилиши, шунингдек баҳолаш санасида бозордаги аҳвол ҳақида етарли даражада хабардор қилинган деб тахмин қилинишини англатади. Шундан кейин, уларнинг ҳар бири, бу ахборотга эга бўлган ҳолда, ўз манфаатларини кўзлаб, битимдаги ўз позициясидан қараганда энг яхши нархга эришиш учун оқилона иш тутади деб фараз қилинади. Бунда ўтган сана билан кечроқ муддатга нисбатан тахминларга эмас, балки баҳолаш санасидаги бозор ҳолатига нисбатан оқилоналик назарда тутилади. Сотувчи мулкни бозорда нархлар тушиб кетаётганда олдинги бозор нархидан пастроқ сотиши доим ҳам омилкорлик эмас деб ҳисобланмайди. Бу ҳолда, нархларнинг ўзгариб туриши шароитида бошқа олди-сотди вазиятларида бўлганидек, оқилона иш тутадиган харидор ёки сотувчи айни пайтда улар фойдаланиши мумкин бўлган бозор ҳолати ҳақидаги энг тўлиқ ахборотга мувофиқ иш тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...ихтиёрий равишда ҳаракат қилган...», тарафларнинг ҳар бирида битим тузишга ўз асослари бор, аммо уларнинг бирортаси ҳам битим тузишга мажбур қилинмаётгани ёки уларга босим ўтказилмаётганини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати активни сотиш ёки харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олмасдан, ҳеч қайси тегишли солиқларни (қўшилган қиймат солиғини ва ҳ.к.) тўлаш бўйича харажатларни қоплантирмасдан белгиланган актив қиймати деб тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандартлари билан алоқадорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчилар ҳам, бухгалтерлар ҳам бир хил атамалардан фойдаланишига мисоллар жуда кўп. Баъзи бир ҳолларда бу тушунмовчиликларга ва МБМСни нотўғри қўлланишига олиб келади. 2-сон МБМС бозор қийматини аниқлайди ва унда бозор қиймати стандартларининг умумий концепциялари кўриб чиқилади. 4-сон МБМСдаги ўзига хос талабларни таърифлашда қўлланиладиган бошқа муҳим атамалар 2-сон МБМС ва 3-сон МБМСда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон МБМСда белгиланганидек, активларнинг улардан ҳозирги фойдаланишдаги бозор қиймати бундай фойдаланиш давом этади деган фаразга асосланади. Ҳозирги фойдаланиш учун бозор қиймати — бу бозор қиймати таърифи қўлланишининг алоҳида ҳолати. Ортиқча ёки инвестициявий активларнинг бозор қиймати, ҳозирги ёки қандайдир бошқа муқобил фойдаланиш самаралилигидан қатъий назар, улардан энг самарали фойдаланишга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон МБМСда айтилганидек, бозор қиймати молиявий ҳисобот тайёрлаш муносабати билан баҳоланадиган ихтисослаштирилмаган мулкни баҳолаш учун база бўлиб, қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган бошқа базалардан фарқ қилади. 4-сон МБМСда молиявий ҳисобот учун ихтисослаштирилган активларни баҳолаш ҳақидаги масала ҳам қаралади, ҳамда ушбу усуллар билан МБМСга мувофиқ молиявий ҳисобот учун қўлланилмаслиги керак бўлган бошқа усуллар ўртасидаги фарқлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган активлар ёки жойлашуви туфайли сотилиш имкониятлари чекланган активлар очиқ бозорда бизнес ёки корхонанинг (кейингилари баъзан эгаликдаги бизнес деб аталади) таркибий қисмидан бошқача шаклда камдан-кам (агар қачондир бўлиб ўтса ҳам) қўлдан қўлга ўтади. Агар бундай активлардан энг юқори эҳтимолли фойдаланиш эҳтимоли бевосита эгаликдаги бизнес билан боғланган бўлса, уларнинг қийматини аниқлаш жараёнлари бозорга боғлиқ бўлмайди ҳамда бутун корхонанинг қийматини аниқлаб, кейин уни корхонанинг таркибий қисмлари ўртасида тақсимлашни талаб қилиши мумкин. Бу жараёнлар 4-сон МБМСда қараладиган эскиришни ҳисобга олиб алмаштиришга харажатларни аниқлашдан фарқ қилади ҳамда бозорга боғлиқ бўлмаган ва одатдаги молиявий ҳисобот учун МБМСга мувофиқ келмайдиган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ташқи сабаблар туфайли бозор фаолияти вақтинча издан чиққан ёки тўхтаб қолган тақдирда, баҳолаш санасида бозор қийматини чуқур англанган тарзда ўлчаш имконсиз бўлади, айниқса, агар фаолиятнинг бундай вақтинчалик издан чиқиши ёки тўхтаб қолишини бозор катта хавотир билан қабул қилса. Бундай ҳолларда баҳоловчи баҳолаш ҳақидаги ҳисоботга тушунтиришларда ушбу ҳолатларга ҳавола бериши шарт. Шу сабабга кўра, баҳоловчи бозор қийматига нисбатан ўз фикрини маълум бўлган олдинги даражага ёки бозор фаолияти тиклангандан кейинги шароитларга асослаб билдириши мақсадга мувофиқ бўлиб чиқиши мумкин. Бунда у бозорнинг одатдаги фаолиятга қайтишининг кечикишига боғлиқ қийматдаги ҳар қандай йўқотишларни тегишли тарзда баҳолаши ва изоҳлаб бериши керак. Эътиборга олинган барча ҳолатларни, баҳолаш жараёнида фойдаланилган мезонларни, ҳамда баҳолашга асос бўлган муҳим фаразларни очиб бериши айниқса муҳимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2-сон МБМС талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолашни ўтказиш бўйича мажбуриятларни қабул қилишдан олдин баҳоловчи у бундай топшириқни 2-сон МБМСга ва бошқа умумэътироф этилган баҳолаш принципларига мувофиқ бажариш учун етарлича билимларга, тажрибага ва компетенцияга қанчалик эгалигини аниқлаб олиши, ёхуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) топшириқни қабул қилишдан олдин барча шу каби номувофиқликлар ҳақида мижозга хабар бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) топшириқни муносиб бажариш учун зарур барча тегишли чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) иш якунлангандан кейин тақдим этиладиган ҳисоботда вазиятни ҳамда уни ҳал қилиш учун кўрилган барча чораларни очиб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи бозор баҳосини аниқлаш жараёнида ишонч қозона оладиган баҳони чиқариш учун зарур бўлган, эътироф этилган усуллар ва услубларни билиши, тушуниши ва тўғри қўллай олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи бозор баҳосини аниқлаш жараёнида баҳоланаётган мулкни, унга бўлган ҳуқуқларни тўғри идентификация қилиши, баҳолашнинг мақсади ва унинг натижаларидан қандай мақсадларда фойдаланилишини, маълумотларни тўплаш бўйича операциялар доирасини, барча чекловчи шартлар ва ҳақиқий баҳолаш санасини белгилаб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи баҳолашни ўтказишда баҳоланаётган қиймат турини белгилаши ва унга таъриф бериши керак. Бошқа ҳар қандай қўлланилган қиймат тури билан бозор қиймати сифатида тушуниладиган ва талқин этиладиган қиймат тури ўртасидаги фарқни алоҳида пухталик билан аниқ ва қатъий белгилаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати баҳоланиши ҳақидаги ҳисоботни тузишда Баҳоловчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янглишишларни истисно этиш учун баҳолашга тўлиқ ва тушунарли тушунтириш бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботдан фойдаланувчилар ундаги маълумотларни, далилларни, таҳлилларни ва хулосаларни тўлиқ тушуна олишлари учун етарлича ахборот бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш учун асос қилиб олинган барча тахминлар ва чекловчи шартларни баён қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган мулкни аниқ идентификация ва баён қилиши, шунингдек мулкни ўрганишдаги чегараларни кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган ҳуқуқ ёки мулк ҳуқуқини идентификация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланаётган қиймат турини, баҳолаш мақсадини, ҳақиқий баҳолаш санасини ва ҳисобот тузиш санасини кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилаётган баҳолаш базаларини тўлиқ ва батафсил тушунтириб бериши ва уларни қўллаш ва хулосалар учун асосларни келтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботга илова сифатида унинг объективлиги, холислиги, иш ҳақи ёки бошқа мукофот тўловлари миқдорига боғлиқ эмаслиги, касбий ҳиссаси, МБМС қўлланиши ўринлилиги ва бошқа ошкор этиладиган ахборотни тасдиқлайдиган имзоланган профессионал сертификат қўшиб қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мулоҳазалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати тушунчаси ва таърифи бутун баҳолаш фаолияти учун биринчи даражали аҳамиятга эга. 2-сон МБМС асосланадиган, 1-сон МБМСда ушбу фундаментал тушунчалар ва принципларнинг иқтисодий ва услубий асосларига қисқача тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати тушунчаси баҳолаш санасида содир этилган қандайдир ҳақиқий битимга боғлиқ эмас. Бозор қиймати — бу, кўпроқ, бозор қиймати таърифида кўрсатилган шартларга риоя этилганда баҳолаш санасида сотилиши эҳтимоли энг юқори бўлган нарх. Бозор қиймати — бу сотувчи ва харидор бозор қиймати таърифидаги шартларни бажарганда, уларнинг ҳар бири бозорда мавжуд бошқа имкониятлар ва муқобилликларни ўрганишга етарлича вақти бўлганда рози бўладиган нарх ҳақидаги тасаввур, ваҳоланки, битимни тузишда расмий контрактларни ва улар билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш учун муайян вақт талаб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати концепцияси нарх очиқ ва рақобатли бозорда музокаралар йўли билан белгиланишини назарда тутади. Мазкур тушунтириш баъзан «бозор қиймати» атамасининг «очиқ бозордаги қиймат» атамаси билан алмаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади. «Очиқ» ва «рақобатли» сўзлари мутлақ маънога эга эмас. Бир актив учун бозор халқаро ёки маҳаллий бўлиши мумкин. Бозор кўп сонли харидорлар ва сотувчилардан ташкил топган бўлиши ёки иштирокчиларнинг сони чекланганлиги билан характерланиши мумкин. Актив сотувга қўйиладиган бозор, таърифга кўра, чекланган ёки торайтирилган бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, «очиқ» сўзининг бўлмаслиги битим хусусий ёки ёпиқ тусга эгалигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор баҳолари одатда қиёслаш мумкин бўлган мулк объектларига алоқадор ахборотга асосланади. Баҳолаш жараёни баҳоловчи керакли ва муносиб текширувни, малакали таҳлилни ўтказишини, ахборот ва далиллар билан мустаҳкамланган фаразлар чиқаришини талаб этади. Бу жараёнда баҳоловчилар мавжуд маълумотларни қатъий ишонч билан қабул қилмайдилар, улар бозорда кузатилаётган ва ишга дахлдор барча ҳолатларни, тенденцияларни, ўхшаш битимларни ва бошқа ахборотни кўриб чиқишлари даркор. Бозор маълумотлари чекланган ёки амалда мавжуд бўлмаган тақдирда (масалан, баъзи бир ихтисослаштирилган мулк объектлари учун), баҳоловчи тегишли тарзда вазиятни очиб бериши ва маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли улар қандайдир тарзда чекланганми, йўқми кўрсатиши керак. Баҳоловчининг ўз мулоҳазалари барча баҳолаш жараёнларида талаб этилади, аммо баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда баҳоловчи бозор қийматини аниқлашда бозор маълумотларидан келиб чиққанми ёки мулкнинг хусусияти ва бозорда шу мулкка ўхшаш мулк ҳақида маълумотларнинг йўқлиги уни кўпроқ ўз фикрига таяниб ҳаракат қилишга мажбурлаганми, очиб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор шароитларининг тезлик билан ўзгариши нархларнинг тез ўзгариши билан характерланади. Бундай ҳолат одатда мувозанатсизлик деб аталади. Мувозанатсизлик даври бир неча йилларга чўзилиши ҳамда жорий ва кутилаётган бозор шароитларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа ҳолларда иқтисодиётдаги тез кўтарилиб-пасайишлар бозор маълумотларининг беқарорлигига олиб келиши мумкин. Агар баъзи бир сотувлар бозор вазиятига мос келмаса, баҳоловчи уларга камроқ аҳамият бериши ёки уларни умуман кўриб чиқмаслиги лозим. Баҳоловчи мавжуд маълумотлар асосида бозорнинг ҳақиқий даражаси ҳақида хулоса чиқариш имкониятига эга бўлиб қолиши мумкин. Алоҳида битимлар нархлари бозор қийматининг кўрсаткичи бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин, аммо баҳолаш жараёнида бундай маълумотларни инобатга олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклиф камайиб кетганда ёки бозор конъюнктураси ёмонлашганда «манфаатдор сотувчилар» сони кўп бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Баъзи бир битимлар (ҳаммаси бўлиши шарт эмас) молиявий (ёки бошқача) босим ўтказиш элементларига эга бўлиши ёки баъзи бир мулкдорларнинг сотишдан манфаатдорлигини пасайтириб юбориши ё йўққа чиқариши мумкин. Бундай бозор шароитларида баҳоловчилар барча тегишли омилларни ҳисобга олиши ҳамда, уларнинг фикрича, бозорни муносиб тарзда акс эттирадиган алоҳида битимларга муҳим аҳамият бериши лозим. Суд бошқарувчилари, хусусан, тугатувчи бошқарувчилар ўз лавозимига молик банкротлик тартиботларини амалга оширишда активларни мумкин бўлган энг юқори нархда сотишлари шарт. Бироқ сотувлар тегишли маркетинг ўтказмасдан ёки маркетинг даври етарли бўлмаганда ҳам рўй бериши мумкин. Баҳоловчи битимлар нархлари қанчалик бозор қиймати таърифи талабларига қанчалик тўғри келишини ва бундай маълумотларга қандай муҳимлик даражасини беришни аниқлаш учун бу битимларни таҳлил қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозордаги нархлар тез ўсиб ёки пасайиб кетиши билан характерланадиган ўтиш даврларида, агар аввалги даврларга тегишли ахборотга ортиқча муҳимлик берилган бўлса ёки бўлажак бозорларга нисбатан ўзини оқламайдиган тахминлар қилинса, қийматнинг ошириб ёки камайтириб юборилиши хавфи бўлади. Бу шароитда баҳоловчилар бозорнинг ҳаракатини ва жавоб таъсирини чуқур таҳлил қилиши ҳамда ўз ҳисоботлари бу текширувлар ва хулосаларни тўлиқ очиб беришини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор қиймати концепцияси, шунингдек, бозор қиймати бўйича тузиладиган битимда мулк муносиб тарзда бозорга чиқарилиши ва зарур рекламани таъминлаган ҳолда етарлича узоқ вақт давомида бозорда эркин қолишини ҳам назарда тутади. Бозорга чиқариш ҳақиқий баҳолаш санасигача амалга оширилиши тахмин қилинади. Қатъий белгиланган (узоқ муддатли) активлар бозорлари, қоида тариқасида, акциялар, облигациялар ва бошқа жорий активлар бозоридан фарқ қилади. Қатъий белгиланган активлар амалда ноёб бўлади. Улар одатда кам сотилади ва кўпроқ, масалан, биржада котировкаланадиган қимматли қоғозлар учун хос бўлмаган ва самарасизроқ бўлган бозорларда сотилади. Бундан ташқари, қатъий белгиланган активлар ликвидлилиги пастроқ. Шу сабабларга кўра, шунингдек бундай қатъий белгиланган активлар одатда оммавий биржада сотилмаслиги боис, уларнинг бозор қиймати, муносиб маркетинг ўтказиш ҳамда битим тузиш ҳақидаги музокараларни якунлаш учун керакли вақтни ҳисобга олган ҳолда, бозорда узоқ вақт ўзгармасдан туришини инкор этмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция компанияси, пенсия (жамғариладиган) фонди, траст компанияси ёки ўхшаш мулк шаклидаги бошқа компаниялар мулкининг даромад келтирадиган объектлари одатда, белгиланган сотувлар режасига мувофиқ активларни якка тартибда сотиш асосида баҳоланади. Инвестициялар портфели ёки мулк объектлари гуруҳи сифатида қараладиган бундай активларнинг жами қиймати алоҳида олинган барча активлар бозор қийматларининг суммасидан кўп ёки кам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча баҳолаш ҳолларида уларнинг мақсад ва функцияларини кўрсатиш лозим. Агар баҳолаш функцияси молиявий ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга тааллуқли бошқа талабларга қўшимча тарзда, баҳоловчи активларнинг ҳар бири қайси тоифага киритилганини аниқ қилиб кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда бозор қиймати салбий катталикда эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолларга ижарага олинган мулк, баъзи бир ихтисослаштирилган мулк объектлари, бузилиш харажатлари ер участкаси қийматидан қимматга тушадиган эскирган кўчмас мулк объектлари, атроф-муҳит ифлосланиши таъсирига учраган баъзи бир объектлар ва ҳ.к.лар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборотни ошкор этишга оид талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботлар англашилмовчиликларни келтириб чиқармаслиги керак. Бозор қийматини аниқлаш ва бу ҳақида ҳисобот тузиш мақсадида олиб бориладиган баҳолашлар 2-сон МБМСнинг 5-банди талабларига жавоб бериши керак. Ҳисоботларда бозор қийматининг 2-сон МБМСда берилган таърифига аниқ ҳавола берилиши, бу мулк унинг фойдалилиги ёки энг самарали (ёки энг эҳтимолий) фойдаланилиши нуқтаи назаридан қандай баҳоланиши аниқ кўрсатилиши, шунингдек барча асосий фаразлар баён қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи бозор қийматини белгилар экан, аниқ баҳолаш санасини (қиймат ҳисоблаб чиқилган санани), баҳолаш мақсади ва функцияларини ҳамда ишга дахлдор ва унга мос келадиган бошқа мезонларни, унинг ҳисоботи баҳоловчининг кузатувлари, хулосалари ва якунларини тўғри ва мантиқан талқин қилиш имконини кафолатлайдиган қилиб кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян шароитларда қийматнинг муқобил ифодаларидаги тушунчалар ва улардан фойдаланиш ҳам ўринли бўлиши мумкин, баҳоловчи бундай қийматлар топилган ва ҳисоботга киритилган тақдирда, уларни бозор қийматининг ифодаси сифатида талқин этмаслик кераклигини кафолатлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 303-модда)