Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022 25.10.1991 йилдаги 269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.10.1991 йилдаги 269-сон
Кучга кириш санаси
25.10.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ИШЛАРИ
ВАЗИРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 680-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисида» 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссарлиги, Фуқаро мудофааси штаби, ДОСААФ Марказий Қўмитаси (1991 йил 17 октябрда СССР Мудофаа вазирлиги билан келишилган), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Армия сафидан ташқари хизматлар бўйича махсус бошқармасининг мавжуд тузилмалари ва уларнинг қуйи бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилиши муносабати билан кўрсатилган органларнинг штатдаги ходимлари сони, иш ҳақи фондлари ва моддий базаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик аппарати энг кўп ходимлари сони 268 нафар кишидан (Муқобил хизмат бошқармаси ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат қилиб, шундан 156 нафари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мудофааси штабини, 80 нафари Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссарлигини тугатиш ҳисобига белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ходимларни сақлаш мақсадида 1991 йилнинг IV чораги учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 708 минг сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик штатига вазирнинг бир нафар биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирига белгиланган ходимлар сони ва ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фондларидан келиб чиққан ҳолда ташкилий-штат тузилишига ўзгартишлар киритишга, штатларни ишлаб чиқишга, тасдиқлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, СССР Мудофаа вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг кадрларда турувчи ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ишчилари ва хизматчилари учун амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар ва енгилликлар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг вазирлик марказий аппаратини Намойишлар хиёбони, 5-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мудофааси штаби биносига жойлаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида, ҳарбий комиссарликнинг қайта тузилганлиги ва вазирлик тузилганлиги муносабати билан қонун актларига киритиладиган тегишли ўзгартишлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг кўриб чиқиши учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мавжуд ҳарбий комиссарликлар, фуқаро мудофааси штаблари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарлар ва ноҳияларда — мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари) тузилсин, уларга тегишли ходимлар ва бюджет маблағлари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Савдо вазирлиги белгиланган тартибда 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига бириктирилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва унинг системасини тақдим қилинган ҳисоб-китобларга мувофиқ сақлаш харажатларини белгиласин, шунингдек, 5 та енгил автомобилни сақлаш лимитини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига хизмат кўрсатиш учун енгил автомобиллар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Армия сафидан ташқари хизматлар бўйича махсус бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги муқобил хизмат бошқармасига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси Мудофаа ишлари вазирлигига белгиланган тартибда ёқилғи-мойлаш материаллари ажратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги бошқармалари, бўлимлари ва хизматларини телефонлаштиришни таъминласин, вазирга ва унинг ўринбосарларига ҳукумат АТСи аппаратларини ўрнатсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон енгил саноат товарларини ишлаб чиқариш давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг талабномаларига кўра миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва муқобил хизмат шахсий таркиби учун кийим-бош формасини тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ва савдоси бош бошқармаси Ўзбекистон енгил саноат товарларини ишлаб чиқариш давлат уюшмасининг талабномаларига кўра кўрсатилган кийим-бош формасини тикиш учун хом ашё билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 25 октябрдаги
269-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари
вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ республиканинг давлат мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган. Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссарлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мудофааси штаби, Ўзбекистон Республикаси ДОСААФ Марказий Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Армия сафидан ташқари хизматлар бўйича махсус бошқармаси негизида тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари вазирлиги республика ҳудудида жойлашган СССР Мудофаа вазирлиги ва ички қўшинлар ҳарбий қисмларини, қўшилмаларини тузишда ва уларга раҳбарлик қилишда иштирок этади, коллектив хавфсизликни яратишда ва ССР Иттифоқининг стратегик қўшинларини сақлашда иштирок этишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардияни бутлаш, чақириладиган ёшларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш ва ўташ, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланганлиги, захирадаги ҳарбий хизматга мажбур кишиларни ўқитиш, муқобил хизматни ташкил этиш, фуқаро мудофаасига раҳбарлик қилиш масалалари унинг ҳуқуқ доирасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, республика Олий Кенгашининг бошқа актларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик мудофаа масалалари бўйича амалдаги қонунларнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди, уни такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун киритади. Республика ҳудудида қўшинларнинг (кучларнинг) бўлиши тўғрисида келишувлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мудофаа ишлари вазирлиги ўз асосий вазифаларини бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида қўшин сафарбарлигини ўтказишга тайёргарликни, республика ва ССР Иттифоқи мудофааси манфаатлари йўлида киши ва халқ хўжалиги ресурсларини ҳисобга олишни, республика халқ хўжалиги учун кадрларни банд қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий гвардияни бутлайди, уни ўқитишни ва жанговар тайёргарликни таъминлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик ва уруш даврида республикада фуқаро мудофааси бўйича прогнозлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, фуқаро мудофааси моддий-техника базасининг кўпайиши ва ривожланишини, тинчлик ва уруш даврида фавқулодда ҳолатларда фуқаро мудофаасининг ҳаракатга тайёр ҳолда туришини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий билим юртларини бутлаш билан шуғулланади, олий ўқув юртлари ҳарбий кафедраларининг, ҳарбий тайёргарлик кучайтирилган мактабларнинг фаолиятини йўналтириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил хизматни ташкил этиш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш қатнашчиларига, Қуролли Кучлар фахрийларига, байналмилалчи жангчиларга имтиёзлар бериш устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада турган ҳарбий қисмлар, ҳарбий идоралар ва муассасаларни жойлаштиришга, тартибга келтиришга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада жойлашадиган ҳарбий қисмлардаги шахсий составнинг хизмат ва жанговар тайёргарлигининг ҳамда интизомининг юксак даражада бўлишини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни ҳақиқий хизматга чақириш, СССР Мудофаа вазирлиги билан чақирилувчилар сони бўйича битимлар тузиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида машқлар, манёврлар ўтказиш, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий иншоотларни қайта жойлаштириш ва жойлаштириш масалаларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқни режалаштиради ҳамда чақирилувчиларни қўшин турлари ва хиллари бўйича тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар сафларига фуқароларни чақиришни ташкил этишда чақирув комиссияларига ёрдам беради ва назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни, уларга ва уларнинг оила аъзоларига имтиёзлар бериш устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар учун махсус кишиларни тайёрлаш бўйича ишларни йўналтириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий таълим олган ресурсларнинг тўпланишини, ҳарбий хизматга мажбур захирадагиларни ўқитишни ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ўқув юртларида ёшларни бошланғич ҳарбий тайёрлашга раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, айниқса ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлардаги ҳодисалар тўғрисидаги хабарлар ва маълумотларни жойларда кўриб чиқишда бевосита қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлар билан оталиқ алоқаларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайдиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиғига киритиладиган вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир ўринбосарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тизимида хизматни ўтовчи солдатлар, сержантлар, офицерлар, генераллар ва адмираллар СССР Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мудофаа ишлари вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бўйсунадиган тузилма бўлинмаларининг барча фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари вазири ўз ҳуқуқи доирасида амалдаги қонунлар асосида ва уларни бажариш учун буйруқлар, директивалар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик таркибига кирувчи бошқармалар ва бўлимлар ҳақидаги низомларни тасдиқлайди, аппарат ходимларини белгиланган тартибда ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилма бўлинмалари раҳбар ходимларининг жавобгарлик даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширади, барча давлат ва жамоат ташкилотларида вазирлик номидан иш кўради, Мудофаа ишлари вазирлигининг фаолият доирасига кирувчи барча ишларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мудофаа ишлари вазирлигида вазир (раис), унинг ўринбосарлари, тузилма бўлинмаларининг раҳбар командир кадрларидан ва Туркистон ҳарбий округи қўмондонлиги вакилидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзоларини вазирнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат ўтказиладиган мажлисларда ҳарбий бошқарув органлари фаолиятини такомиллаштириш, буйруқлар ижросини назорат қилиш, кадрларни танлаш, вазирлик аппарати ишини яхшилаш масалаларини кўриб чиқади, раҳбар ходимларнинг ҳисоботларини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мудофаа ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилишини ва ходимлар сонини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди, вазирликни молиявий таъминлаш республиканинг, СССР Мудофаа вазирлиги ва СССР Ички ишлар вазирлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мудофаа ишлари вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 25 октябрдаги
269-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари
вазирлигининг ташкилий-штат тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Вазирлик марказий аппаратининг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Раҳбарият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Штаб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тезкор бошқарма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоқа бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саккизинчи бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махфий қисм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бирлашган команда пункти (алоқа тармоғи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чақириқ, сафарбарлик ресурсларини тайёрлаш ва ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаро мудофааси ва фавқулодда ҳолатлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий ўқув юртлари ва чақириққача тайёргарлик бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муқобил хизмат бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кадрлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия-режа бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Моддий-техника ва махсус таъминот бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Республика жамоатчилик мудофаа ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Армия, Авиация ва Флотга ёрдам бериш кўнгилли жамияти (Ўзбекистон Республикаси ДОСААФи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III.

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида — мудофаа ишлари бошқармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV.

Шаҳарларда ва ноҳияларда—мудофаа ишлари бўлимлари