LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини бажариш юзасидан ва республика жамоатчилигининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мустақиллик майдонидаги «Озодлик» обидасининг энг яхши лойиҳаси учун 1991 йилнинг октябридан 30 декабригача очиқ танлов эълон қилинсин.
2. Танловнинг дастури ва шартлари ҳамда маслаҳатчилар кенгашининг илова қилинган таркиби* тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Ўзбекистон Ёзувчилар, Меъморлар, Рассомлар уюшмаларига танловни юксак ташкилий ва ғоявий-бадиий даражада ўтказиш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган мукофотларни маблағ билан таъминлаш манбаини аниқласин.
5. 1991 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси қошида «Озодлик» обидаси қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган давлат, жамоат ва кооператив ташкилотлари ҳамда алоҳида шахслардан ихтиёрий хайрия маблағлари йиғиш учун «Озодлик» жамғармаси очилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат телекўрсатув ва радиоэшиттириш қўмитасига, ЎзТАГ, рўзномалар таҳририятига танловнинг ўтказилиши, якуни ва «Озодлик» обидаси қурилишининг боришини ёритиш топширилсин.
Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ ва республика кўп сонли жамоатчилигининг Тошкентдаги В, И. Ленин майдонини Мустақиллик майдони деб ўзгартириш ҳақидаги хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб, бу майдонда «Озодлик» обидаси ўрнатишга қарор қилинган.
Ушбу танловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва обидани қуриш учун Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори асос ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, унинг кўп асрли маданияти ва миллий анъаналари мавзуини монументал санъат ва меъморчилик воситасида намоён этиш.
Меъморий ва монументал ечимдаги лойиҳавий таклифлар «Озодлик» обидасини яратиш ғоясининг майдондаги меъморий-қурилиш мажмуи билан уйғунлашган бўлиши, жой қиёфаси, дендрология вазиятига мос келиши керак.
2. Танловда қатнашишга меъморлар, ҳайкалтарошларнинг ижодий жамоалари ва барча хоҳловчилар таклиф этилади.
Танлов материаллари тўла ҳолда 1991 йил 30 декабрь соат 18 гача қуйидаги манзилга топширилиши зарур:
Битта биринчи мукофот | 10000 сўм | |
Битта иккинчи мукофот | 7500 сўм | |
Иккита учинчи мукофот | 5000 сўмдан | |
Учта рағбатлантирувчи мукофот | 2500 сўмдан |
Танлов дастури ва шартларига жавоб бермайдиган лойиҳалар, шунингдек, муддат ўтгандан кейин топширилган лойиҳалар танлов ҳакамлиги томонидан кўриб чиқилмайди.