ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 июлда 1102-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3709-сон Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29 ва 2002-27-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1102 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон; 2003 йил, 1-2-сонлар; Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 87-модда; 2005 йил 5-6-сонлар, 44-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 июнь,
48-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 июнь,
2006-29-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 276-модда)