ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНК КАССАЛАРИДАГИ НАҚД ПУЛ ҚОЛДИҚЛАРИГА ЛИМИТЛАР БЕЛГИЛАШ ВА
УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 21 июлда 1598-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/15-сонли «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1598-3, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 июль,
16 / 7-сон
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва
уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиб-қоидаларини белгилаб беради.
I. Умумий тушунчалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунча ва терминлардан фойдаланилади:
Максимал лимит — Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-касса марказлари ҳамда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари айланма кассаларида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғининг энг юқори чегарасини белгилайдиган меъёрдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Минимал лимит — тижорат банклари ва уларнинг филиалларида нақд пул захирасига ўрнатиладиган меъёр бўлиб, унинг қуйи чегараси — банклар мижозларининг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари даражаси доирасида белгиланади.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
Махсус дастур — банк кассаларига нақд пул қолдиқлари бўйича ўрнатилган лимитларга риоя этилишини кунлик мониторинг қилиш ва назоратга олиш мақсадида Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган дастур.
II. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш тартиби
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ҳар бир тижорат банки (филиали) айланма кассаларига ва нақд пуллар захирасига ҳамда Марказий банкнинг ҳар бир ҳудудий Бош бошқармасидаги айланма кассаларга ва нақд пулларнинг захира фондларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт.
3. Банклар айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғининг максимал лимитлари ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари — Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари (кейинги матнларда — МБ ҲББ) томонидан тижорат банки билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк белгиланган нақд пул захираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, мутаносиб равишда ўзгартириш бўйича тезкор чораларни кўриб боради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
Айланма кассадаги нақд пуллар қолдиғига лимит — кун охирида банк айланма кассасида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғи суммасига нисбатан ўрнатилади ва у тижорат банклари томонидан МБ ҲББларига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб асосида ўрнатилади.
4. Валюта айирбошлаш шохобчаси кассирларига ҳисобдорлик шарти билан берилган нақд пуллар суммаси — банк бўлими айланма кассаси қолдиғига ўрнатилган лимит суммасига киритилмайди.
5. МБ ҲББ айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига ва нақд пуллар захира фондларига лимитлар — Марказий банк томонидан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда белгиланади ва лозим бўлган тақдирда ўзгартирилади.
6. Кун охирига айланма кассада қолаётган нақд қоғоз пуллар ва тангалар қолдиқ суммаси — банк айланма кассаси қолдиғига ўрнатилган лимитдан ошмаслиги лозим.
Банклар айланма кассалари учун белгиланган лимитдан ортиқча пуллар, нақд пуллар захирасига, Ҳисоб-китоб касса маркази айланма кассасидаги лимитдан ортиқча пуллар эса нақд пуллар захира фондига шу куни ўтказилиши шарт.
7. Тижорат банклари (филиаллари) ўзларининг нақд пуллар захирасини, зарурат бўйича ихтиёрий тарзда тасарруф этадилар.
Марказий банкнинг ҲББда ташкил этилган нақд пулларнинг захира фондлари — фақат Республика Марказий банки томонидан берилган рухсатнома асосида, рухсатномада белгиланган сумма доирасидагина чиқим қилиниши мумкин.
8. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш, уларни ўзгартириш ва унга риоя этилишига доир барча ёзишма, топшириқ ва кўрсатмалар фақат биринчи бошқарма орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказий банк ва МБ ҲББ нақд пуллар оқими, ҳаракати, банк кассалари орқали кирим-чиқими, нақд пул қолдиқлари бўйича ўрнатилган лимитларга риоя этилиши ҳамда нақд пулдаги ҳисоб-китобларнинг ҳолати бўйича тўпланган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, шунингдек, муомаладаги нақд пуллардан оқилона фойдаланиш мақсадида нақд пулларни ҳудудлар ва тижорат банклари (филиаллари) ўртасида қайта тақсимлайдилар.
III. Банк кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилишини назорат қилиш
10. Банк кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилиши Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти томонидан махсус дастур орқали назорат қилинади.
Белгиланган лимитларга риоя этилишини мониторинги ва назорати МБ ҲББ ва ҳар бир тижорат банки (филиали) бўйича олиб борилади.
11. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига ўрнатилган лимитларга доир маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талабларга қатъий риоя этилиши лозим.
12. Тижорат банклари (филиаллари) ҳар ойда бир марта, кейинги ойнинг иккинчи иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, МБ ҲББга касса қолдиқларига ўрнатилган лимитларга ҳисобот ойи давомида риоя этилиши бўйича белгиланган шаклда ҳисобот бериб борадилар.
МБ ҲББ ўз навбатида, кейинги ойнинг бешинчи санасигача ўз ҳудудларидаги тижорат банклари (филиаллари) томонидан ўрнатилган касса қолдиғи лимитларига ҳисобот ойи давомида риоя этилиши бўйича умумлашган маълумотларни Республика Марказий банкига тақдим этадилар.
13. Махсус дастур ёрдамида ва жорий этилган ҳисобот бўйича тўпланган маълумотлар таҳлили асосида банк кассаларига ўрнатилган лимитларга риоя этилиши ҳолати бўйича умумлаштирилган маълумотлар Марказий банк раҳбариятига тақдим этиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 287-модда; 2008 й., 17-сон, 142-модда; 2009 й., 5-сон, 48-модда)