Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.1998 25.09.1991 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.09.1991 йилдаги 244-сон
Кучга кириш санаси
25.09.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 160-сонли «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг «Ўзбекистон ССЖнинг «Оммавий-ахборот воситалари тўғрисида» Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида» 1991 йил 14 июндаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишнинг илова қилинаётган тартиби тасдиқлансин ва кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар, гувоҳномалар шаклларини ва рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги маълумотлар шаклини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Ўзбекистон ССЖнинг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингунга ва кучга киргунга қадар давлат бошқарув органларида рухсатга олинган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатишининг ягона қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 15 октябрдаги 332-сон қарорини бажариш юзасидан белгиланган рўйхатга олиш йиғимини ундириш тартибини сақлаб қолиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил
25 сентябрдаги 244-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот
воситаларини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида қуйидагилар рўйхатга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига мўлжалланган даврий нашрлар — рўзномалар, жаридалар, уларнинг иловалари, даврийлиги йилига иккита ва ундан кўп бўлган, бир номерининг ўртача бир марталик тиражи камида бир минг нусха бўлган рўзнома, жарида хилидаги нашрлар (Ўзбекистон аҳолисига мўлжалланган даврий нашрларга уларнинг таъсисчилари (ёки таъсисчиларидан бири) жумҳурият ёки вилоятлараро давлат, жамоатчилик органлари ёки ташкилотлари бўлган нашрлар киради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият аҳолисига ва қўшни жумҳуриятларнинг аҳолисига мўлжалланган телевизион ва радио дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси билан келишув бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телевидение ва радиоэшиттириш соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолият (телевизион ва радио маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш) давлат, жамоат, кооператив ва бошқа ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан, фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси берадиган гувоҳномалар асосида, амалга оширилади. Телевизион ва радиоэшиттириш олиб борадиган оммавий ахборот воситалари, уларнинг номидан қатъи назар (таҳририят, агентлик, студия ва ҳоказо), эшиттириш жараёнида уларнинг маълумотлари тингловчиларга маълум қилиб борилади, эшиттиришнинг мазмуни учун муаллифлар билан биргаликда жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-оммабоп, ҳужжатли, хроникал-ҳужжатли фильмлар, шунингдек, республика аҳолисига мўлжалланган киновидео дастурлар ишлаб чиқарувчи киновидео студиялар, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишув бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот агентликлари, Ўзбекистон ахборот агентлиги билан келишув бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислари Туркистон ҳарбий округи, жумҳурият ҳудудида), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси бўлган оммавий ахборот воситалари, бу оммавий ахборот воситалари кимларга мўлжалланганлигидан қатъи назар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ССЖ Иттифоқи, иттифоқдош жумҳуриятлар ва хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг вакиллари аккредитация тартибида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш учун ариза Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 апрелдаги 162-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий элларга мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий аҳолига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ижроия қўмиталарига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ССЖ Иттифоқи ёки бошқа иттифоқдош республикаларда рўйхатга олиш органларида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома олган оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини, бу воситалар ва уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг тегишли рўйхатга олиш органларида албатта рўйхатга олингандан кейин, амалга оширадилар. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган оммавий ахборот воситаларини нашр этиш ва тарқатишга ҳамда ССЖ Иттифоқи, иттифоқдош республикалар ва чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг аккредитациядан ўтмаган вакилларининг фаолиятига жумҳурият ҳудудида йўл қўйилмайди; бу қоидаларни бузганлик учун айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, бу иш жараёнида вужудга келадиган турли баҳсларни ҳал қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини чиқаришни ва нашр этишни тўхтатиш оммавий-ахборот воситалари тўғрисидаги қонун асосида рўйхатга олиш органлари ишлаб чиққан қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилганлиги учун муассислардан қуйидаги миқдорларда рўйхатга олиш йиғими ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўзномалар (шу жумладан, ҳафталик), ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий, илмий- оммабоп, ишлаб чиқариш-техникавий жаридалар ‎
‎— 3 минг сўм‎

‎мактабгача ёшдаги болалар, бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун рўзномалар ва жаридалар ‎


‎‎— 1 минг сўм‎

‎асосан хорижий элларга мўлжалланган рўзномалар, жаридалар, бошқа нашрлар, телевизион ва радио маҳсулотларини валютада
‎ва импорт қилиш ‎


‎‎— 20 минг сўмга
‎тенг суммадаги
‎хорижий валютада‎


‎хорижий фирмалар иштирокидаги қўшма даврий нашрлар ‎

‎— 20 минг сўм‎

‎телевидение ва радиоэшиттириш ‎

‎— 10 минг сўм‎

‎бошқа оммавий ахборот воситалари‎

‎— 5 минг сўм ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий аҳолига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани тўғрисида гувоҳнома берилгани учун рўйхатга олиш йиғимлари миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашларининг тегишли ижро этувчи ва бошқарувчи органлари томонидан белгиланади. Бунда улар мазкур тартибнинг 6-бандида назарда тутилган рўйхатга олиш йиғимлари миқдорларининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатга олувчи органларнинг ҳисобига ва қолган қисми тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетларига ва маҳаллий Кенгашлар бюджетига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республика Давлат матбуот қўмитаси рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ягона давлат рўйхатини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган рўйхатни юритиш учун, шунингдек, бир хил номдаги оммавий ахборот воситаларини ва бошқа фойдаланиладиган рамзларни рўйхатдан ўтказишнинг олдини олиш учун жойлардаги барча рўйхатга олиш органлар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига рўйхатга олган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1991 й., 9-сон, 32-модда)