LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сонли «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарори ижросини таъминлаш ва халқаро почта жўнатмаларида ҳужжатларни жўнатишни тартибга солиш, почта жўнатмаларини жўнатувчининг шахсини идентификациялаш, халқаро почта жўнатмаларида тақиқланган предмет (нарса)ларни жўнатишни назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорининг 3-иловаси ҳамда O’zDst 1020:2002 «Почта конвертлари. Техник шартлар»ни бажариш мақсадида, буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги151-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 16 июлда 1256-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари» га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин (илова* қилинади).
* Илова рус тилида берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Агентлик Бош директорининг ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.