Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
БУЙРУҒИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ГЕРБЛИ БЛАНКАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, САРФЛАШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 8-бандига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Сатторов):
мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;
ушбу буйруқни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиқлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминласинлар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат нотариал идоралари томонидан гербли бланкаларни ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланиши устидан доимий қаттиқ назорат олиб борсинлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
жорий йилнинг июнь ойида мазкур Қоидаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан давлат нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан семинар машғулотлари ташкил этсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасидан гербли бланкаларни қабул қилиши, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш)га масъул этиб Ишлар бошқармасининг бошлиғи Н. Ширинов тайинлансин.
7. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Б. МУСТАФАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 июнь,
95-мҳ-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш
ҚОИДАЛАРИ
(Қоидалар номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Гербли (махсус) бланклар қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳисобланади ва маълум серия, тартиб рақами, ҳудудий кодига эга бўлиб, уларнинг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва унинг буюртмасига кўра фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси босма фабрикасида (бундан буён матнда «Давлат белгиси» босма фабрикаси деб юритилади) муҳофазаланган қоғозларда тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гербли бланкаларни «Давлат белгиси» босма фабрикасидан қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) Адлия вазирлигининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим зиммасига юклатилади.
Гербли бланкаларни Адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда «адлия бошқармаси» деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан тайинланган масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч киши (бошқарма бошлиғининг давлат нотариал идораларига (бундан кейинги ўринларда нотариал идоралар деб юритилади) раҳбарлик қилувчи ўринбосари, бош ҳисобчи ва нотариат ишлари бўйича масъул ходим)дан иборат таркибда тузилган махсус комиссия гербли бланкларни қабул қилаётганида ўрамлар сонини, ўрам ёрлиғининг бутунлигини, агар бузилган бўлса ўрам ёрлиғида кўрсатилган бланклар рақамлари ва сони тўғрилигини, бланкалар сони юкхат билан тўғри келиш келмаслигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши зарур. Шунингдек, ушбу комиссия томонидан нотариал идораларда тўлдириш чоғида бузилган бланкалар далолатнома асосида қабул қилиб олинади ва 2 нусхада тузилган далолатнома бўйича ҳар йили бир марта ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Мазкур далолатноманинг бир нусхаси йиллик ҳисобот билан Адлия вазирлигига тақдим қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Давлат белгиси» босма фабрикасидан қабул қилинган гербли бланклар Адлия вазирлигида шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан, юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Адлия вазирлигидан қабул қилинган гербли бланклар адлия бошқармасида, шу куниёқ зудлик билан сақланиши учун масъул шахс томонидан юкхат асосида гербли бланкалар ҳисобини юритиш дафтарига уларнинг ҳисоби, бланканинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади (1-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адлия бошқармасидан қабул қилинган гербли бланкалар нотариал идораларида худди шу тарзда кирим қилинади (1-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Худди шу тартибда гербли бланкаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари Адлия вазирлигининг Ишлар бошқармаси томонидан юритилади.
Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари гербли бланкалар билан, эҳтиёжига қараб, Тошкент шаҳри учун тайёрлатилган сериядаги гербли бланкалар ҳисобидан таъминланади. Консуллик муассасалари томонидан гербли бланкалар бўйича ҳисобот Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Адлия бошқармасида гербли бланкаларни нотариал идораларга тарқатиш дафтарлари юритилади. Улар рақамланиб, тикилиб, адлия бошқармасининг раҳбарияти томонидан имзоланиб, муҳрланади (2-илова).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Нотариал идоралар гербли бланкаларни сарфланиши юзасидан 15А, 15Б-шакллар асосида ҳар ойда ҳисобот юритадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан ҳар ойлик 15А, 15Б-шакллар ҳисоботларини қабул қилишда сарфлаш дафтари билан таққослаб текшириб, назорат қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Адлия бошқармасидан гербли бланкалар икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда катта нотариусга, у вақтинча бўлмаганида (хизмат сафари, таътил, касаллик ва ҳ. к.) тегишли буйруқ билан унинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган нотариусга, қолган нотариал идораларда эса нотариусга гербли бланкаларни тарқатиш дафтарида уларнинг фамилияси ёзилиб, имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гербли бланкалар билан ишлашда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибга риоя қилиниши учун нотариуслар, икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда эса катта нотариуслар шахсан масъулдир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Гербли бланкларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний сарфланганлиги ҳолатлари аниқланган ҳолда 24 соат ичида Адлия вазирлигига махсус хабар берилиши ва беш кун ичида хизмат текшируви ўтказилиши, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Адлия бошқармасида гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи бўйича масъулият бошқарма бошлиғининг нотариал идораларига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига юклатилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган масъул шахс узрли сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаганида (таътил, хизмат сафари, касаллик сабабли ва ҳ. к.), жавобгарлик тегишли буйруқ билан тайинланган шахсга юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Нотариус билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундаги гербли бланкалар далолатнома орқали Адлия бошқармасига топширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Нотариал идоралари адлия бошқармасидан гербли бланкаларни қабул қилиб олаётганида, махсус комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир бланка ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Бланкаларнинг етишмаслиги ёки нуқсони борлари (ҳимоя катакларининг, босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар, ҳудудий коди ёки тартиб рақамлари бўлган, қийшайган шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган бланкалар) аниқланган тақдирда махсус комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куниёқ Адлия вазирлигига факс орқали махсус хабар қилинади. Далолатноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари нуқсонли бланкалар чиққан ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар ҳамда илова хат билан уч кун ичида Адлия вазирлигига жўнатилади. Бу ҳолда далолатноманинг иккинчи нусхаси Адлия вазирлигида қолдирилиб, биринчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор бланкалар билан тегишли хат орқали «Давлат белгиси» босма фабрикасига жўнатилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ксеронусхаси билан бевосита адлия бошқармасида қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Нотариал идораларда адлия бошқармасидан қабул қилиб олинган бланкаларни кирим қилиш дафтари рақамланиб тикилади ва адлия бошқармаси бошлиғи ёки унинг нотариал идораларга раҳбарлик қилувчи ўринбосари томонидан имзоланиб, муҳрланади.
Адлия бошқармасидан қабул қилинган гербли бланкалар нотариал идоралари томонидан шу куниёқ уларнинг ҳисоби ва сақланиши учун масъул шахс томонидан кирим қилиш дафтарига гербли бланканинг тури, серияси, рақами, сони ва қабул қилинган вақти кўрсатилган ҳолда кирим қилинади (3-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Нотариал идораларда гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сарфланиши ва сақланиши учун масъул шахс алмашган ҳолларда гербли бланкаларни ва уларнинг ҳисобот ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишлари адлия бошқармаси бошлиғининг нотариал идораларга раҳбарлик қилувчи ўринбосари иштирокида амалга оширилади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилади. Янги масъул ходимга гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва сарфлаш жавобгарлиги юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қатъий ҳисобдаги гербли бланкалар адлия бошқармасида махсус жиҳозланган, бегона шахслар кириши тақиқланган алоҳида хоналарда, нотариал идораларда пўлат сейфларда ёхуд махсус темир шкафларда сақланиши зарур.
Гербли бланкалар билан ишлаш ҳуқуқига, уларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфи учун масъул бўлган шахсларгина эгадир. Гербли бланкалар сақланаётган хонага кириш ва гербли бланкаларнинг сақланиш аҳволини кўриб чиқишга, улар учун масъул шахслардан ташқари, уларнинг иштирокида адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ҳақлидирлар.
17. Ишдан ташқари вақтларда гербли бланкалар сақланаётган темир шкафлар, сейфлар ва хоналар белгиланган тартибда муҳрланган бўлиши лозим.
18. Нотариал идоралари фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида алоҳида маълумотнома тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Нотариал идораларда гербли бланкаларни сарфлаш дафтарлари гербли бланкаларнинг ҳар бир тури учун алоҳида юритилади (4-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Нотариал идораларнинг гербли бланкалар сарфини ҳисобга олиш дафтарлари тикилиб, рақамланиб, адлия бошқармаси бошлиғи ёки унинг нотариал идораларга раҳбарлик қилувчи ўринбосари томонидан имзоланиб, санаси кўрсатилган ҳолда муҳрланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўтган йилнинг йиллик ҳисоботидан ортиб қолган гербли бланкалар сарфи сарфлаш дафтарида жорий йилнинг 1 январида 1-тартиб рақамидан бошлаб олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қайта расмийлаштирилган ишончномалар учун берилган гербли бланкалар сарфлаш дафтарида умумий тартибда қайд этилади (4-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Сарфлаш дафтарларига киритилган ҳар бир тузатиш шу варақнинг пастки қисмида тегишли тартибда изоҳланиб, муҳр билан тасдиқланиши зарур.
Гербли бланкаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, сарфлаш дафтаридаги ёзувларни ўчириш, бўяш, устидан қоғоз ёпиштириш қатъиян ман этилади.
Сарфлаш дафтарида ҳар ойда, чоракда сарфланган гувоҳномаларни орада очиқ қаторлар қолдириб ажратишга йўл кўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Нотариал идораларида тўлдириш вақтида бузилган гербли бланкалар тегишли далолатнома тузилиб, ҳар ойда гербли бланкалар ҳисоботи билан бирга адлия бошқармасига топширилади.
Адлия бошқармасининг гербли бланкалар учун масъул ходими иштирокида уларнинг серия, тартиб рақамлари қирқиб олиниб далолатноманинг 1-нусхасига илова қилингандан кейин, махсус комиссия иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинади.
25. Сарфланган ва қолдиқ гербли бланкалар тўғрисида ҳисоботлар тузилади ва нотариал идоралари ҳар ойда адлия бошқармасига, адлия бошқармаси эса ҳар чоракда Адлия вазирлигига топширади. Ҳисоботларнинг тўғрилиги учун бевосита нотариуслар, адлия бошқармасида бошқарма бошлиғининг нотариал идораларига раҳбарлик қилувчи ўринбосари масъул бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова грифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Қабул қилинган гербли бланкаларни кирим қилиш дафтари
| Юкхат рақами ва санаси | Кирим қилинган сана |
Бланка номи | Гувоҳнома серияси ва рақамлари |
Сони | Изоҳ |
| № 23 20.06.06 й |
22.06.2006 | Ишончнома | АI-№000001-TN АI-№020000-TN |
20000 | |
| № 23 20.06.06 й |
22.06.2006 | Шартнома | ASh-№000001-TN ASh-№030001-TN |
20000 | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова грифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Гербли бланкаларни сарфлаш (тарқатиш) дафтари
| Нотариал идора номи |
Сарф қилинган сана |
Бланка номи | Бланка серияси ва рақамлари |
Сони | Қабул қилган масъул шахснинг фамилияси ва имзоси |
| Юнусобод туман № 1 давлат нотариал идораси |
25.06.2006 | Ишончнома | АI-№000001-TN АI-№000200-TN |
200 | |
| 25.06.2006 | Шартнома | ASh-№000001-TN ASh-№000300-TN |
300 | | |
| Яккасарой туман № 1 давлат нотариал идораси |
25.06.2006 | Ишончнома | АI-№000201-TN АI-№000700-TN |
500 | |
| 25.06.2006 | Шартнома | ASh-№000301-TN ASh-№001000-TN |
700 | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
(3-илова грифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Адлия бошқармасидан қабул қилинган гербли бланкаларни кирим қилиш дафтари
| Кирим қилинган сана |
Бланка номи | Бланка серияси ва рақамлари |
Сони | Изоҳ |
| 25.06.2006 | Ишончнома | АI-№000001-TN АI-№000200-TN |
200 | |
| 25.06.2006 | Шартнома | ASh-№000001-TN ASh-№000300-TN |
300 | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
(4-илова грифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 сентябрдаги 197-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1584-1, 20.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 334-модда)
Гербли бланкаларни сарфлаш дафтари*
| т/р | Берилган сана | Бланка серияси ва рақами |
Нотариал ҳаракат номи | Реестр рақами ва сана | Изоҳ |
| 1. | 01.07.2006 | АI-№ 000120 ТN |
Нексия русумли автомашинасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан ишончнома Расулов С.И. |
№ 1130 | |
| 2. | 02.07.2006 | АI-№ 000121 ТN |
Матиз автомашинасини бошқариш ҳуқуқи билан ишончнома |
№ 340 12.01.2005 |
Қайта расмийлаштирилди |
| | |||||
* Изоҳ: Сарфлаш дафтари гербли бланкаларнинг ҳар бир тури учун алоҳида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.