Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР ХОМ АШЁ БИРЖАСИ ОРҚАЛИ РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИГА СОТИШДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 15 июнда 1583-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитасининг 2009 йил 1 майдаги 50 ва 2009-19-сонли «Пахта толаси ва линтни экспортга ва республика корхоналарига реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги (рўйхат рақами 1974, 24.06.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-330-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали республика корхоналарига сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом* тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 май,
44-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 май,
2006-26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 222-модда; 2006 й., 51-52-сон, 521-модда)