Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019 12.06.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1581
ONLINE TRANSLATE
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 12.06.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1581
Кучга кириш санаси
22.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 12 июнда 1581-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 475-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1581-4, 16.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2006 йил 15 майдаги 1-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 138-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (бундан кейин — Қўмита) суд бошқарувчилари аттестация комиссияси (бундан кейин — комиссия)нинг иш фаолияти билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. КОМИССИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИНГ МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Комиссия раис, раис ўринбосари, тўрт аъзо ва комиссия котибидан иборат. Комиссиянинг шахсий таркиби Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Қўмита раисининг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади (лавозими бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор ва кўрсатмалар, мазкур Низомга мувофиқ, суд бошқарувчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия раиси комиссия мажлисларини юритади, баённомаларни ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди. Комиссия раиси йўқлигида унинг ваколатларини комиссия раисининг ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш учун комиссиянинг ишчи органи масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия мажлислари заруратга қараб ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Қабул қилинган қарорга қўшилмаган комиссия аъзоси алоҳида фикрини ёзма кўринишда баён этиш ва уни комиссия мажлиси баённомасига қўшиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд бошқарувчилари аттестатига талабгорларни аттестациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласи бўйича комиссия баённомаси ишчи органнинг аттестацияланувчининг ҳужжатлари белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ва тест имтиҳонлари натижаларига асосан сўраб чиқиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи орган ва/ёки аттестация комиссияси аъзоларининг таклифига кўра талабгор билан унинг касбий хислатларини, номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 138-сон қарори талабларига мос келишини аниқлаш учун суҳбат ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилигига талабгорларнинг аттестациясини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиси томонидан қонун бузилиши ҳолларини кўради ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўз вазифаларини амалга ошириш мақсадида комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест имтиҳонларини ўтказиш тартибини тасдиқлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестат талабгорининг суд бошқарувчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорида назарда тутилган малака талабларига мувофиқлигидан гувоҳлик берадиган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосланган рад жавобини ёзма кўринишда ариза топширилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай юборган ҳолда, аттестат талабгорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори 14-бандида назарда тутилган асослар бўйича аттестацияга киритилиши ва ундан ўтишини рад этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон натижалари бўйича суд бошқарувчиси аттестатининг талабгорни аттестациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиси аттестатига талабгорларнинг апелляция шикоятларини белгиланган тартибда кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисининг кўришига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериш, хўжалик судига суд бошқарувчисини мажбуриятларни бажаришдан озод этиш тўғрисида илтимоснома билан тегишинча мурожаат этган ҳолда суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш тўғрисида таклиф киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмитанинг банкротлик ишлари бўйича бошқарма комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари аттестатига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, аттестация имтиҳонини ўтказиш, аттестация комиссияси мажлисини ўтказишга тайёрланиш ва суд бошқарувчилари аттестатларини бериш бўйича ишни ташкилий таъминлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия мажлисига суд бошқарувчилари томонидан қонунни бузиш масалалари бўйича материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсларга ишни кўриш натижалари бўйича Қўмита қарорлари (кўрсатмалари) берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестация икки босқичдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи — талабгорларнинг ҳужжатларини уларнинг малака талабларига мувофиқлиги бобида ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — тест имтиҳони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацион тест имтиҳонини қабул қилиш махсус компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда тест саволларига жавоблар шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчилари аттестати кузатувчиларидан тест имтиҳонлари ҳар ойнинг биринчи сешанба ва пайшанба кунлари қабул қилинади. Зарурат бўлганда, комиссия раиси қўшимча кунларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи органнинг тақдимномасига асосан комиссия раиси талабгорни тест имтиҳонини топширишга қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест имтиҳони эллик саволдан иборат бўлади, уларга жавоб бериш учун талабгорга бир соат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Имтиҳон топшириш вақтида кузатувчи сифатида комиссиянинг камида икки аъзоси ҳозир бўлади. Талабгор тест имтиҳонларини топшираётганда мобил алоқа воситаларидан, шунингдек маълумот берувчи, махсус ёки бошқа хил адабиётлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур талаблар бузилган тақдирда талабгор имтиҳондан чиқарилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аттестацион тест имтиҳони тугаганидан кейин талабгор натижалар билан танишиб, кузатувчилар билан биргаликда натижалар жадвали махсус бланкини имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар талабгор ўз жавобларининг натижаларига қўшилмаса ёки натижалар жадвалини имзоламаса, натижалар жадвали ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланган натижалар жадвали тест имтиҳони натижаларини қайд этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. СУД БОШҚАРУВЧИСИ ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ҚОНУН БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ИШНИНГ КЎРИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар суд бошқарувчиси томонидан содир этилган қонун бузилиши юзасидан ишнинг кўрилиши учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилиш вазифаларини амалга ошириш чоғида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан суд бошқарувчиси фаолиятида қонунни бузиш аломатларининг мавжудлигини кўрсатадиган етарлича маълумотларни тўғридан-тўғри аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан келиб тушган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларидаги қонунни бузиш аломатлари мавжудлигини кўрсатадиган маълумотларни ўз ичига олган хабарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия кўришига иш материалларини тайёрлаш учун комиссиянинг ишчи органи масъул ҳисобланади. Комиссия мажлисида унга нисбатан иш кўрилаётган суд бошқарувчиси, ариза (мурожаат) ёзган шахс, тегишли ҳудудий бошқарманинг вакили ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мажлис иштирокчилари мажлис санаси, вақти ва жойи тўғрисида мажлис бошланишидан камида уч кун олдин хабардор қилинадилар. Кўрсатилган шахслардан бирортасининг комиссия мажлисида йўқлиги, башарти улар тегишинча хабардор қилинган бўлишса, ишни моҳияти бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия мажлиси иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш материаллари билан танишишга ва улардан кўчирмалар қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишнинг бошқа иштирокчиларига саволлар беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илтимосномалар тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишни комиссия мажлисида кўришни раис содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг энг тўлиқ ва ҳар томонлама таҳлили ҳамда баҳоланишини таъминлаган тарзда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишни кўриш натижалари бўйича, қонунни бузиш далили аниқланган ҳолда, комиссия Қўмита раисининг кўришига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида кўрсатма бериш ҳақида таклиф киритиб, суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига тегишинча мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суд бошқарувчиси томонидан қонун бузилишини кўриш натижасида ишлаб чиқилган, кўрилган масала бўйича тегишли асосланмага эга бўлган комиссия таклифи комиссия мажлисининг баённомаси кўринишида расмийлаштирилиб, комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссиянинг таклифлари асосида Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор чиқариши, суд бошқарувчисига кўрсатма бериши, шунингдек суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисида хўжалик судига мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг қарори (кўрсатмаси) ишда иштирок этувчиларга иш бўйича қарор (кўрсатма) чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. КЎРСАТМА БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатма юборилганлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган почтага оид ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот ва комиссия аниқлаган ҳуқуқбузарликларнинг бартараф этилганлиги далилларини суд бошқарувчиси Қўмитага (Қўмитанинг ҳудудий органига) ушбу кўрсатмани бажаришнинг белгиланган муддати тугаган пайтдан бошлаб беш кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кўрсатмани бажармаслик комиссия томонидан суд бошқарувчисининг қонунни бузиши тўғрисидаги ишни қайтадан кўрилиши учун асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қабул қилинган қарорлар (кўрсатмалар) бажарилишининг ҳисоб ва назоратини комиссиянинг ишчи органи юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. СУД БОШҚАРУВЧИСИ АТТЕСТАТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қўмита аттестатнинг амал қилишини қуйидаги асослар бўйича тўхтатиб туришга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аттестат олинганидан кейин, илгари аттестацияга тақдим этилган ҳужжатларда ахборотни бузиб кўрсатиш далилларининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банкротлик таомилларида иштирок этувчи суд бошқарувчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суд бошқарувчисининг аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Қўмита кўрсатмалари ёки фармойишларини бажармаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суд бошқарувчиси фаолиятини тартибга соладиган қонунларни бузиш далиллари аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) суднинг ҳал қилув қарори бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қўмитанинг аттестат амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорида (кўрсатмасида) кўрсатилган талабларни белгиланган муддатларда бажариш Қўмита томонидан суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тиклаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қўмита суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини қуйидаги асослар бўйича бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аттестат олинганидан кейин, илгари аттестацияга тақдим этилган ҳужжатларда ахборотни бузиш далиллари аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонунни бир неча маротаба (бир маротабадан кўп) бузиш далилларининг аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суд бошқарувчисининг аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида Қўмита кўрсатмаларини бажармаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банкротлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ суд бошқарувчиси зиммасига юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги, шунингдек, агар суд бошқарувчисининг ҳаракатлари қарздор ёки кредиторларнинг зарар кўришига сабаб бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) суд бошқарувчисининг аризаси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) суднинг ҳал қилув қарорига кўра.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида Қўмита уч кун ичида, ёзма шаклда асосланган равишда суд бошқарувчисига, суд бошқарувчиси банкротлик таомилини амалга оширадиган ҳолларда эса хўжалик судига ҳам маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиши тикланганда Қўмита, агар суд бошқарувчиси банкротлик таомилини амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда ҳам хўжалик судига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Амал қилиши тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган аттестатлар тўғрисидаги маълумотларни Қўмита Суд бошқарувчиларининг ягона реестрига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. СУД БОШҚАРУВЧИСИНИ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШДАН ОЗОД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ХЎЖАЛИК СУДИДАН ИЛТИМОС ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қўмита қуйидаги ҳолларда хўжалик судига аттестация комиссиясининг қарорига асосан суд бошқарувчисини вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик таомилини амалга ошириш бўйича қонун талабларининг бир неча маротаба ёки бир маротаба қўпол бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш учун белгиланган муддат мобайнида комиссиянинг қарори (кўрсатмаси) бажарилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган ёки аттестатнинг амал қилиши бекор қилинган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ суд бошқарувчиси зиммасига юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли қарздор ёки унинг кредиторлари учун зарар келтирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни 18-моддасига мувофиқ шахсни суд бошқарувчиси этиб тайинлашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ (КЎРСАТМАЛАРИ) УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аттестация комиссиясининг қарорига (кўрсатмасига) қўшилмаган суд бошқарувчиси қарорни (кўрсатмани) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 220-модда; 2010 й., 26-27-сон, 229-модда; 2013 й., 38-сон, 500-модда)